«фармон» тегли мақолалар


13 октябр 2021, 02:47

Президент «Заковат» мусобақаси ғолибларини мукофотлади

Шавкат Мирзиёев «Заковат» интеллектуал ўйини гранд финали ғолиблари — Хоразм жамоасини мукофотлади. Клуб раҳбари Абдурасул Абдуллаевга фахрий унвон берилди. Президент тадбирга Бухоро вилоятига сафари чоғида ташриф буюрди.

16 сентябрь 2021, 09:19

Президент маъмурий ва солиқ юкини камайтириш бўйича фармонни имзолади

Қатъий белгиланган миқдордаги ЖШОДС тўловчиси бўлган якка тадбиркорлар солиқ ҳисоботини топширмайди. ЯТТлар учун ижтимоий солиқ ставкаси 2 мартага қисқаради. 2022 йилдан Тадбиркорлик фаолияти эркинлиги индекси жорий этилади.

8 сентябрь 2021, 12:06

Экспортёр корхоналарга $5 млнгача молиявий ресурслар тақдим этилади

1 октябрдан бошлаб экспорт ҳажми $20 млндан ошган корхоналарга экспорт савдо операциялари учун $5 млнгача бўлган бир марталик молиявий ресурслар тақдим этилади. 12 ой давомида 1 млн АҚШ долларидан кўп тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган корхоналар божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланишини таъминлаш талаб этилмаган ҳолда 120 кунга кечиктириши мумкин.

12 август 2021, 11:19

Эндиликда болалар омбудсмани Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари бўлмайди

Президент фармони билан бола ҳуқуқлари бўйича вакили (болалар омбудсмани) институти таъсис этилди ва Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари лавозими тугатилди.

23 июл 2021, 10:42

Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди

Президент фармони билан тармоқлар ва ҳудудлар кесимида инвестицияларни жалб этиш ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини ўрганувчи Стратегик ривожланиш агентлиги ташкил этилди. Ҳужжатга асосан, давлат органлари ва ташкилотлари Агентликнинг сўровига кўра бирламчи статистик маълумотларни ўрнатилган тартибда тақдим этади ва маълумотлар базаларидан фойдаланишга рухсат беради.

9 июл 2021, 17:58

Давлат хизматчисининг хорижда кўчмас мулки бўлса, январгача уни йўқотиши керак — адлия вазири

Адлия вазири Русланбек Давлетов давлат хизматчиларининг хорижда мол-мулкка эга бўлиши 1 январдан тақиқланишини эслатиб, бунда ушбу давргача давлат хизматида бўлган пайтда орттирилган мулк ҳам инобатга олинишини таъкидлади. «Агар бўлса, январгача йўқотиш керак унақа мулкини. Мерос бўлиб қоладиган бўлса ҳам, у меросни сотиб ёки хадя бўладиган бўлса, уни ҳам ўзидан бегоналаштириши керак», — деди у.

22 апрель 2021, 14:25

Ёшлар учун янги субсидия ва имтиёзлар — президент янги фармонни имзолади

1 майдан «ёшлар дафтари»га киритилганларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашлари учун субсидиялар берилади. 25 ёшгача бўлган иш берувчиларга 2023 йилгача ижтимоий солиқ қайтариб берилади. Тошкентда ижарада яшаётган талабаларга ижара тўловининг БҲМнинг 1, вилоятдагиларга эса 0,5 баравар миқдоридаги қисми қоплаб берилади.

21 апрель 2021, 14:28 2

Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи — БҲМнинг 1 бараваридан ошмаган тақдирда қопланади

Талабаларга ижара тўловининг 50 фоизини давлат томонидан қоплаб бериш тартибига оид президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 1 бараваридан, бошқа ҳудудларда 0,5 бараваридан ошмаслиги керак.

18 январ 2021, 22:13 2

Президент ҳужжатлари ижросининг 4 босқичли тизими жорий этилади

Лойиҳадан тортиб назоратгача — президент ҳужжатлари ижросининг янги тўрт босқичли тизими жорий этилади. «Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.

28 октябр 2020, 21:31

Яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича Махсус комиссия ташкил этилади

Президент фармони билан яширин иқтисодиётга қарши курашиш Махсус комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари ташкил этилмоқда. Давлат идора ва ташкилотларида комплаенс-назорат тизими жорий этилади. Жараёнлар ОАВда кенг ёритилади.

28 октябр 2020, 20:35

Президент фармони: Қурилиш соҳасида ишчиларни шартномасиз ёллашга рухсат берилади

Президентнинг яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид қарори билан қурилиш соҳасида ишчиларни шартнома тузмасдан ёллашга рухсат этилмоқда. Бундан ташқари, риэлторларнинг айланма солиқ ставкаси 25 фоиздан 13 фоизгача туширилади. Овқатланиш шохобчаларининг пластик картадан тушган даромади эса умумий даромадга киритилмайди.

4 август 2020, 14:02

Статистикани ривожлантириш стратегияси қабул қилинди

Президент 2025 йилгача мўлжалланган статистикани ривожлантириш миллий стратегиясини тасдиқлади. Давлат статистика қўмитасининг барча давлат идораларидан мустақиллиги таъминланади. Қўмита қошидаги жамоат кенгашига нодавлат-нотижорат ташкилотлар, бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакиллари жалб қилинади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг