«фотовидеофиксация» тегли мақолалар


17 март 2021, 09:28

Қоидабузарларни тасвирга олаётганлар сотқинми ёки йўқ — Адлия вазирлиги Кушербаевга жавоб қайтарди

Адлия вазирлиги мутахассиси қоидабузар ҳайдовчиларни тасвирга олиб, пул ишлаётганларни ватанни ҳам сотишга тайёрликда айблаган Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг мулоҳазаларига жавоб қайтарди. «Ҳуқуқбузарликнинг олдини олувчиларга „сотқин“ дея тамға босиладиган бўлса, мен уларга қарши „сотқин“ бўлишга тайёрман ва бундан ғурурланаман», — деди Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси бошлиғи Шохидахон Юлдашева

16 март 2021, 09:34 2

«Сотқинларни етиштириб чиқараётганга ўхшаб қолаяпти» — Расул Кушербаев қоидабузарликни суратга олиш ҳақида

Қуйи палата депутати кўчаларда одамларнинг қоидабузарликларни телефонга суратга олиши ва бунинг эвазига рағбатлантирилиши юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. «Уларга 10−15 минг сўм бераяптими, эртага 100 минг сўм бериб, ватанингни сот, деса ҳам сотворишга тайёрлар кўп экан. Бу жуда ёмон», — деди у. Кушербаев қоидабузарларни аниқлашдан олдин инфратузилмани яхшилаб қўйишга кераклигини қўшимча қилди.

9 декабр 2020, 13:16

Тадбиркорларга йўлларда фото ва видео регистраторлар ўрнатишга рухсат берилди — президент қарори

Тадбиркорларга 2021 йил 1 мартдан бошлаб автомобиль йўлларида фото ва видео фиксация воситаларини ўрнатишга рухсат берилади. 2021−2022 йилларда республика бўйича жами 3356 та интеллектуал видеокамералар ва 763 та стационар радарлар, жумладан, Тошкент шаҳрида жами 2574 та фото ва видео регистраторлар ўрнатилиши режалаштирилган.

15 октябр 2020, 17:01

Фарғонада ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади

Фарғона вилоятида 17 октябрдан ниқоб тақмаган шахслар камера орқали аниқланади. Ушбу шахсларга нисбатан баённома тузилиб, жарима почта орқали жўнатилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг