«хонобод» тегли мақолалар


7 май 2021, 10:54

Андижонда кучли сел келиши оқибатида бир оиланинг 2 фарзанди оқиб кетиб вафот этган

Андижон вилояти Хонобод шаҳрида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланди. Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган фарзандлари селда оқиб кетиб, вафот этган.

18 феврал 2021, 17:18

Хонободда радиация борлиги мутахассис бўлмаган одамларнинг фикри — Мудофаа вазирлиги

«Қарши-Хонобод» ҳарбий зонасида радиация мавжудлиги масаласига Мудофаа вазирлиги муносабат билдирди. Вазирликка кўра, ушбу ҳарбий зонадаги барча аҳоли ва ҳарбийлар доимий тиббий текширувдан ўтказилади. Тиббий хизмат полковниги Нодир Фозилов аҳоли орасида нур касаллиги билан боғлиқ бўлган касалликлар қайд этилмаганлигини қайд этди. «Бу мутахассис бўлмаган одамларнинг фикри эканлиги кўриниб турибди», — деди Мудофаа вазирлиги матбуот котиби.

17 феврал 2021, 19:47

Экология қўмитаси «Қарши-Хонобод» базасини зарарли моддаларга текширмоқда

Давлат экология қўмитаси 2001−2005 йилларда америкалик ҳарбийлар хизмат қилган «Қарши-Хонобод» авиабазасини инсон ҳаёти учун хавфли моддаларга текширмоқда. Дональд Трамп ўз президентлигининг сўнгги кунида зарарли моддалар ва радиация таъсирига тушиши мумкин бўлган америкалик ҳарбий хизматчиларнинг соғлиғини текшириш бўйича топшириқ берган эди.

10 июл 2020, 16:15

АҚШ ҳарбийларининг Ўзбекистондаги базада заҳарлангани ҳақидаги махфий ҳужжатлар ошкор қилинди

2001−2004 йиллар мобайнида Қарши-Хонобод базасида бўлган Америкалик ҳарбийлар заҳарли моддалар ва радиация таъсирига учраган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги махфий ҳужжатлар ошкор этилди. Маълумотга кўра, ҳарбийларнинг базага жойлаштирилишидан олдин ушбу ҳудудда Собиқ Иттифоқ ракеталари йўқ қилинган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг