«франция» тегли мақолалар


1 март 2021, 18:24

Франциянинг собиқ президенти Саркози 3 йилга қамалди

Париж суди Франциянинг собиқ президенти Николья Саркозини коррупция ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айблаб, 3 йилга қамаш бўйича ҳукм чиқарди.

22 феврал 2021, 09:54

Франция компанияси Ўзбекистондаги сув таъминотини ривожлантиришга кўмаклашади

Франциянинг «SUEZ» компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш учун лойиҳаларни амалга оширади. Франция томонидан Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади.

8 феврал 2021, 21:22

Жаҳон янгиликлари дайжести

Париж судининг Франция ҳукуматини иқлим ўзгаришига бефарқлик масаласида айбдор деб топгани, Дамашқнинг Aнқаранинг Ҳалаб яқинида турк университети филиалини очиш қарорини ноқонуний деб топгани, Туркманистон президентининг театрларда «халқнинг бахтли ҳаёти тўғрисида» спектакллар йўқлигидан норозилиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 декабр 2020, 19:43

Жаҳон янгиликлари дайжести

Япония бош вазирининг саккиз киши иштирок этган кечки базмда қатнашгани учун узр сўрагани, Париж мериясининг аёл раҳбарлар сони кўплиги учун жаримага тортилгани, Европа комиссиясининг «ВКонтакте» ва Telegram’ни «қароқчилар рўйхати»га киритгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

15 декабр 2020, 22:08

Жаҳон янгиликлари дайжести

Google ходимларининг 2021 йил сентябрь ойигача уйдан туриб ишлаши, AҚШнинг Туркия мудофаа саноати идорасига қарши санкциялар жорий қилгани, японияликларнинг 2021 йилда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпиадага қарши чиқиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

11 декабр 2020, 13:26

Франция компанияси билан биргаликда 8 та астрологистика маркази ташкил этилади

Франциянинг Rungis Semmaris компанияси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига маҳсулотларнинг улгуржи савдоси бўйича Ўзбекистонда саккизта йирик агрологик марказлар тармоғини яратиш ва бошқаришни йўлга қўйишда ёрдам беради. Улар мамлакатнинг йирик шаҳарлари атрофида қурилади. Марказлар орасида энг ихчамининг майдони 10 гектарни ташкил қилади.

26 ноябр 2020, 19:50

Жаҳон янгиликлари дайжести

БААдан Исроилга биринчи тўғридан-тўғри авиақатнов, Франция Сенатининг Тоғли Қорабоғ Республикасини тан олгани, БАА 13 та давлат фуқароларига виза беришни тўхтатгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 ноябр 2020, 20:53

Жаҳон янгиликлари дайжести

Исроил бош вазирининг Саудия Арабистонига эълон қилинмаган ташрифи, Германияда компаниялар бошқарувида аёллар учун квоталар жорий этилиши, Франция собиқ президенти Николя Саркози иши бўйича суд жараёнининг бошлангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

29 октябр 2020, 15:28

Ниццада номаълум шахс черков яқинида одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

Ницца шаҳридаги Нотр-Дам черковида номаълум шахс одамларга ҳужум қилди. Уч киши ҳалок бўлди, қурбонлардан бирининг боши олинган.

29 октябр 2020, 12:10

Франция ва Германия яна оммавий карантин эълон қилди

Франция ва Германия COVID-19 га чалинган беморлар сони ортгани сабабли шу ойнинг ўзида яна такроран карантин эълон қилди. Болалар боғчалари ва мактаблардан ташқари, барча ресторан, бар, кинотеатр ва фитнесс-марказлари ёпилади.

27 октябр 2020, 14:30

Яқин Шарқнинг бир қатор мамлакатлари француз маҳсулотларига бойкот эълон қилди

Яқин Шарқдаги айрим мамлакатларда аҳоли француз маҳсулотларини бойкот қилмоқда ва «исломофоблар кампаниясига» қарши чоралар кўрмоқда. Бу реакцияга Франция президентининг мамлакат сўз эркинлиги, шу жумладан карикатуралардан воз кечмайди деган сўзлари сабаб бўлди. У бу ҳақда ўқувчиларга Муҳаммад пайғамбарнинг Charlie Hebdo карикатурасини кўрсатган ва келиб чиқиши чечен миллатидан бўлган иммигрант томонидан ўлдирилган ўқитувчи билан видолашиш маросимида айтган эди.

22 сентябрь 2020, 20:40

Пандемия даврида жаҳондаги вазият

Мадридда қисман карантин чоралари жорий қилинмоқда. Буюк Британияда карантин олти ойгача давом этиши эҳтимоллиги айтилмоқда. Россияда янги карантин чоралари қўлланилмаслиги маълум бўлди. Коронавирус пандемиясига оид дунё янгиликлари.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг