«хитой-ўзбек вакцинаси» тегли мақолалар


13 октябр 2021, 11:45

Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган 1,2 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси СЭСга топширилди

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи партияси 1 млн 219 минг 510 дозада СЭС хизмати вакилларига топширилди.

7 октябр 2021, 16:49

Индонезияда хитой-ўзбек вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берилди

Индонезия Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори препаратлари назорати агентлиги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат берди. Ушбу вакцинанинг III фаза синовларида жами 4000 нафар кўнгилли иштирок этган ва 92,92% фоиз самарадорликни кўрсатган.

30 сентябрь 2021, 11:44

Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган хитой-ўзбек вакцинасининг илк партияси топширилди

30 сентябрь куни Jurabek Laboratories томонидан ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг 1 млн 458 минг 820 дозаси СЭС хизмати вакилларига топширилди. Ҳозирги кунда корхона томонидан жами 7 млн доза вакцина ишлаб чиқарилган.

24 сентябрь 2021, 19:09

Қарийб 2,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

24 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 2 млн 499 минг 668 дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 26 млн 754 минг 208 дозани ташкил қилмоқда.

7 сентябрь 2021, 14:37

ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг Ўзбекистондаги синовлари натижаси эълон қилинди

Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасининг учинчи босқич синовларида 2757 киши препарат билан эмланган, улардан 20 киши (0,73%) коронавирус билан зарарланган. Плацебо олганлар орасида 2763 кишидан 73 нафари (2,64%) коронавирус юқтирган.

5 сентябрь 2021, 10:55

Яна 1,5 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

5 сентябрь куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1,5 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 19 млн 446 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

28 август 2021, 14:43

Хитой-ўзбек вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижалари эълон қилинди

Жума куни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг III фаза тадқиқотлари натижаларининг дастлабки статистик таҳлили эълон қилинди. Унга кўра, вакцина барча штаммлар учун умумий 81,7% самарадорликни намойиш этган. Инновацион ривожланиш вазирлиги баёнотига кўра, «клиник тадқиқотлар натижаси вакцина аҳолига коронавирус юқишининг олдини олишда самарали эканини тасдиқлаган».

22 август 2021, 17:43

Яна 3 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

22 август куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 3 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 17 млн 856 минг 540 дозани ташкил қилмоқда.

21 август 2021, 19:10

Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган хитой-ўзбек ва «Спутник V» вакциналарини рўйхатга олишга рухсат берилди

Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories компаниясида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга розилик берди.

11 август 2021, 19:42

Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш тикланди

Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш ишлари қайта йўлга қўйилди.

9 август 2021, 18:17

Хитой-ўзбек вакцинаси дозалари орасидаги интервал қанча бўлиши керак?

Коронавирусга қарши ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг дозалари орасидаги интервал қанча бўлиши керак? Коронавируснинг «дельта» штамми қандай аниқланади? Биотехнолог, биология фанлари доктори Алишер Абдуллаев «Газета.uz»нинг ушбу саволларига батафсил жавоб берди.

9 август 2021, 13:17

Хитой-ўзбек вакцинасининг иккинчи ва учинчи дозалари билан эмлаш вақтинча тўхтатилди

9 августдан бошлаб бир ҳафта давомида Ўзбекистондаги барча эмлаш пунктларида хитой-ўзбек вакцинасининг фақат биринчи дозаси билан эмлаш ишлари амалга оширилади. Шу муддат ичида ушбу вакцинанинг иккинчи ва учинчи билан эмланилмайди. Бу иш вакцинация жараёнини тўғри режалаштириш ва эмлаш бўйича ҳисоб-китобни тўғрилаб олиш учун қилинганлиги айтилди.

6 август 2021, 16:49

Яна 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

6 август куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 13 млн 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.

5 август 2021, 22:25

Яна 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

5 август куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 13 млн 580 минг 60 дозани ташкил қилмоқда.

29 июл 2021, 15:30

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?

Jurabek Laboratories томонидан «Спутник V» вакцинасининг биринчи намунаси ишлаб чиқилиб, Гамалея институтига текшириш учун юборилган. Ижобий жавоб олингач ва Россиядан хом-ашё келтирилгач, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қуйиш август ўрталарида бошланиши мумкин. Jurabek Laboratories ишлаб чиқариш директорининг маълум қилишича, компания биринчи босқичда 2 млн доза «Спутник V» ва 10 млн доза хитой-ўзбек вакциналарини ишлаб чиқаришни режалаштирган.

26 июл 2021, 09:29

Август ойидан Ўзбекистонда хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда август ойидан бошлаб коронавирусга қарши хитой-ўзбек вакцинаси ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзоланишига келишилди. Биринчи босқичда ойига 10 млн доза вакцина ишлаб чиқариш ва кейинчалик бу кўрсаткични йилига 200 млн дозагача олиб чиқиш кўзда тутилмоқда.

22 июл 2021, 20:29

Кеча Ўзбекистонга яна 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

21 июль куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 9 млн 580 минг дозани ташкил қилмоқда.

21 июл 2021, 13:29

Кеча Ўзбекистонга 1 млн доза хитой-ўзбек вакцинаси олиб келинди

20 июль куни Ўзбекистонга ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 1 млн дозаси олиб келинди. Шундай қилиб, жами вакцина захираси 8 млн 580 минг дозани ташкил қилмоқда.

16 июл 2021, 15:35

«Шунчаки эмланиш керак» — Вирусология институти директори. Вакцинация ҳақида саволлар ва жавоблар

Эмлашдан олдин ПЗР тест топшириш ва антитаначаларга таҳлил топшириш керакми, эмланганларда антитаначалар даражаси қандай бўлиши керак, ўзбек-хитой вакцинаси коронавируснинг «дельта» штаммига қарши самара берадими — шу ва бошқа саволларга Вирусология ИТИ директори Эркин Мусабоев «Газета.uz»га берган интервьюсида жавоб берди.

30 июн 2021, 09:27

Яна 1 млн доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг навбатдаги 1 млн дозаси олиб келинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг