«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


20 август 2021, 12:52

«Солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ортгани мени хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани уни хавотирга солаётганини таъкидлади. Солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан, жиддий чораларни амалга ошириш зарурлиги айтилди.

20 август 2021, 11:53 1

«Инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилганмиз» — президент

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда ҳамма арзон кредит олишни хоҳлашини, бироқ фоизни сунъий пасайтириш бозордаги мувозанатга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. «Лекин, кредит фоиз ставкаларини сунъий пасайтирсак, пул бозоридаги мувозанат бузилади. Шунинг учун, иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим», — деди давлат раҳбари.

20 август 2021, 11:41

Банкларга бериладиган кредитлар муддатини чеклаш амалиёти бекор қилинади

Президент тадбиркорларга кредитни миллий валюта — «сўм»да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилишини маълум қилди. 1 октябрдан илгари 1 млн долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 млрд долларга яқин кредитлари миллий валютага ўтказиб берилиши айтилди.

20 август 2021, 11:34

2022 йили давлат ва нодавлат банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан $600 млн доллар ажратилади

Ишбилармонлар билан мулоқот давомида Шавкат Мирзиёев ишбилармонлардан келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ эканлигини маълум қилди. «Банкларнинг капиталини ошириш бўйича, қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида, қўшимча 600 миллион доллар ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

20 август 2021, 11:05

«Иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитларни яратишимиз зарур» — президент

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлаётган очиқ мулоқотда тадбиркорлар иқтисодиёт ва ислоҳотлар таянчи ҳамда локомотивига айланганини таъкидлади. Сўнгги 3−4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда,кўплаб янги-янги имконият ва шароитлар яратилгани айтилди.

20 август 2021, 10:46

«Ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорлар муаммоларини билардим, уларга ечим топиш армоним бор эди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди. У тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди. «Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

17 август 2021, 18:10

Учинчи Ренессанс нима дегани?

Шавкат Мирзиёев матбуотга берган интервьюсида Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон тушунчалари нимани англатишига аниқлик киритди.

17 август 2021, 11:38

«Жойларда фақат менинг ташрифим олдидан ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжакўрсин ишлар давом этмоқда» — президент

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ҳудудларга ташриф чоғида «маршрут»ни ўзгартириш жойлардаги раҳбарларни бўшашмасдан, доимо ишчан ҳолатда туришга ўргатади. Давлат раҳбарининг қайд этишича, унинг огоҳлантиришига қарамасдан, жойларда фақат президентнинг ташрифи олдидан кўча ва майдонларни тозалаш ишлари давом этмоқда.

17 август 2021, 10:14 1

«Тошкент ва йирик шаҳарларда янги қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев эндиликда пойтахт ва йирик шаҳарлардаги янги қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Шунингдек, давлат раҳбари дарахтлар кесилиши масаласига тўхталиб, «яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари туфайли тураржой мавзеларида одамлар сайр қиладиган жойлар қолмаётганини» таъкидлади.

17 август 2021, 01:10 1

Афғонистонлик маршал Дўстум Ўзбекистонда — ОАВ

Келиб чиқиши ўзбек бўлган афғонистонлик маршал Абдул-Рашид Дўстум «Толибон» назоратига ўтган Мозори-Шарифдан Ўзбекистон томонга қочиб кетди, деб хабар тарқатмоқда хориж ОАВлари. Мазкур маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

16 август 2021, 13:49

Президент Усмонхон Алимов оиласига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев 71 ёшида оламдан ўтган муфтий Усмонхон Алимовнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг яқинларига таъзия изхор этди. «Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар», — деди президент.

16 август 2021, 13:12

Эртага «Янги Ўзбекистон» газетасида Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган биринчи интервьюси 17 август куни «Янги Ўзбекистон» газетасида эълон қилинади.

15 август 2021, 21:43

Президент Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан таъзия изхор этди. «Камтарин ва самимий инсон Усмонхон Алимовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади хабарда.

14 август 2021, 10:39

«Мусобақаларда таниш-билишчиликка чек қўйиш учун онлайн платформа яратилади» — Азиз Абдуҳакимов

Президент олимпиадачилар билан жума кунги учрашувда спорт мусобақаларидаги таниш-билишчилик ҳолатларига чек қўйиш кераклигини таъкидлади. Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов таниш-билишчиликни йўқотиш учун онлайн платформа ишлаб чиқилишини маълум қилди. «Эртага кимдир ўзидан-ўзи, ҳеч қаерда ютмасдан халқаро турнирларда ёки республика мусобақаларида иштирок эта олмайди», — деди у.

13 август 2021, 21:51

Президент Олимпиадада иштирок этган спортчилар ва мураббийларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёев Токио Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган спортчилар ва уларнинг мураббийларини тақдирлади. Боксчи Баҳодир Жалоловга «Фидокорона хизматлари учун» ордени, таэквондочи Улуғбек Рашитовга — «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони, Оксана Чусовитинага эса — «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози» фахрий унвони берилди.

13 август 2021, 16:48

«Париж Олимпиадасига тайёргарликни шу бугундан бошлашимиз керак» — президент

Шавкат Мирзиёев навбатдаги олимпиадада жамоавий спорт турлари бўйича ҳам йўлланмаларни қўлга киритиш асосий мақсад бўлиши зарурлигини таъкидлади. «Агар кимдир, бундан кейин ҳам олдинги Олимпия ўйинларида бўлгани каби, фақат яккакураш спорт турлари ҳисобидан ютуқларга эришамиз, деб ўйласа, адашади», — деди президент.

13 август 2021, 16:39

Президент хориждан легионер спортчи олиб келиш амалиётидан воз кечиш кераклигини таъкидлади

Президент легионер спортчиларни олиб келиш тажрибаси ўзини оқламаётганлигини таъкидлади. «Хориждан легионерлар эмас, етук мутахассисларни ҳамда спортчиларни тайёрлаш методикасини олиб келиш керак», — деди у.

10 август 2021, 20:12 4

18 ёшга тўлган етим болаларга 1 хонали уй ажратилади — президент қарори

Президент қарори билан уйга муҳтож ва 18 ёшга тўлган етим болага 1 хонали, улар ўртасида никоҳ тузилган тақдирда 2 хонали уй-жой ажратиш тартиби белгиланмоқда. Бола 30 ёшга тўлгунча уйни сотиш, гаровга қўйиш ва ижарага бериш қўйиш мумкин эмас. Йил якунига қадар 757 нафар болани уй билан таъминлаш режа қилинган. Бунга қадар етим болаларга бўш турган ётоқхона ва қаровсиз қолган уйлардан ажратиб келинган.

10 август 2021, 00:09 1

«Одамлар свет бўйича, айниқса газ бўйича биздан жуда норози» — президент

Шавкат Мирзиёев жорий йилда Ўзбекистон 917 миллион куб метр газ импорт қилганлигини маълум қилди. «Бу жуда катта рақам. Иккинчидан, биз валютага импорт қиляпмиз. Келажакда нима бўлади?», — деди у. Президентнинг сўзларига кўра, нефть ва газ соҳаси учун сўнгги уч йилда ажратилган 1,4 млрд доллар ўз натижасини бермаяпти.

9 август 2021, 11:39

Мислсиз ислоҳотлар ўз-ўзидан бўлмайди — Абдулла Арипов

«Биз жуда тез амалга оширилаётган ўзгаришларга кўникиб қолдик. Уларнинг моҳиятини англашга улгурмаяпмиз. Мислсиз ислоҳотлар айнан шундай бўлиши керакдек ва шу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгандек қабул қиляпмиз» — деди Абдулла Арипов ЎзЛиДеП сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида. Барча ислоҳотлар замирида Шавкат Мирзиёевнинг қатъияти мужассам, дея таъкидлади у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг