«чилонзор» тегли мақолалар


15 март 2021, 22:50

Пойтахтнинг учта туманидаги мактабларда ўқиш масофавий шаклга ўтказилади

16 мартдан Мирзо Улуғбек, Чилонзор ва Юнусобод туманларидаги мактаблар онлайн ўқиш режимига ўтказилади. Бунга ўқувчи ва ўқитувчилар орасида коронавирус инфекциясига чалиниш ҳолатининг кескин ошгани сабаб бўлган. Ўқиш жараёнлари бир марталик карантин муддатига масофавий тарзда амалга оширилади.

16 январ 2021, 21:15

Президент Жаҳонгир Ортиқхўжаевга «бошқаларга адвокатлик қилмасликни» буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкентнинг Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовни лавозимидан озод этиш нияти бўлганлигини маълум қилди, аммо у «уч ой ичида топшириқни бажара олишини» айтган. Президент, шунингдек, пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга «бошқаларга адвокатлик қилмасликни» буюрди.

20 ноябр 2020, 22:46

Чилонзорни комплекс ривожлантириш дастури ишлаб чиқилди

Тошкентнинг Чилонзор туманини комплекс ривожлантириш бўйича икки йиллик дастур ишлаб чиқилди. Президентнинг туманга ташрифи чоғида мазкур дастур муҳокама қилинди. Тадбиркорликни ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, йўл ва коммунал тармоқларни таъмирлаш, тиббиёт ва таълим соҳаларида янги ислоҳотларни жорий этиш бўйича вазифалар белгиланди.

7 июл 2020, 14:37

«Абу Сахий» савдо маркази вақтинчалик ёпилди

Чилонзорда жойлашган «Tashkent Trade Center» (Абу Сахий) савдо маркази маъмурияти ишчилари ва у ерда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларда коронавирус инфекцияси аниқланди. Савдо маркази вақтинчалик ёпилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг