Мунавварқори айтганди: «Оврупо осмонга учар экан, бизда соч ва соқол низолари, овруполиклар денгиз остида сузар экан, бизда узун ва калта кийим жанжаллари». Аср ўтса ҳамки, Ўзбекистон ҳамон шу «жанжаллар» ичида. Ваҳоланки, ҳуқуқшуносларга кўра, Конституция бу «жанжал»ни аллақачон ҳал қилиб бўлган.
Давлат мактабларидаги «тижорий» синфлар, неча йилдирки, ижтимоий тармоқларда муҳокама мавзуси. «Газета.uz» мухбири Анна Садриева бундай синфлар нима, уларда ўқиш нархи қанча, ўқувчиларга қандай қўшимча хизмат кўрсатилади ва бу уларнинг ҳуқуқларини поймол этмайдими каби саволларга жавоб излади.
«Қуёшли» мактаб бозори, неча йилдирки, кенг танлов ва хамёнбоп нархлари билан харидорларни ўзига жалб қилади. Кўпчилик янги ўқув йили арафасида шу ердан бозорлик қилади. «Газета.uz» мухбири бозорда бўлиб, янги урфга кирган авокадоли муқовалар ва «Қуёшли» феномени ҳақида сотувчилар билан суҳбатлашди.
Таълимнинг қийматини ўз вақтида англаган, энг мураккаб даврларда ҳам соҳани ўз ҳолига ташлаб қўймаган, кўп сонли аҳолиси ва нисбатан кичик иқтисодиёти билан таълимга юқори устуворлик берган Вьетнам бугун аксарият кўрсаткичларда минтақада етакчилик қилиб, ривожланган давлатлар билан рақобатлашмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразмдаги мактабларда бошланғич синф ўқувчиларига бепул тушлик тарқатиш бўйича вазифа ижросини таъминлашда камчиликлар аниқланган. Хусусан, ҳукумат қарорни кеч қабул қилгани, маблағнинг камлиги ва мактабларда зарур инфратузилма йўқлиги асосий муаммолар сифатида кўрсатилган.
Мактаб шаҳодатномасини йўқотганлар учун ҳужжат дубликатини масофадан туриб олиш хизмати яратилди. Бунинг учун ягона порталга (my.gov.uz) ариза юборилади. Дубликат электрон шаклда берилгач, мактабдан берилган аттестат ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистоннинг барча вилоятларида имконияти чекланган болалар учун 225 та мактаб ўз эшикларини очади. UNICEF буни «ҳал қилувчи ва муҳим ташаббус» дея атади. Халқаро тажрибага кўра, инклюзив таълимнинг жорий этилиши умумий таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда, деб қайд этди жамғарма.
Президент мактаблардаги таълим сифати ва муаллимлар салоҳияти пастлигини танқид қилди. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда мактабнинг энг катта муаммоси ўқитиш методикаси мутлақо эскирганлигида. «Афсуски, мактаб таълими эски қолипдан чиқа олмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, январдаги йиғилишда юклатилган топшириқларни бажармаган айрим ҳокимларга охирги марта 3 ой муддат берилди, кейин, жиддий чора кўрилади.
Андижон вилоятида жойлашган мактабларда кечаси уюшмаган ёшлар учун ўтказилаётган тадбирлар президент топшириғи асосида амалга оширилмоқда, деб маълум қилди вилоят ХТБ бошлиғи Азизбек Миркомилов. Унинг сўзларига кўра, махсус жадваллар асосида ҳар куни мактабларда соат 18:00 дан 22:00 гача турли тадбирлар ўтказиб келинмоқда. Аввалроқ, депутат Расул Кушербаев совуқ пайти кўчада ўтказилаётган ушбу тадбирларни танқид қилганди.
Синфларда ўқувчилар сонини 35 дан 24 гача камайтириш учун йилига 9 триллион сўм керак бўлади, деди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. Шунингдек, у ёшлар учун технология ва аниқ фанларни инглиз тилида ўрганиш нима учун муҳим эканини тушунтирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг