«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


24 август 2021, 08:56

Президент Тошкентда қурилаётган объектлар тақдимоти билан танишди

Шавкат Мирзиёев душанба куни ДХХ академияси ва Темурбеклар мактаби, Геология фанлари университети, «Янги Ўзбекистон» университети, Тошкент Архитектура-қурилиш институти учун янги бино қурилиши ҳамда Марказий ҳарбий клиник госпиталида амалга оширилаётган реконструкция ишлари билан танишди.

23 август 2021, 19:53

Шавкат Мирзиёев КХШТга Афғонистон билан чегарани ишончли ҳимоя қилиш ҳақида хабар берди

Президент Шавкат Мирзиёев КХШТга аъзо давлатларга Афғонистон билан чегарани ишончли қўриқлаш ва ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

23 август 2021, 15:15

Шавкат Мирзиёев Эмомали Раҳмон билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Душанба куни Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқотида Афғонистондаги ҳозирги нотинч вазиятни муҳокама қилди.

23 август 2021, 11:47

Шавкат Мирзиёев КХШТнинг Афғонистондаги воқеалар бўйича саммитида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев «Афғонистондаги ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда» КХШТ давлат раҳбарлари саммитида меҳмон сифатида иштирок этади.

21 август 2021, 22:24

Ҳокимиятлар тадбиркорлардан «снос» учун 123 млрд сўм қарздор

Бино ва иншоотларнинг бузилиши муносабати билан ҳокимиятлар тадбиркорладан 123 млрд сўм қарздор. Президент ҳокимларга 1 сентябрга қадар компенсацияларни тўлаб бериш вазифасини топширди. «Бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт», — деди у.

20 август 2021, 18:34

Шавкат Мирзиёев темир йўл юкларини ташиш соҳасидаги монополияни танқид қилди

Шавкат Мирзиёев темир йўл юкларини ташиш соҳасидаги монополияни танқид қилди ва хусусий логистика операторлари ўзининг вагонлари билан фаолиятини бошлашини маълум қилди. Президент «Ўзбекистон темир йўллари» раисига монополияни бартараф этиш тўғрисида топшириқ берди. «Керак бўлса, ўзинг ташкиллаштирасан, ўзинг кредит оласан, ўзинг банкларга ялинасан», — деди у монопол компания раҳбарига юзланиб.

20 август 2021, 12:52

«Солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ортгани мени хавотирга солмоқда» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев солиқ идоралари қўллаётган айрим жарималар сони ва миқдорининг ортгани уни хавотирга солаётганини таъкидлади. Солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, солиқ идораларининг назорат функцияларини такомиллаштириш юзасидан, жиддий чораларни амалга ошириш зарурлиги айтилди.

20 август 2021, 11:53 1

«Инфляция даражасини жорий йилда 10 фоизга, келгуси икки йилда 5 фоизга туширишни режа қилганмиз» — президент

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан мулоқотда ҳамма арзон кредит олишни хоҳлашини, бироқ фоизни сунъий пасайтириш бозордаги мувозанатга салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади. «Лекин, кредит фоиз ставкаларини сунъий пасайтирсак, пул бозоридаги мувозанат бузилади. Шунинг учун, иқтисодиётга арзон кредит берамиз деб, макроиқтисодий барқарорликни унутиб қўймаслигимиз лозим», — деди давлат раҳбари.

20 август 2021, 11:41

Банкларга бериладиган кредитлар муддатини чеклаш амалиёти бекор қилинади

Президент тадбиркорларга кредитни миллий валюта — «сўм»да ва бизнес вакиллари учун мақбул фоизларда бериш тизими йўлга қўйилишини маълум қилди. 1 октябрдан илгари 1 млн долларгача хорижий валютада олинган 6 мингга яқин тадбиркорнинг жами 1 млрд долларга яқин кредитлари миллий валютага ўтказиб берилиши айтилди.

20 август 2021, 11:34

2022 йили давлат ва нодавлат банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан $600 млн доллар ажратилади

Ишбилармонлар билан мулоқот давомида Шавкат Мирзиёев ишбилармонлардан келиб тушган мурожаатларнинг 40 фоизи бизнесни молиялаштириш ва молия-кредит масалалари билан боғлиқ эканлигини маълум қилди. «Банкларнинг капиталини ошириш бўйича, қўшимча имкониятлар ишга солинади. Бунинг учун келгуси йилда банкларга Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан бозор тамойиллари асосида, қўшимча 600 миллион доллар ажратилади», — деди Шавкат Мирзиёев.

20 август 2021, 11:05

«Иқтисодиётимизни янада юксалтирамиз десак, тадбиркорликни ривожлантириш учун барча шароитларни яратишимиз зарур» — президент

Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан бўлаётган очиқ мулоқотда тадбиркорлар иқтисодиёт ва ислоҳотлар таянчи ҳамда локомотивига айланганини таъкидлади. Сўнгги 3−4 йилда тадбиркор учун кредит ва субсидия олиш, лицензия, кўчмас мулк ва ресурсларга эга бўлиш, экспорт каби масалаларда,кўплаб янги-янги имконият ва шароитлар яратилгани айтилди.

20 август 2021, 10:46

«Ҳоким, бош вазир бўлганимда тадбиркорлар муаммоларини билардим, уларга ечим топиш армоним бор эди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти бошланди. У тадбиркорлар билан ишламаётган ҳокимларни танқид қилди. «Президент вақт топаяпти, нега ҳокимлар вақт топмайди? Мана ҳозир вилоят, шаҳар, туманларни ҳокимлари ўтирибди, улар яхшилаб эшитиб олиши керак», — деди Шавкат Мирзиёев.

17 август 2021, 18:10

Учинчи Ренессанс нима дегани?

Шавкат Мирзиёев матбуотга берган интервьюсида Учинчи Ренессанс ва Янги Ўзбекистон тушунчалари нимани англатишига аниқлик киритди.

17 август 2021, 11:38

«Жойларда фақат менинг ташрифим олдидан ҳақиқий ҳолатни бўяб кўрсатишдек хўжакўрсин ишлар давом этмоқда» — президент

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ҳудудларга ташриф чоғида «маршрут»ни ўзгартириш жойлардаги раҳбарларни бўшашмасдан, доимо ишчан ҳолатда туришга ўргатади. Давлат раҳбарининг қайд этишича, унинг огоҳлантиришига қарамасдан, жойларда фақат президентнинг ташрифи олдидан кўча ва майдонларни тозалаш ишлари давом этмоқда.

17 август 2021, 10:14 1

«Тошкент ва йирик шаҳарларда янги қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилади» — президент

Президент Шавкат Мирзиёев эндиликда пойтахт ва йирик шаҳарлардаги янги қурилишлар шаҳар ташқарисида амалга оширилиши ҳақида маълум қилди. Шунингдек, давлат раҳбари дарахтлар кесилиши масаласига тўхталиб, «яшил ҳудудларни камайтириш ҳолатлари туфайли тураржой мавзеларида одамлар сайр қиладиган жойлар қолмаётганини» таъкидлади.

17 август 2021, 01:10 1

Афғонистонлик маршал Дўстум Ўзбекистонда — ОАВ

Келиб чиқиши ўзбек бўлган афғонистонлик маршал Абдул-Рашид Дўстум «Толибон» назоратига ўтган Мозори-Шарифдан Ўзбекистон томонга қочиб кетди, деб хабар тарқатмоқда хориж ОАВлари. Мазкур маълумот ҳозирча расман тасдиқлангани йўқ.

16 август 2021, 13:49

Президент Усмонхон Алимов оиласига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев 71 ёшида оламдан ўтган муфтий Усмонхон Алимовнинг хонадонига ташриф буюриб, унинг яқинларига таъзия изхор этди. «Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди. Улуғ инсон эдилар», — деди президент.

16 август 2021, 13:12

Эртага «Янги Ўзбекистон» газетасида Шавкат Мирзиёевнинг интервьюси чоп этилади

Президент Шавкат Мирзиёевнинг маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган биринчи интервьюси 17 август куни «Янги Ўзбекистон» газетасида эълон қилинади.

15 август 2021, 21:43

Президент Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан таъзия изхор этди. «Камтарин ва самимий инсон Усмонхон Алимовнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади», — дейилади хабарда.

14 август 2021, 10:39

«Мусобақаларда таниш-билишчиликка чек қўйиш учун онлайн платформа яратилади» — Азиз Абдуҳакимов

Президент олимпиадачилар билан жума кунги учрашувда спорт мусобақаларидаги таниш-билишчилик ҳолатларига чек қўйиш кераклигини таъкидлади. Бош вазир ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов таниш-билишчиликни йўқотиш учун онлайн платформа ишлаб чиқилишини маълум қилди. «Эртага кимдир ўзидан-ўзи, ҳеч қаерда ютмасдан халқаро турнирларда ёки республика мусобақаларида иштирок эта олмайди», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг