«хоразм вилояти» тегли мақолалар


24 март 2021, 00:06

Хоразм вилоятида 812 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилади

Президент Хоразм вилоятида амалга оширилиши режа қилинган 1,3 млрд долларлик 812 та инвестиция лойиҳаси тақдимоти билан танишди. Уларнинг 273 таси саноат, 277 таси хизмат кўрсатиш, 262 таси қишлоқ хўжалигига оид. Уларни ҳаётга тадбиқ этиш натижасида 23 мингдан ортиқ иш ўрни яратилиши кутилмоқда.

23 март 2021, 17:38

Хоразмда боғча болаларини юпун кийимда тадбирга чиқарганларга интизомий жазо қўлланилади

Хоразм вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросимида болалар юпун кийимларда иштирок этган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлгач, ходимларга интизомий чора кўрилиши маълум қилинди. Масъул ташкилот тадбир куни об-ҳаво иссиқ бўлганини таъкидламоқда. Бироқ суратда мутасаддилар болаларга қараганда иссиқроқ кийимда эканлигини кўриш мумкин.

13 март 2021, 12:25 1

Хоразмда кўплаб хонадонлар кучли шамол ва қор ёғиши оқибатида электр энергиясиз қолди

Хоразм вилоятида кучли шамол ва тинимсиз қор ёғиши оқибатида электр тармоқларида авария ҳолати юзага келиб, Хоразм вилоятининг бир қатор ҳудудларида электр энергиясида узилишлар юзага келган.

22 феврал 2021, 15:04

Хоразмда беш кишилик оила ис газидан заҳарланди, уч киши вафот этди

Хоразмда чойхона эгаси, турмуш ўртоғи ва бир фарзанди газ ўчоғидан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Икки фарзанди кучли заҳарланган.

22 январ 2021, 10:31

Хоразм ва Қашқадарёнинг кўпгина ҳудудлари электр энергиясиз қолди

Ҳоразм ва Қашқадарё вилоятининг бир қанча туманларида электр таъминоти тўхтатилди. Узилишлар ноқулай об-ҳаво шароити туфайли келиб чиққанлиги айтилмоқда.

8 январ 2021, 09:22

Хоразмда газ портлаши оқибатида вояга етмаган қиз вафот этди

Хоразм вилоятида уйнинг деворлари ва томининг қулашига олиб келган газ портлаши юз берди. Ҳодиса оқибатида вояга етмаган қиз вафот этган, отаси куйиш ташхиси билан касалхонага ётқизилган.

17 декабр 2020, 22:09

Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди

Молия вазирлигида бош бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Мурадбек Давлатов Хоразм вилояти Хонқа туманига хоким этиб тайинланди.

17 декабр 2020, 16:17

Хивага ҳоким тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов Хива ҳокими этиб тайинланди.

12 декабр 2020, 22:49

Давлат идоралари ходимлари моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланади — президент

Шавкат Мирзиёев Янгиариқ туманидаги «Yantex Invest» МЧЖ фаолияти билан ҳам танишди. Шу ерда маҳаллабай ишлаш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди. «Энди давлат идоралари ходимларининг моддий манфаатдорлиги одамларнинг розилигидан келиб чиқиб белгиланадиган тизим қиламиз», — деди президент.

12 декабр 2020, 22:22

Президент Хоразмга ташрифини Хонқадаги инновацион иссиқхонадан бошлади

Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюриб, Хонқа туманидаги йил давомида ҳосил олиш имкониятига эга инновацион иссиқхона фаолияти билан танишди. «Хоразм қишлоқ хўжалигининг келажаги шу», — деди давлат раҳбари ва қўшимча сифатида ҳар бир иссиқхонанинг лабораторияси, ўз бренди бўлиши кераклигини таъкидлади.

9 ноябр 2020, 20:48

Хоразмда темир йўлда ухлаб ётган маст фуқаро сабабли поезд шошилинч тўхтатилди

Маст фуқаро темир йўлда ухлаб ётгани сабабли «Хива-Урганч-Тошкент» поезди 16 дақиқага тўхтаб қолди. Ҳозирда ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари ўтказилмоқда.

20 октябр 2020, 13:14

Хоразмда туман ҳокими ўринбосари ва ИИБ ходими чегарадаги ноқонуний ов вақтида қўлга тушди

Туман ҳокими ўринбосари ва ИИБ ходими чегара олди ҳудудида ноқонуний ов қилиб, ёввойи тўнғизни отиб ўлдиришган. Уларнинг ёнидан 6 дона ов қуроли, 105 та ўқ-дори ва қармоқлар чиққан. Улар экология инспекторларига босим ўтказишгани айтилмоқда.

12 октябр 2020, 11:41

Хоразм вилоятига прокурор тайинланди

Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратходжаев Хоразм вилоятига прокурор этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг