«фарғона» тегли мақолалар


Фарғонада аёл 8 ойлик қизини сотмоқчи бўлди
17 апрель 2023, 10:46

Фарғонада аёл 8 ойлик қизини сотмоқчи бўлди

Фарғона вилоятида 8 ойлик қизини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган аёл ушланди. У бу пулга квартира сотиб олмоқчи бўлган.

Тошкент ва Фарғонада тадбиркорлар 25 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
2 апрель 2023, 12:29

Тошкент ва Фарғонада тадбиркорлар 25 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Тошкентдаги 4 та газ «заправка» ва Фарғонадаги битта оҳак цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга жами 25 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.

Фарғонада 17 ёшли қиз аттракциондан тушиб кетиб, жароҳат олди
30 март 2023, 10:53

Фарғонада 17 ёшли қиз аттракциондан тушиб кетиб, жароҳат олди

Риштон туманида 17 ёшли қиз истироҳат боғидаги аттракциондан эҳтиётсизлик сабаб тушиб кетиб, тан жароҳати олди. «У Бағдод туманидаги шифохонада даволанмоқда, аҳволи яхшиланяпти», дейилади вилоят ИИБ хабарида. Ҳолат бўйича судга оид тиббий экспертиза тайинланди, терговга қадар текширув кетмоқда.

Фарғонада ўқувчи қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди
12 март 2023, 17:59

Фарғонада ўқувчи қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташламоқчи бўлди

Фарғонада 14 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уйнинг томидан ташламоқчи бўлди. Уни ИИБ ва ФВВ ходимлари томдан соғ-омон тушириб олди. Воқеага қизнинг ўгай отаси билан жанжаллашиб қолгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Фарғонада 20 ёшли йигит онасини пичоқлаб ўлдирди
7 март 2023, 15:54

Фарғонада 20 ёшли йигит онасини пичоқлаб ўлдирди

Марғилонда 20 ёшли йигит жанжал сабаб онасини пичоқлаб ўлдирди. Унга нисбатан 12 йил қамоқ жазоси тайинланди.

Фарғонада 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди
4 март 2023, 17:40

Фарғонада 2 киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

Фарғона шаҳрида 3 киши ис газидан заҳарланиб, уларнинг 2 нафари вафот этди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида 356 абитуриентнинг баллари ўзгартирилгани аниқланди
28 феврал 2023, 19:04 1

ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида 356 абитуриентнинг баллари ўзгартирилгани аниқланди

ЎзДЖТСУ Фарғона филиалида ўтказилган касбий имтиҳонларда 356 нафар абитуриент тўплаган балларга сохта ёзувлар киритилиб, уларнинг 322 нафарига балл қўшиб берилгани, 34 нафарининг баллари эса камайтирилгани аниқланди. Натижада юқори балл тўплаган 145 нафар абитуриент ўқишга кира олмаган.

Фото: Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди
10 феврал 2023, 12:48

Фото: Фарғонада йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб тушди

Бешариқ туманида йўлнинг қатнов қисми ўпирилиб, оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳатланди. Ҳолат ўрганилмоқда.

Фарғонада 2023 йил охиригача 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қурилади
5 феврал 2023, 12:13

Фарғонада 2023 йил охиригача 100 МВт қувватга эга қуёш фотоэлектр станцияси қурилади

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 98 млн доллар эвазига қуввати 100 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияси қурилади. Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров лойиҳани 2024 йил 2-чорагида эмас, балки 2023 йил охиригача якунлаш кераклигини айтиб, бунинг учун ҳар томонлама кўмак кўрсатилишини билдирди.

Фарғонада станция бошлиғи тадбиркордан $1,5 минг талаб қилгани айтилмоқда
30 январ 2023, 10:56

Фарғонада станция бошлиғи тадбиркордан $1,5 минг талаб қилгани айтилмоқда

«Қўқон минтақавий темир йўл узели»нинг «Андижон-1» станцияси бошлиғи тадбиркордан уларга бериладиган имтиёзлардан фойдаланишга ёрдамлашишини айтиб, $1,5 минг олган вақтида ушланган. Гумонланувчига жиноят иши очилди.

Фарғонада ҳомиладор аёл машина ичида ўзини ёқиб юборди
25 январ 2023, 09:26

Фарғонада ҳомиладор аёл машина ичида ўзини ёқиб юборди

Фарғона шаҳрида эрини рашк қилган ҳомиладор аёл машина ичида ўзига бензин сепиб, ёқиб юборди. Аёл ҳодиса жойида, чақалоғи эса шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада ЙПХ ходими пиёдалар йўлагини тўсиб қўйди
22 январ 2023, 11:01

Фарғонада ЙПХ ходими пиёдалар йўлагини тўсиб қўйди

Қўқон шаҳрида вилоят ЙПХ отряди командир ўринбосари Tracker автомашинасини пиёдалар ўтиш жойида қолдирди. Вилоят ИИБ бунинг учун ходим 600 минг сўм жаримага тортилганини маълум қилди.

Фарғонада икки ЙТҲда икки киши вафот этган
18 январ 2023, 15:37

Фарғонада икки ЙТҲда икки киши вафот этган

Бешариқ тумани ва Фарғона шаҳрида юз берган ЙТҲларда икки нафар фуқаро вафот этди, бир киши жароҳатланди.

Фарғонада давлатга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг фермалар аниқланди
17 январ 2023, 10:59

Фарғонада давлатга 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказган майнинг фермалар аниқланди

Фарғона вилоятининг икки ҳудудида гўёки компьютер техникалари ва музлаткичларни таъмирлаш цехларини ташкил этиб, амалда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келаётган майненг фермалар аниқланди. Улар давлатга жами 2 млрд сўмдан ортиқ зарар етказгани маълум бўлди.

Фарғонада Nexia-2 ва Damas тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди
8 январ 2023, 13:52

Фарғонада Nexia-2 ва Damas тўқнашуви оқибатида ҳайдовчилардан бири вафот этди

Фарғона туманида Nexia-2 ва Damas иштирокида содир бўлган ЙТҲда бир киши вафот этди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Фарғонада Nexia пиёдани уриб кетди
27 декабр 2022, 09:43

Фарғонада Nexia пиёдани уриб кетди

Фарғона шаҳрида Nexia йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Ҳодиса оқибатида жабрланувчи вафот этди.

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини уриб, қочиб кетди
26 декабр 2022, 17:21

Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини уриб, қочиб кетди

Тармоқларда Фарғона вилоятида Cobalt ҳайдовчиси ҳарбий хизматчини катта тезликда уриб, қочиб кетгани айтилган видео тарқалди. Вилоят прокуратураси оддий аскар олган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилгани ва ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Фарғонада Lacetti уриб юбориши оқибатида 87 ёшли велосипедчи вафот этди
26 декабр 2022, 12:59

Фарғонада Lacetti уриб юбориши оқибатида 87 ёшли велосипедчи вафот этди

Данғара туманида Lacetti йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган велосипедчини уриб юборди. Жабрланувчи туман марказий шифохонасида вафот этди.

Самарқандда ФВБ раҳбари, Фарғонада банк бошқарувчиси пора билан ушлангани айтилмоқда
25 декабр 2022, 11:31

Самарқандда ФВБ раҳбари, Фарғонада банк бошқарувчиси пора билан ушлангани айтилмоқда

ДХХ Самарқандда фуқародан ишга киритиб қўйиш учун 1000 доллар олаётган туман ФВБ бошлиғини, Фарғонада эса қарздорликни ёпиб бериш учун фуқародан 3500 доллар олаётган банк бошқарувчисини қўлга олди. Ушбу шахсгларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада Туркия инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади
16 декабр 2022, 09:36

Фарғонада Туркия инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади

Фарғонада Туркиянинг 10 млн доллар инвестицияси ҳисобига «Ақлли йўл» тизими жорий этилади. Вилоят ҳокимлигининг қайд этишича, тизим йўл-транспорт ҳодисаларининг, жароҳат олиш ва ўлим ҳолатларини 90 фоизгача камайтириш имконини беради. У инсон омилисиз, қуёш энергияси ёрдамида ишлаши айтилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг