«хитой» тегли мақолалар


20 январ 2021, 17:20

АҚШ Хитойнинг уйғурларга нисбатан ҳаракатларини геноцид деб атади

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео 19 январь куни қилган баёнотида Хитойнинг Синьцзян автоном ҳудудидаги уйғурларга нисбатан ҳаракатларини «геноцид» ва «инсон ҳуқуқларига қарши жиноят» дея эълон қилди.

14 январ 2021, 20:14

Жаҳон янгиликлари дайжести

Хитойда саккиз ой ичида биринчи марта коронавирус билан касалланган беморнинг ўлими, AҚШнинг Teslaни 158 мингта автомобилни қайтариб олишга чақиргани, Ҳиндистонда сигирларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун доирасида илк бор шахснинг ҳибсга олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

14 январ 2021, 12:28

ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини аниқлаш учун Вухан шаҳрига келишди

ЖССТ экспертлари коронавируснинг келиб чиқишини текшириш учун Хитойнинг Вухан шаҳрига келиб қўнишди. 2019 йил декабрида айнан ушбу шаҳарда илк бор COVID-19 инфекциясининг тарқалиши кузатилган.

24 декабр 2020, 19:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Майа Санду Молдова президенти лавозимига киришгани, Хитойнинг Alibaba Group устидан терговни бошлаши, Трампнинг ҳарбий бюджет лойиҳасига қарши чиққани, Исроилда йилнинг учинчи локдауни жорий этилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

17 декабр 2020, 11:41

Хитойнинг «Чанъэ-5» аппарати Ойдан Ерга муваффақиятли тарзда қайтди

Хитойнинг Ойдан тупроқ олиб келиш учун 24 ноябрда космосга учирилган «Чанъэ-5» йиғувчи аппарати 17 декабрь куни ўз миссиясини муваффақиятли якунлаган ҳолда Ерга қайтди.

15 декабр 2020, 21:49

Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга юборилди

Янги Chevrolet Tracker’нинг биринчи партияси Ўзбекистонга жўнатилди. Янги кроссовер 2019 йилда тақдим этилган бўлиб, шу вақтга қадар фақат Хитой ва Бразилияда сотилаётган эди.

24 ноябр 2020, 16:26

Коронавирус туфайли Хитойда юзлаб рейслар бекор қилинди

Коронавирус инфекцияси сабабли Хитойда юзлаб рейслар бекор қилинди. Жумладан, Шанхайнинг «Пудонг» халқаро аэропортида камида 436 та, Тянцзиндаги «Биньхай» аэропортида эса 165 та рейс тўхтатилган.

24 ноябр 2020, 12:23 1

Хитой Ойдан тупроқ олиб келиш учун йиғувчи аппаратини космосга учирди

Хитой «Чанчжэн-5» элтувчи ракетаси орқали автоматик тарзда Ерга қайтадиган тупроқ йиғувчи аппаратини муваффақиятли тарзда космосга учирди. «Чанъэ-5» деб номланувчи ўзи қайтадиган ускуна режа бўйича уч ҳафтадан сўнг Ерга Ой тупроғини олиб келиши керак. Тупроқдан илмий ўрганиш ва тадқиқот қилиш ишлари учун фойдаланилади. Бунгача фақат АҚШ ва Собиқ Иттифоқ ушбу вазифани бажаришган.

19 ноябр 2020, 16:12

Хитой «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг Сианьга парвозларини бекор қилди

23 ноябрдан бошлаб Тошкентдан Сианьга парвозлар тўхтатилиб, 4 ҳафта давомида рейслар бўлмайди. Парвозлар бекор қилинишининг сабаби 5 ноябрь куни 11 та йўловчиларда коронавирус инфекцияси аниқланиши бўлган.

13 ноябр 2020, 19:11

Жаҳон янгиликлари дайжести

Энг йирик эркин савдо шартномасининг тузилиши, Қорабоғ аҳолиси ўз уйларини ёқиб юбориши, Перуда янги президентга қарши намойишлар ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

30 октябр 2020, 16:36

Хитойда iPhone сотилиши пасайгани сабаб Apple 83 млрд долларга арзонлади

Apple компаниясининг акциялари 4,21% га арзонлади. Сармоядорларнинг ҳисоблашича, Apple Осиё смартфон ишлаб чиқарувчи компанияларига рақобатни бой бермоқда.

22 октябр 2020, 20:45

Жаҳон янгиликлари дайжести

Швециянинг кексалар учун карантинни бекор қилиши, Tesla компаниясининг янги рекорди ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

21 октябр 2020, 18:55

Жаҳон янгиликлари дайжести

Европанинг бир қатор мамлакатлари карантин чораларини кучайтириши, Хитойнинг янги экологик муаммоси, Францияда икки масжид ҳимоя остига олиниши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

14 октябр 2020, 20:49

Хитой раиси Си Цзиньпиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда

Ўзбекистонда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Йил охирига қадар Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Корея президенти билан онлайн саммит ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда.

14 октябр 2020, 18:16

Жаҳон янгиликлари дайжести

Россияда коронавирусга қарши иккинчи вакцина рўйхатдан ўтгани, Хитой иқтисодиётининг янги рекорди, Нурсултонда янги карантин чоралари ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

12 октябр 2020, 17:56

Жаҳон янгиликлари дайжести

Шимолий Корея раҳбарининг халқдан кечирим сўрагани, Украина президенти урушни тугата олмаса, ўз лавозимини тарк этишга тайёрлиги, Хитойда бутун шаҳар аҳолиси COVID-19 га текширилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 июл 2020, 13:37

Хитой Марсга илк миссиясини бошлади

Хитой Марс сайёрасини ўрганиш учун Tianwen-1 зондини учирди. Сайёра юзасига чиқиш учун етти ой керак бўлади. Агар миссия режадагидек амалга оширилса, зонд 2021 йилда Ерга биринчи маълумотларни юборади.

16 июл 2020, 22:53 1

Россияга газ экспорти тўхтатилди, Хитойга экспорт уч баравар қисқарди

Коронавирус пандемиясининг ташқи бозорларга таъсири сабабли, Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга қисқарди, Россияга экспорт тўхтатилди.

15 июл 2020, 15:53

Хитой АҚШнинг Гонконг тўғрисидаги қонунга қарши санкцияларига жавоб қайтаради

Дональд Трамп Гонконгда миллий хавфсизликни таъминлаш тўғрисидаги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилишда қатнашган компаниялар ва шахсларга нисбатан чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Шундан сўнг Хитой АҚШга қарши жавоб санкцияларини қўллаши мумкинлиги билан огоҳлантирди.

1 июл 2020, 12:21 1

Ҳиндистонда TikTok ва бошқа Хитойда ишлаб чиқилган дастурлар тақиқлаб қўйилди

Ҳиндистон расмийлари TikTok, WeChat, Weibo ва Helo каби бир қатор дастурларни «Ҳиндистоннинг суверенитети ва яхлитлигига путур етказади» деб топди. Ушбу тақиқ оқибатида Хитой мобил иловалари ҳидистонлик 300 миллион фойдаланувчисини йўқотиши билдирилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг