«узавтосаноат» тегли мақолалар


12 май 2021, 10:46

«Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими?» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев пахтада «приписка» йўқ қилинган булса-да, саноат тармоқларида қўшиб ёзишни йўқ қилиш осон булмаётганлигини таъкидлади. «Ҳокимлар таниш-билиш қилиб, шерик бўлиб асл ҳолатни беркитишаяптими? Прогнозни бажара олмаса, нега раҳбар бўлиб ўтириши керак?» — деди давлат раҳбари. Биринчи чоракда «Ўзавтосаноат»да ишлаб чиқариш ҳажми 40 фоизга, «Ўзбекнефтгаз» — 4,7 фоизга, чарм маҳсулотлари — 10 фоизга пасайгани қайд этиб ўтилди.

9 апрель 2021, 13:45

«Ўзавтосаноат» трансформация офиси иш бошлади

«Ўзавтосаноат» компаниясининг Boston Consulting Group билан ҳамкорликда ташкил этилган трансформация офиси ўз ишини бошлади. У ишлаб чиқариш ва бизнес жараёнларини модернизация қилиш ҳамда компанияни хусусийлаштириш босқичига тайёрлашга ёрдам бериши керак.

9 март 2021, 08:25

Электромобиллар 2025 йилга келиб ишлаб чиқарилиши мумкин — «Ўзавтосаноат»

«Ўзавтосаноат» электромобилларни 2025 йилга келиб ишлаб чиқаришни режа қилмоқда. Бироқ, бу ҳали таҳмин. Компания мутахассисининг фикрича, «электромобилни экологияга ҳам фойдаси бор, лекин экологиянинг бузилишига 80 фоиз сабаб газ билан кўмирни ёқишдан келиб чиқади».

3 март 2021, 22:47

«Давлат божини тўлаш ёки тўламаслигимизни ҳозир айта олмайман» — «Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари

«Ўзавтосаноат» раиси ўринбосари Азизбек Шукуров UzAuto Motors компанияси иномарка хориж автомобиллари импорти вақтида божхона божи тўлаш ёки тўламаслигини айта олмади. Бироқ, компания «мавжуд қонун доирасида фаолият олиб боришини» таъкидлади. UzAuto Motors раҳбари Рустам Ражабов СТ-1 сертификатига эга бўлган Lada, Hyundai ва бошқа автомобилларни Россиядан импорт қилувчилар билан тенг шартларда фаолият юритмоқда.

3 март 2021, 17:33 1

Қиммат Equinox ҳисобига арзон Spark va Nexia сотувидаги йўқотишлар қопланади — «Ўзавтосаноат»

Қимматбаҳо — Equinox, Malibu ва Tahoe — автомобилларидан тушган даромад арзон — Spark ва Nexia моделларидан тушган зарарни қоплайди, дея маълум қилди «Ўзавтосаноат» раҳбари ўринбосари. Унинг айтишича, ўтган йили компания арзон машиналардан 550 млрд сўм йўқотган.

28 октябр 2020, 12:35

«Ўзавтосаноат» трансформацияси — имтиёз ва префенциялар бекор қилинади

Президент фармони билан «Ўзавтосаноат», «Ўзбекистон темир йўллари», Uzbekistan Airways, Uzbekistan Airports ва бошқаларнинг имтиёз ва преференциялари хатловдан ўтказилади ва бекор қилинади.

28 октябр 2020, 01:20

Бухорода UzAuto Motors машиналарини олиб кетаётган автотранспорт воситаси ЙТҲга учради

Бухоро вилоятида КАМАЗ бешта Cobalt ва учта Nexia олиб кетаётган MAN автоулов тиркамаси билан тўқнашди. Ҳодисада фақат автомобилларга зарар етган. Етказилган зарарни баҳолашдан сўнг, автомобиллар заводга утилизация учун қайтарилади.

29 июл 2020, 18:13

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига UzAuto Motors бўйича депутатлик сўрови юборилди

ЎзЛиДеП фракцияси аъзолари томонидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисига депутатлик сўрови юборилди. Сўровда UzAuto Motors томонидан «Рақобат тўғрисида"ги қонун талабларига риоя қилинишини текшириш, автомобилларга асосли нархлар қўйилишини назорат қилиш талаби қўйилган.

21 июл 2020, 19:54

Депутат UzAuto Motors га қарши: тез ёрдам учун Damas нархлари ва хайрия муаммоси билан боғлиқ айбловлар

Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors компаниясини Damas ларни «от нархларида» сотишда ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир аҳволга эътибор бермасликда айблади. «Ўзавтосаноат» нинг таъкидлашича, компания хайрия мақсадида 37 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратган. Лекин компания депутатлар томонидан ишлаб чиқилган «Хайрия тўғрисида» ги қонун сабабли хайрияга ундан кўпроқ сарфлай олмаслигини айтмоқда.

26 июн 2020, 12:54

Volkswagen ва Škoda автомобиллари Ўзбекистон бозорига чиқади

2020−2021 йилларда Ўзбекистонга Volkswagen ва Škoda автомобилларини тайёр ҳолатда олиб кириш, 2022 йилдан тўлиқ ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда. Volkswagen Caddy савдоси июлдан бошланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг