Туркиянинг Истанбул шаҳрида курьер бўлиб ишлаган 31 ёшли Ўзбекистон фуқароси тиланчилик билан шуғулланувчи шахс томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Можарога ўзбекистонликнинг ишлаш кераклиги ҳақидаги танбеҳи сабаб бўлган.
Туркияда карантин чоралари кучайтирилгани, Эрон парламенти уранни бойитиш тўғрисидаги қонунни қабул қилгани, дунёда эҳтиёжманд аҳоли сони 40 фоизга кўпайгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
Туркияда карантин чоралари кучайтирилмоқда. Савдо марказлари, бозорлар ва сартарошхоналар иш вақтига чекловлар қўйилди. Бар ва ресторанлар фақат олиб кетиш хизмати орқали ишлайди. Кинотеатрлар йил охиригача ёпилади, мактаб ўқувчилари масофавий таълимга ўтади. Дам олиш кунлари кўчага соат 20:00 дан 10:00 гача чиқиш тақиқланади.
Туркиянинг Измир провинциясида содир бўлган зилзила қурбонлари сони 79 кишига етди, 962 дан ортиқ киши жабр кўрди.
Туркиянинг Измир провинциясида бир қанча уйларнинг қулашига олиб келган 6,6 магнитудали зилзила содир бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар икки мамлакат ўртасидаги ҳарбий соҳадаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилишди.
Туркия президентининг француз маҳсулотларини бойкот қилишга чақириғи, Исроилда COVID-19га қарши махалий вакцинанинг синовдан ўтказилиши, Teslaнинг ўн минглаб автомобилларини қайтариб олиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.
27 август куни Туркиядан 16 нафар тажрибали мутахассислардан иборат тиббий гуруҳ, коронавирусга қарши курашаётган шифокорларга ёрдам бериш ва тажриба алмашиш мақсадида Ўзбекистонга йўл олишди.
Uzbekistan Airways авиакомпанияси бошқарув раиси ўринбосари этиб туркиялик мутахассис Орхан Сиврикая тайинланди. 2017 йилдан бери у авиакомпаниянинг стратегик ривожланиш бўйича маслаҳатчиси эди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг