«хтв» тегли мақолалар


10 июн 2021, 12:57

ОТБ Ўзбекистонда STEM таълимни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратади

ОТБ Ўзбекистон мактабларида STEM таълимни ривожлантиришга 100 млн доллар ажратади. Лойиҳа бўйича дарсликларнинг стандартларини яхшилаш, ўқитувчиларни тайёрлаш, мактаблар учун зарур жиҳозларни сотиб олиш кўзда тутилган.

22 апрель 2021, 12:14 2

«ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаган» — ХТВ ўқувчининг пайпоғи текширилиши бўйича муносабат билдирди

Халқ таълими вазирлиги 110 мактабдаги калта пайпок билан боғлиқ ҳолатни ўрганганида, ЛГБТ мавзуси дарс пайтида кўтарилмаганини таъкидлади. Вазирлик тақдим этган видеолавҳага кўра, ўқитувчи боланинг калта пайпоқда эканлигини кўриб, «Бизда нима, ЛГБТми? Олий Мажлис мактабларимизда пайпоқсиз юришни тақиқлаган», — деб айтган. Директор ўринбосари эса ўғил болаларга калта пайпоқ кийиб юрмасликни уқтирган.

9 феврал 2021, 16:02

АҚШдан Ўзбекистонга 27 нафар инглиз тили мутахассиси ташриф буюрди

Ўзбекистондаги таълим муассасаларида инглиз тилини ўқитиш учун АҚШдан 27 нафар ўқитувчи ва олимлар ташриф буюрди. Улар маҳаллий ўқитувчилар даврасига қўшилиб, синфхоналардаги дарсларда бевосита иштирок этади.

2 феврал 2021, 16:29

Ойлигидан олиб қолинаётган ўқитувчилар шикоят қилиши учун ишонч рақамлари маълум қилинди

Халқ таълими тизимидаги турли ноҳақликлар, юзага келган муаммоли вазиятларда мурожаат қилиш мумкин бўлган ишонч рақамлари эълон қилинди. Бундан ташқари, ўқитувчиларнинг ёзма равишда шикоятларини йўллаш имконияти мавжуд бўлган web-платформа йўлга қўйилди.

29 январ 2021, 17:25

Мактаб таълимини такомиллаштириш бўйича ғоялар портали очилди

ХТВ мактаб таълимини ривожлантириш бўйича ғоялар ва таклифлар порталини ишга туширди. Порталда таълим сифатини ошириш, инклюзия, инновация, мактаб инфратузилмаси ва бошқаларга оид ғояларини тақдим этиш мумкин.

7 январ 2021, 16:58

Битирувчиси ОТМга кирмаган мактаб директорини ишдан олиш фойда берди — Шерзод Шерматов

Битирувчисининг биронтаси ҳам ОТМга кирмаган мактабларда узоқ вақт ишлаган раҳбарларни лавозимдан олиш бўйича чоралар туфайли, бир йил ичида бундай мактаблар сони 3 баробарга камайган. 2020 йилда Қашқадарё вилоятида 16,4% мактабнинг бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган. Бу бўйича энг яхши натижа Тошкент шаҳрида (0,3% мактабда) кузатилган.

13 ноябр 2020, 18:06

16 нафар америкалик ўқитувчи ва профессорлар Ўзбекистонга келади

Яқин ойларда АҚШдан 16 нафар инглиз тили ўқитувчилари ҳамда етакчи университетларининг профессорлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда. Улар халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда ёрдамлашади. Бундан ташқари, Қарши шаҳрида «Amerika ойнаси» («American window») кутубхонасининг очилиши устида иш олиб борилмоқда.

24 октябр 2020, 12:40

ОТМга киришда мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳолари инобатга олинади

Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади. Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг таъкидлашича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.

14 сентябрь 2020, 10:07

Мактаб ўқувчилари билимини баҳолаш бўйича PISA тадқиқотларида иштирок этиш Ўзбекистонга нима беради

2022 йилда Ўзбекистондаги таълим сифати халқаро PISA дастури доирасида баҳоланади. Россиялик мутахассис Галина Ковалева Ўзбекистон таълим сифатини баҳолашга тайёргарлик кўришда қандай ёрдам кўрсатилаётгани, постсовет таълим тизимлари томонидан олинган «ўртача кўрсаткичдан паст» натижалар ва қандай баҳолаш натижаларини кутиш мумкинлиги ҳақида ўз фикрлари билан бўлишди.

9 сентябрь 2020, 12:12

«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари қабул қилади» — Шерзод Шерматов

«Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина Маҳаллий Кенгаш депутатлари мактабларнинг ҳақиқий тайёрлиги, ҳудуддаги санитария-эпидемиологик ҳолат ва соғлиқни сақлаш тизими имкониятидан келиб чиқиб қабул қилади», — таъкидлади Шерзод Шерматов. Унинг хабар беришича, мактаб очилишидан аввал уни хавфсиз ва зарур воситалар билан таъминланганлигига ишонч ҳосил қилингач, Кенгаш ушбу мактаб фаолиятини бошлаши тўғрисида қарор қабул қилади.

7 сентябрь 2020, 17:52

ХТВ ота-оналарга тавсиялар билан мурожаат қилди

Халқ таълими вазирлиги биринчи ўқиш ҳафтасини ташкил этишда ота-оналардан ўз фарзандларини ўқиш ва дам олиш вақтини тақсимлашга ёрдам беришга, эрта ётишларини назорат қилишга ва телевизор олдида ва компьютерда ўтказадиган вақтини чеклашга тавсия берди.

4 сентябрь 2020, 14:59

Ўқув йили бошида айрим фанлар вақтинчалик ўтилмаслиги мумкин

Халқ таълими вазирлиги ўқув йили бошида жисмоний тарбия, чақириққа қадар бошланғич ҳарбий тайёргарлик, мусиқа маданияти, тасвирий санъат ва чизмачилик каби фанларнинг вақтинчалик ўтилишини тавсия этмаслигини маълум қилди. Ушбу фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали ўзлаштириб борилади.

26 август 2020, 10:35 1

«Мактабларда қатъий форма талаб қилинмайди» — Шерзод Шерматов

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда қатъий форма талаб қилинмаслигини, лекин маълум тартибларга риоя қилиниши кераклигини таъкидлади.

25 август 2020, 10:48

Мактабларда ўқиш 14 сентябрдан бошланиши таклиф этилди

«Ҳар бир ота-она фарзандини мактабга юбориши ёки уйда онлайн шаклда ўқитиши юзасидан мустақил қарор қабул қилиши керак» — халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. Бу учун ота-оналардан сўровнома тўлдирилиши сўралди. Вазир мактабларда янги ўқув йилини 14 сентябрдан бошлаш таклифи киритилганлигини ҳам маълум қилди. Синов тариқасида вирус тарқалмаган, ҳавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни 7 сентябрдан очиш режалаштирилган.

24 август 2020, 16:04

Ўзбекистонлик ўқувчи илк бор Халқаро биология олимпиадаси олтин медалини қўлга киритди

Коронавирус пандемияси сабабли масофавий тарзда ўтказилган IBO2020 Challenge — Халқаро биология олимпиадасида бир нафар ўзбекистонлик ўқувчи мамлакат тарихида илк бор олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, икки нафар ўзбекистонлик ўқувчи кумуш медаллар соҳибига айланди.

12 август 2020, 09:54

Шерзод Шерматов коронавирусга чалинганини маълум қилди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов коронавирус инфекциясига чалинганини маълум қилди. Вазир ҳозирда уйда реабилитация даврини ўтаётганини ва яқин орада ишга қайтишини билдирди. Шунингдек, вазир касалликни қандай бошидан кечираётганини ва даволанишга доир ўзини маслаҳатлари билан бўлишди.

30 июл 2020, 23:27

Ўзбекистонлик ўқувчилар Халқаро кимё олимпиадаси кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди

Коронавирус пандемияси сабабли масофавий тарзда ўтказилган 52-Халқаро кимё олимпиадасида ўзбекистонлик 4 нафар ўқувчи кумуш ва бронза медаллари ҳамда диплом соҳибларига айланди. Таъкидланишича, бу йилги олимпиадада ўқувчилар лаборатория кимёвий тажрибаларисиз, фақат назарий босқични ўтказишди.

30 июл 2020, 11:29

ХТВ: Ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий мавжуд

Халқ таълими вазирлиги эпидемиологик вазиятга қараб янги ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий устида иш олиб бораётганини маълум қилди. Жумладан, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди ёки таълим онлайн тартибда давом эттирилади ёки гибрид сценарий бўйича таълим ҳам онлайн тарзда ҳам синф тизимида бўлади.

22 июл 2020, 11:37

Ўқитувчилар фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик белгиланди

Ўзбекистонда ўқитувчилар фаолиятига аралашган фуқаролар ёки мансабдор шахслар БҲМнинг 10 бараваригача жаримага тортилади. Тегишли модда «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида» ги кодексига киритилди.

9 июл 2020, 20:01

«Ҳозирча биринчи синфлар учун онлайн таълимни жорий қилиш ҳақида гап йўқ» — Шерзод Шерматов

Халқ таълими вазири эпидемиологик вазият сентябргача яхшиланса, болалар мактабларда ўқишни бошлашини маълум қилди. Дарсларни телевидение орқали намойиш этиш эса тўхтамайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг