«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


16 сентябрь 2021, 14:15

Шавкат Мирзиёев Душанбега жўнаб кетди

Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Душанбега жўнаб кетди. Саммит якунида Душанбе декларацияси қабул қилиниши ва бошқа ҳужжатлар имзоланиши кўзда тутилган. Шунингдек ШҲТга раислик Ўзбекистонга ўтади.

14 сентябрь 2021, 15:34

Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Россия давлат раҳбари Владимир Путин билан телефонда мулоқот қилиб, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди. Президентлар бўлажак учрашувлар режасини ҳам кўриб чиқишди.

14 сентябрь 2021, 11:47

Мақсуда Ворисова, Баҳром Абдуҳалимов ва Шавкат Мирзиёев президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси ХДПдан Мақсуда Ворисова, «Адолат»дан Баҳром Абдуҳалимов ва ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олди.

13 сентябрь 2021, 21:31

Ўзбекистонда 500 киши жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтож

Шавкат Мирзиёев хирургия хизматини трансформация қилишга оид тақдимот билан танишди. Давлат раҳбари туманлараро марказларда қилинадиган жарроҳлик амалиётлари турини 79 тага, вилоят даражасида 168 тагача етказиш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди. Шунингдек, мамлакатда 500 бемор жигар, 1500 киши буйрак трансплантацияси амалиётига муҳтожлигини билдирмоқда.

13 сентябрь 2021, 11:29

Шавкат Мирзиёев Душанбеда ШҲТ саммитида иштирок этади

Президент Шавкат Мирзиёев 16−17 сентябрь кунлари Душанбеда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этади ҳамда Тожикистон, Россия, Покистон, Эрон раҳбарлари билан учрашади. Йиғилиш якунида ШҲТга раислик Тожикистондан Ўзбекистонга ўтади.

10 сентябрь 2021, 21:59 1

1 октябрдан барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилади — президент

Шавкат Мирзиёев 2 мингдан ортиқ мактабнинг бирорта ўқувчиси «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида иштирок этмаганини танқид қилди. Шунингдек, 1 октябрдан бошлаб барча ҳудудларда 14 та IT-техникум фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди.

9 сентябрь 2021, 18:05 1

Афғонистонда тинчлик ва осойишталикни таъминлашга қўлимиздан келган ёрдамни аямаймиз — президент

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеПнинг сайловолди съездида «Афғонистон заминида тинчлик ва осойишталикни таъминлашга, қўлимиздан келган барча ёрдамни аямаслик» ни таъкидлади. Президент шунингдек, «Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ва ЕОИИ билан интеграция жараёнларини чуқурлаштириш бўйича қадамлар қўйилишини» маълум қилди.

9 сентябрь 2021, 14:54

Шавкат Мирзиёев ЎзЛиДеП партиясидан президентликка номзод сифатида тасдиқланди

ЎзЛиДеПнинг навбатдаги съездида партиядан президентликка номзод сифатида Шавкат Мирзиёев тасдиқланди. Номзод олдинги президент сайловида илгари сурилган дастурдаги вазифалар ижросига тўхталиб, ўзининг 2021 йил сайловолди дастури ҳақида маълумот берди.

9 сентябрь 2021, 13:59

«Сайлаш ва танлаш ҳуқуқи — сизнинг қўлингизда» — Шавкат Мирзиёев

Президентлик сайловларидаги ЎзЛиДеП номзоди Шавкат Мирзиёев ўзбекистонликларни октябрдаги сайловларда фаол иштирок этишга чорлади. «Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи — Сизнинг қўлингизда. Келажак учун масъулият эса барчамизнинг зиммамизда», — деди у.

9 сентябрь 2021, 13:39

Шавкат Мирзиёев: Бугунги халқимиз — кечаги халқ эмас

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури ҳақида гапира туриб, ўтган йиллар давомида нафақат ўзбек халқи балки мамлакат ҳам тубдан ўзгарганини таъкидлади. «Бугунги халқимиз — кечаги халқ эмас. Бугунги Ўзбекистон ҳам, кечаги Ўзбекистон эмас», — деди у. Амалга оширилаётган ишлар вақтида президент ўз халқидан куч олишини маълум қилиб, улар олдида таъзим қилди.

9 сентябрь 2021, 12:41 1

«Қишлоқлардаги мактаблар аҳволи қандай эканини биламан». Шавкат Мирзиёев таълимда амалга ошириладиган ислоҳотлар ҳақида

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишларга тўхталиб ўтди. Жумладан, 7 мингдан зиёд янги боғча қуриш орқали мактабгача таълимдаги қамровни 80 фоизга етказиш, мактабларни ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш, 1,2 млн ўқувчи ўрнини яратиш, қолаверса, олий таълим қамровини 50 фоизга, хусусий олийгоҳлар сонини эса 50 тага етказиш, 100 минг ўринли талабалар ётоқхоналарини барпо этиш режалари маълум қилинди.

9 сентябрь 2021, 12:39

Тошкент — Урганч йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилади

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастури доирасида темир йўлларини электрлаштириш даражаси амалдаги 40 фоиздан 60 фоизга оширилишини таъкидлади. Тошкент — Урганч йўналиши бўйича тезюрар поездлар қатнови йўлга қўйилиши маълум қилинди.

9 сентябрь 2021, 12:07 1

Келгуси 5 йилда ҳар бир хонадон юқори тезликдаги интернетга уланади — президент

Шавкат Мирзиёев ўзининг сайловолди дастурида келгуси 5 йилда саноат маҳсулотлари ҳажми 1,4 баробар, меҳнат унумдорлиги эса камида 2 марта оширилишини айтиб ўтди. Халқаро магистрал интернет тезлиги 5 баробарга, туманлараро тармоқлар тезлиги 8 баробарга оширилиши қайд этилди.

9 сентябрь 2021, 11:37

2030 йилга бориб аҳоли жон бошига даромад 4 минг доллардан оширилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев келгуси беш йилда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотни 1,6 баробар ошириш вазифаси олдинда турганлигини таъкидлади. Шунингдек, президент 2023 йил охиригача инфляция даражаси 5 фоизга туширилишини айтиб ўтди.

9 сентябрь 2021, 11:14

Шавкат Мирзиёев президентлик даврида эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берди

ЎзЛиДеПнинг 10-съездида партия номзоди, Шавкат Мирзиёев президентлик даврида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берди. Жумладан, 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд президент фармони ва қарори қабул қилингани айтилди. «Ҳар қандай ислоҳот қуруқ рақамларда эмас, балки, энг аввало, аҳолининг кундалик ҳаётида, унинг дастурхони ва рўзғорида ўз аксини топиши зарур», — деди у.

9 сентябрь 2021, 11:14

2026 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси 38 млн дан ошиши кутилмоқда — президент

Шавкат Мирзиёев 2026 йилга бориб Ўзбекистон аҳолиси сони 38 млн дан ошиши кутилаётганини маълум қилди. Президент бундай демографик ўсиш мамлакат учун ҳам имконият, ҳам жуда катта масъулият эканлигини таъкидлади.

9 сентябрь 2021, 10:26 1

Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Янги Ўзбекистон Стратегияси» номли китоби чоп этилди. Унда Янги Ўзбекистон ва Учинчи Ренессансни қуриш бўйича қилинаётган ишлар ва миллий тараққиёт истиқболлари ҳақида фикр юритилади.

8 сентябрь 2021, 12:40

«Ислом Каримовнинг содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди». Шавкат Мирзиёевга президентлик юклатилган мажлисдан 5 йил ўтди

2016 йил 8 сентябрь куни Ўзбекистон парламенти палаталарининг қўшма мажлисида мамлакатнинг ўша вақтдаги бош вазири Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президенти вазифа ва ваколатлари вақтинча юклатилди. Мажлисда ўша вақтдаги Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев раҳбарлик лавозимларида етарли тажрибага эга эмаслиги сабабли президентликни бажаришни унга юкламасликларини сўраган эди. Собиқ молия вазири эса Шавкат Мирзиёевни Ислом Каримовнинг «содиқ шогирди ва сиёсий фарзанди» дея таърифлаган эди.

7 сентябрь 2021, 13:26 2

«Шавкат Мирзиёев жуда тўғри қарорлар қабул қиляпти, ижро эса таъминланмаяпти» — Мақсуда Ворисова

Президентлик сайловларига ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова амалдаги президент Шавкат Мирзиёев «жуда катта инқилобий ўзгаришларни амалга оширганини» таъкидлади. У асосан президент қабул қилган «жуда тўғри қарорларнинг» ижроси таъминланмаслигини танқид қилишини қайд этди. «Aсосий эътирозимиз ижро органларига», — деди у.

6 сентябрь 2021, 21:34

Президент фармацевтика тармоғидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев фармацевтика тармоғида амалга оширилган ишлар билан танишди. Тақдимотда 1,25 млрд долларлик 104 та инвестиция лойиҳаси режалаштирилгани ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, тақдимотда маҳаллий доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг