«шавкат мирзиёев» тегли мақолалар


25 ноябр 2022, 08:26

Имтиёзлар, кредит компенсациялари, давлат ёрдами. Электромобиль саноати қандай ривожланади?

Ўзбекистонда маҳаллий электромобилларни утилизация йиғими, бутловчи, эҳтиёт қисмлар, асбоб-ускуналар ва хомашёни эса божхона тўловларидан озод қилиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, инвесторларга маълум миқдордаги электромобилларни имтиёзли шартлар асосида олиб киришга рухсат берилиши мумкин.

24 ноябр 2022, 16:06

Шавкат Мирзиёев декабрда Қирғизистонга боради

Шавкат Мирзиёев келгуси ойда Қирғизистонга ташриф буюради. Президент матбуот хизмати қайд этишича, «эришилган келишувлар асосида чегара масалалари ҳал қилингани мисли кўрилмаган ютуғ бўлди».

23 ноябр 2022, 08:28

Мирзиёев ва Макрон Луврда Ўзбекистон кўргазмасини очдилар (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Эммануэль Макрон Луврда «Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмасини очдилар. Кўргазмадан Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардаги музейлардан келтирилган буюмлар ўрин олган. 70 та экспонат кўргазма учун махсус реставрация қилинди.

22 ноябр 2022, 14:38

«Инвесторлар Ўзбекистон деганда барқарорлик ва келажакка ишончни тасаввур қилишига интилаяпмиз» — Шавкат Мирзиёев

Президент Парижда «Airbus», «Orano», «Suez», «Alstom», «Total Eren», «EDF» каби йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашди. У франциялик тадбиркорларни ишлаб чиқариш учун зарур инфратузилма билан таъминлаш, имтиёзлар ва кафолатланган харидлар воситасида қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

22 ноябр 2022, 09:43

ФТА Ўзбекистондаги 1 млрд евролик лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон ва Франция тараққиёт агентлиги ўртасида 2025 йилгача бўлган стратегик ҳамкорлик дастури имзоланди. У 1 миллиард евродан ортиқ лойиҳаларни биргаликда амалга оширишни назарда тутади.

21 ноябр 2022, 19:16

Ўзбекистон президенти Францияга келди

Шавкат Мирзиёев Францияга расмий ташриф билан келди. У Эммануэл Макрон билан учрашиб, Лувр ва Араб дунёси институтида Ўзбекистоннинг қадимий маданияти кўргазмаларининг очилишида иштирок этади. Ташриф доирасида 14 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

21 ноябр 2022, 10:35

Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди

Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифи билан Шавкат Мирзиёев Парижга жўнаб кетди. Ташрифда Елисей саройида олий даражадаги музокаралар ва Франция Миллий йиғинида учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Лувр музейи ва Араб дунёси институтига ташриф ҳам кўзда тутилган.

21 ноябр 2022, 10:13

Мирзиёев Тоқаевни президент сайловидаги «ишончли ғалаба» билан табриклади

Экзит-полл натижаларига кўра, 20 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари президент сайловида Қосим-Жомарт Тоқаев ғалаба қозонди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот чоғида уни сайловдаги «ишончли ғалаба» билан табриклади.

17 ноябр 2022, 23:53

Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Францияда бўлади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21−22 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Францияда бўлади. Ташриф дастурида Парижда олий даражадаги икки томонлама музокаралар, ушбу мамлакатнинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари иштирокида ишбилармонлик тадбирларини ўтказиш кўзда тутилган.

15 ноябр 2022, 12:53

Шавкат Мирзиёев Тошкентда ЮНЕСКО минтақавий марказини ташкил этишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган кичик ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича Бутунжаҳон конференциясида нутқ сўзлади. Давлат раҳбари 2025 йилда болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражаси 80 фоизга етказилишни таъкидлади.

14 ноябр 2022, 16:00

Шавкат Мирзиёев Истанбулда содир этилган портлаш сабаб Туркия президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон президенти Истанбул шаҳрида юз берган портлаш оқибатида инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан Режеп Таййип Эрдўғанга таъзия билдирди.

11 ноябр 2022, 12:00

Мирзиёев: «Жаҳондаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти»

Ўзбекистон президенти ТДТ саммитида «сўнгги пайтларда жаҳоннинг турли нуқталаридаги зиддиятли воқеалар туркий дунёнинг умумий хавфсизлигига ҳам таъсир ўтказаяпти», дея таъкидлади. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев Афғонистон масаласи ҳеч қачон назардан четда қолмаслиги ҳам муҳимлигини эслатиб ўтди.

11 ноябр 2022, 11:14

2023 йил — Туркий цивилизациянинг юксалиш йили бўлади

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммити иштирокчиларига Ўзбекистоннинг 2023 йилни Туркий цивилизациянинг юксалиш йили, деб эълон қилиш таклифини қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирди. «Мен ишонаман, Туркий дунёни буюк келажак кутмоқда», — деди у.

11 ноябр 2022, 10:38

«Биз ҳар қандай қийинчиликларни дўстлик орқали енгиб ўтишга қодирмиз». Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ҳақида

ТДТ саммитида Шавкат Мирзиёев аъзо мамлакатлар бугунги кунда кескин геосиёсий зиддиятлар ва глобал иқтисодий инқироз билан боғлиқ синовларни бошдан кечираётганини таъкидлади. «Қийинчиликларни дўстлик, ҳамкорлик ва бир-биримизни қўллаб-қувватлаш орқали енгиб ўтишга қодирмиз», — деди Шавкат Мирзиёев.

10 ноябр 2022, 20:08

Туркия президенти Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди

Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Ўзбекистоннинг «Олий даражали Имом Ал-Бухорий» ордени билан тақдирланди. Унга бу юксак мукофотни давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев топширди.

10 ноябр 2022, 15:25

Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан Самарқандда музокара ўтказди

Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити доирасида Ўзбекистон ва Венгрия етакчилари учрашув ўтказди. Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан музокара саноат, кимё тармоғи, фармацевтика, банк-молия, транспорт ва логистика соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари юзасидан фикр алмашди.

10 ноябр 2022, 11:12 2

Шавкат Мирзиёев «Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони» рўйхатига киритилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Жаҳоннинг энг нуфузли 500 мусулмони» («The Muslim 500») рўйхатига киритилди. Ундан Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон раҳбарлари ҳам ўрин олган. Қолаверса, рўйхатда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг собиқ раиси, марҳум Усмонхон Алимов ҳам қайд этилди.

9 ноябр 2022, 14:52

Шавкат Мирзиёев Самарқандга борди

Шавкат Мирзиёев 10−11 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити тадбирларида иштирок этиш учун Самарқанд шаҳрига борди. Давлат раҳбари тадбир олдидан Имом Бухорий мақбараси ва Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди.

9 ноябр 2022, 13:41

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Олимпия шаҳарчасига тамал тошини қўйди. У 2025 йилги ёшлар ўртасидаги Осиё ва Параосиё ўйинлари учун қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 289 миллион доллардан ошади. Мусобақадан сўнг мажмуада Спорт вазирлиги, федерациялар ва Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолият кўрсатади.

8 ноябр 2022, 17:18

Қурилиш материаллари ва мебель ишлаб чиқарувчилари қандай қўллаб-қувватланади?

Маҳаллий ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга бағишланган йиғилишда президент қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар учун «Cаноат ипотекаси» дастурини ишлаб чиқишни таклиф қилди, шунингдек, мебель ишлаб чиқарувчилар учун божхона имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтириш бўйича топшириқ берди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг