«фвв» тегли мақолалар


14 май 2022, 11:23

Қозоғистондаги авария қурбонлари сони ошди. Жабрланганлар эвакуация қилинди

Қозоғистоннинг Жамбил вилоятида автобус ЙТҲга учраши оқибатида жабрланган 23 нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди. Вафот этган икки фуқаро жасади яшаш манзиллари — Бухоро ва Хоразм вилоятларига юборилди. Шанба куни жароҳат олганларнинг яна бири оламдан ўтди.

11 май 2022, 16:24

Сурхондарёда сел оқизиб кетган икки кишининг жасади топилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сариосиё туманида селда оқиб кетган икки фуқаронинг жасади ва машина «Тўпаланг» дарёси ўзанидан топилганини маълум қилди.

7 май 2022, 11:46

«Қамчиқ» довонида сел сабабли қулаб тушган таянч устуни қайта тикланди

4 май куни кечаси «Қамчиқ» довонида кузатилган сел оқибатида поездни электр қуввати билан таъминловчи таянч устуни қулаб тушган. Тезкор штаб томонидан электр таянч устуни ва йўл остидан қўшимча сел ўтказгич қурилди.

6 май 2022, 15:26

Сурхондарёда сув тошқини туфайли 230 дан ортиқ одам эвакуация қилинди

Сурхондарёнинг Узун туманида кучли ёғингарчилик натижасида 40 га яқин уй сув остида қолди, 230 дан ортиқ киши мактаб биносига вақтинча жойлаштирилди. Ҳодиса оқибатида жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

4 май 2022, 17:52

Жиззахда ФВВ қутқарувчилари селда оқиб кетаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб олди

4 май куни кучли ёғингарчилик оқибатида Жиззах вилояти Зомин туманидаги айрим уйлар ва йўлларни сув босди. ФВВ қутқарувчилари сувда оқиб келаётган 20 ёшли фуқарони қутқариб қолишган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши.

29 апрель 2022, 12:17

Сирдарё вилоятида ўсмир йигит каналга чўкиб кетди

Сирдарё вилояти Янгиер шаҳридан оқиб ўтган Жанубий Мирзачўл каналида 17 ёшли ўсмир чўкиб кетди. Қутқарувчилар қидириш ишларини давом эттирмоқда.

21 апрель 2022, 12:20

Сирдарёда Nexia-3 газ баллони портлаб, бутунлай яроқсиз ҳолга келди

Янгиер шаҳрида Nexia-3 автомобилига ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида машина бутунлай яроқсиз ҳолга келди. Ҳодисада ҳеч ким жабрланмади. 2 машина зарарланди.

19 март 2022, 09:44

Тошкентда мотор мойи омборхонаси ёниб кетди

Яшнобод туманидаги «Orient Logistics Center» корхонасининг мотор мойи маҳсулотлари омборида ёнғин чиқди. Ёнғин оқибатида бинонинг 2000 кв. метр майдонидаги мой маҳсулотлари зарарланган. Жабрланганлар йўқ.

16 март 2022, 14:46

Сирдарё вилоятида кучли ёмғир туфайли 102 та уйни сув босди — ФВВ

Сирдарё туманидаги Бахт шаҳарчасида хўжаликлараро коллекторда сув сатҳи ошиб кетиб, жами 102 та хонадон ва Бахт бозорчасини сув босди. Аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинмоқда. Ҳозирга қадар «Хазина» маҳалласидаги 20 та уйда яшовчи 68 нафар фуқаро вақтинчалик яқин қариндошлари хонадонларига кўчирилди.

13 март 2022, 16:59

«Тахтақорача» довони йўл ўпирилиши сабаб автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Якшанба куни соат 16:00 дан Китоб туманидан ўтган М-39 автомобиль йўлининг «Тахтақорача» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бунга сабаб, довондан ўтувчи автомобил йўлининг 1138−1141 километрлари оралиғида кучли ёмғир ёғиши оқибатида қисман ўпирилиш юзага келган.

12 март 2022, 17:06

«Қамчиқ» довонида қолиб кетганлар учун поезд қатнови йўлга қўйилди

«Қамчиқ» довони автомобиль ҳаракати учун ёпилганлиги сабабли йўлда қолиб кетган фуқаролар Оҳангарон, Ангрен ва Орзу вокзалларидан йўловчи поездларида манзилларига етказиб қўйилади. ФВВ ҳайдовчилардан вақтинча довон орқали ҳаракатланмасликни сўрамоқда.

12 март 2022, 09:23

«Қамчиқ» довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилди

ФВВ қор кўчиш хавфи юзага келганлиги сабабли 12 март соат 9:00 дан бошлаб «Қамчиқ» довони транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилганини маълум қилди.

9 март 2022, 15:10

Қашқадарёда 3 кишини яшин урди, улардан бири вафот этди

Деҳқонобод туманида 3 кишини яшин урди. Натижада улардан бири вафот этди, қолган иккисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

1 март 2022, 15:00

Абдулла Қўлдошев фавқулодда вазиятлар вазири бўлди

Президент фармони билан фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига Абдулла Қўлдошев тайинланди. У маҳалла вазири лавозимига ўтган Турсинхан Худайбергенов ўрнини эгаллайди.

17 феврал 2022, 12:27

Бухоро вилоятидаги каналдан 33 ёшли аёлнинг жасади топилди

11 февраль куни Бухоро вилояти Қоракўл туманидаги маҳалладан оқиб ўтувчи каналдан аёл кишининг жасади топилди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текшириш ишларини олиб бормоқда.

13 феврал 2022, 12:42

Яшнобод туманидаги «Янгиобод» бозорида ёнғин юз берди

ФВВ хабарига кўра, 13 февраль куни пойтахтнинг Яшнобод тумани Янгиобод кўчасида жойлашган «Янгиобод» бозор ҳудудида ёнғин содир бўлди. Ёнғин оқибатида бозор ҳудудидаги расталарнинг 120 квадрат метрига зарар етган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари аниқланаётгани айтилди.

11 феврал 2022, 14:33

Андижон вилоятидаги тиббиёт марказида юз берган портлашда бир киши қурбон бўлди

ФВВнинг аниқлик киритишича, Андижон вилояти Шаҳрихон туманида тиббиёт марказида рўй берган портлаш оқибатида бир нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, тўрт нафар фуқаро турли даражада тан жароҳати олиб, туман шифохонасига жойлаштирилган.

11 феврал 2022, 13:13

Андижон вилоятидаги касалхонада газ портлаши рўй берди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги тиббиёт муассасаларидан бирида газ портлаши юз берди. 7 киши жароҳат олган, ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот йўқ.

1 феврал 2022, 10:20

Фарғонадаги савдо комплексининг 25 та дўкони ёниб кетди

1 февраль куни эрталаб Фарғона вилоятининг Қува савдо комплексида 25 та кийим-кечак дўконида ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 11 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилди. ФВВ маълум қилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ёки ҳалок бўлганлар қайд этилмаган.

27 январ 2022, 21:21 1

25 кун ичида Ўзбекистонда 28 киши ис газидан вафот этди

2022 йилнинг илк 25 кунида Ўзбекистонда ис гази билан боғлиқ 16 та ҳолат қайд этилган, бунинг оқибатида эса 9 киши заҳарланган ва 28 киши вафот этган. Бахтсиз ҳодисаларга асосан қўлбола ясалган печлардан фойдаланиш, дудбўронларни нотўғри ўрнатиш, ҳаво алмашмайдиган хоналарда кўмир ва ўтин ёқиш сабаб бўлган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг