«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


8 ноябр 2021, 22:17

Айдар-Арнасой кўлидан балиқ овлаш ҳажми йилига 20 минг тоннага оширилади — президент

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда Айдар-Арнасой ҳудудида экотуризмни ривожлантириш учун, аввало, сув ҳажми барқарорлигини таъминлаш, биохилма-хилликни асраш кераклиги таъкидланди. Кўллар атрофида қўшимча сайёҳлик зоналари ва дам олиш масканлари барпо этиш, балиқ овлаш ҳажмини 4 минг тоннадан 20 минг тоннага етказиш ва қирғоқлар бўйидаги 800 гектар ерда дарахт ва буталар экиш топширилди.

8 ноябр 2021, 21:24

Энди ҳоким кенгаш раҳбари бўлмайди — президент

Президент халқ депутатлари Кенгашлари ва ҳокимларнинг ваколатларини аниқ белгилаб берувчи қонунчилик базасини яратиш вақти келганини айтди. Унга кўра, «энди кенгаш раҳбари ижроия органи раҳбари бўла олмайди».

7 ноябр 2021, 19:27

Шавкат Мирзиёев декабрь ойида Жанубий Кореяга бориши кутилмоқда

Декабрь ойида Ўзбекистон президентининг Жанубий Кореяга расмий ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган табригида айтилди.

6 ноябр 2021, 15:21

«Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак» — Шавкат Мирзиёев

Президент келгуси беш йилда тинчлик ва хавфсизлик масалалари ҳамда халқаро ҳамкорлар билан алоқалар янада мустаҳкамланишиги маълум қилди. «Биз — дунёга, дунё — бизга очиқ бўлиши керак. Бугунги ҳаёт, бугунги тараққиётнинг талаби ҳам аслида шу», — деди у.

6 ноябр 2021, 12:54

Конституцияни такомиллаштириш таклифи билдирилди

Президент Шавкат Мирзиёев инаугурацияга бағишланган маросимда Конституцияни такомиллаштириш масаласини кўриб чиқишга эътибор қаратди. «Туб бурилиш даврида кўпгина давлатларда конституциявий ислоҳотлар амалга оширилганини кўрамиз», — деди у.

6 ноябр 2021, 11:51

«Қуруқ ва ёлғон гаплар, таги пуч рақамлар — бу фақат ўзимизни алдаш бўлади» — президент

Шавкат Мирзиёев қасамёддан сўнг нутқ сўзлаб, президентлик лавозимига биринчи марта киришганида айтган сўзларини ёдга олди: «Менга сохта ва баландпарвоз гапларнинг кераги йўқ», — деди у. Қолаверса, у сайловолди учрашувларда билдирилган ҳудудларни ривожлантиришга оид таклифлар йиллар давомида аниқ дастурлар бўйича амалга оширилишини таъкидлади.

5 ноябр 2021, 10:39

Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни бўлиши кутилмоқда

ЎзЛиДеП партиясидан Ўзбекистон президенти этиб қайта сайланган Шавкат Мирзиёев инаугурацияси 6 ноябрь куни Сенатнинг янги биносида бўлиши кутилмоқда.

3 ноябр 2021, 22:02

«Ўзкомназорат» қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топди — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов «„Ўзкомназорат“ томонидан бир ёқлама, узоқни ўйламай қилган ҳаракати ҳақида президент хабар топгани» ҳақида хабар берди.

2 ноябр 2021, 19:35

Йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатлари экилади — президент

Шавкат Мирзиёев «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режасини маълум қилди. 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган муддат дарахт экиш бўйича «долзарб 40 кунлик» деб эълон қилинди.

2 ноябр 2021, 19:01

Яна бир йил давомида цемент импорти учун божхона божи ноль ставкада қўлланилади

Президент иштирокидаги видеоселекторда цемент импорти учун имтиёзлар муддати яна бир йилга узайтирилиши маълум қилинди. Шунингдек, цемент ишлаб чиқарувчиларга фойда солиғи 20 фоиздан 15 фоизгача, ер қаъридан фойдаланганлик солиғи эса 2 бараварга камайтирилиши қайд этилди.

2 ноябр 2021, 18:34

«Янги Ўзбекистон» массивлари барпо этилади — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида келгуси беш йилда йилига 80 мингтадан хонадон қуриш зарурлигини таъкидланди. Давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» массивлари комплекс ривожланиш тамойили асосида барпо этилишини қайд этди. 2022 йилда эҳтиёжманд 10 мингта оилага бошланғич бадал ва фоизларни субсидиялаш учун бюджетдан 1,5 трлн сўм ажратилиши белгиланди.

2 ноябр 2021, 10:04

Ўқитувчи ва шифокорлар маошини ошириш учун 350 млрд сўм ажратилади — президент

Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақини ошириш учун 2022 йилда давлат бюджетидан 350 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Шунингдек, бепул даволаниш ордери учун 600 млрд сўм берилиши таъкидланди.

1 ноябр 2021, 22:13

2022 йилда таълим ва тиббиётга 58 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Президент яна 12 трлн сўм ажратишни таклиф қилди

2022 йилда мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида таълим ва тиббиёт тизимига 58 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган. Президент қўшимча тарзда яна 12 трлн сўм ажратиш таклифини билдирди. Шунингдек, уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қуриш, маҳаллаларни обод этиш чора-тадбирлари учун 26 трлн сўм ажратилиши режалаштирилган.

1 ноябр 2021, 22:06

Шавкат Мирзиёев 2022 йилда Венгрияга бориши кутилмоқда

2022 йилда Ўзбекистон президентининг Венгрияга расмий ташрифи режалаштирилган. Бу ҳақда Венгрия бош вазирининг Шавкат Мирзиёевнинг сайловдаги ғалабаси муносабати билан йўллаган мурожаатида айтилди.

29 октябр 2021, 12:43

МСК Шавкат Мирзиёевни сайланган президент деб эълон қилди

Марказий сайлов комиссияси Шавкат Мирзиёевни президент сайлови ғолиби деб эълон қилди. У иккинчи муддатга қайта сайланди ва деярли 13 млн овоз (80,12%) тўплади. Иккинчи ўринни эса 6,63% овоз билан Мақсуда Ворисова эгаллади.

27 октябр 2021, 22:24

Шавкат Мирзиёев сайловдан кейинги илк йиғилишни ўтказиб, қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни маълум қилди

Шавкат Мирзиёев сайловдан кейинги биринчи мажлисда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотлар ва кластерлар фаолиятидаги муаммоларни муҳокама қилди. Пахта-тўқимачилик кластерлари янада кўпроқ имтиёзли кредитлар, давлат грантлари, мустақиллик ва бошқалар берилади.

27 октябр 2021, 20:49

COVID-19 ва камбағалликка қарши курашиш, Афғонистон, рақамли молия: Мирзиёев ва Си Цзиньпин нима ҳақда суҳбатлашди?

Ўзбекистон президенти ва ХХР раиси Си Цзиньпин телефон орқали мулоқотда Афғонистондаги вазият, вакцина ишлаб чиқариш бўйича минтақавий марказ қуриш ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Шавкат Мирзиёев коронавируснинг келиб чиқиши ҳақидаги масалани сиёсийлаштиришга қарши чиқди, дея хабар қилди «Синьхуа».

25 октябр 2021, 22:58

«Янги Ўзбекистонни ҳаммамиз биргаликда қурамиз» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев сайловдаги рақиблари билдирган таклифлар албатта инобатга олинишини маълум қилди. «Биз кеча рақобат қилган бўлсак, энди бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз керак», — деди у. Аҳоли томонидан билдирилган таклиф ва танқидларни «ҳаётимиз ўзгаргани, демократик ислоҳотлар натижаси» деб атади. Шавкат Мирзиёев ғалабасини нишонлаш маросимидан фотосуратлар.

25 октябр 2021, 19:38

Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни сайловдаги ғалабаси билан табриклади

«Миллий тикланиш»дан номзод Алишер Қодиров Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «халқнинг фаровонлиги йўлида қўлни-қўлга бериб, биргаликда фаолият кўрсатиш лозимлигини» таъкидлади.

25 октябр 2021, 19:08

«„Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимиз қалбидан чуқур ўрин эгаллади» — Ворисова Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

ХДПдан номзод Мақсуда Ворисова Шавкат Мирзиёевни президентлик сайловида ғолиб бўлгани билан табриклади. У «сайлов натижаларини тўла-тўкис тан олишини» айтди. «Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилиб, эълон қилинган „Янги Ўзбекистон Стратегияси“ халқимизнинг қалбидан чуқур ўрин эгаллади», — дея қўшимча қилди Мақсуда Ворисова.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг