«туркия» тегли мақолалар


1 май 2021, 18:10

«Uzbekistan Airways» Туркияга бир қатор авиақатновларни вақтинчалик тўхтатади

Туркиядаги эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашуви сабабли «Uzbekistan Airways» компанияси 17 майга қадар мамлакатга бир қатор авиақатновларни бекор қилди.

29 апрель 2021, 21:40

Жаҳон янгиликлари дайжести

Буюк Британия бош вазирига қарши тергов бошлангани, АҚШда ижтимоий секторни қўллаб-қувватлаш учуш 1,8 трлн долларлик дастурнинг қабул қилингани, Aрманистонда турк товарларини сотишга қўйилган тақиқнинг узайтирилиши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

27 апрель 2021, 10:12

Туркияда 17 майгача тўлиқ карантин эълон қилинмоқда

Туркияда 29 апрелдан 17 майгача тўлиқ карантин чекловлари амал қилади. Бунда барча мактабларда дарслар тўхтатилиши ва имтиҳонлар қолдирилиши эълон қилинди. Шунингдек, барча савдо марказлари фаолияти вақтинчалик чеклаб қўйилади.

26 апрель 2021, 21:53

Жаҳон янгиликлари дайжести (тўлдирилди)

Индонезияда чўкиб кетган сувости кемасининг топилгани, Суриянинг 1 млндан ортиқ аҳолиси ичимлик сувисиз қолганида Туркияни айблагани, Исроилнинг Ғазо соҳилидаги балиқ ови ҳудудини бутунлай ёпиб қўйгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

14 апрель 2021, 20:20

Жаҳон янгиликлари дайжести

АҚШ ва Буюк Британиянинг Aфғонистондан ўз қўшинларини олиб чиқиши, Қорабоғдаги фожиада Арманистоннинг 4 мингга яқин аскари ҳалок бўлгани, Даниянинг AstraZeneca вакцинасидан бутунлай воз кечгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

7 апрель 2021, 22:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Яқин Шарқда 50 млрд туп дарахт экилиши, Туркиянинг Истанбул канали қурилишидан воз кечмаслиги, Эфиопияда жамоалараро тўқнашувда 100 дан ортиқ одамнинг ҳалок бўлгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

5 апрель 2021, 21:35

Жаҳон янгиликлари дайжести

Иорданияда қиролнинг ўгай укаси давлат тўнтаришини уюштиришда гумон қилиниши, Владимир Путиннинг унга яна президентлик сайловларида қатнашишга рухсат берувчи қонунни имзолагани, Мьянмадаги тўқнашувларда вафот этганлар сонининг 564 кишига етгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

1 апрель 2021, 22:02

Жаҳон янгиликлари дайжести

КХДРдаги оғир вазият туфайли 12 та давлат элчихонасининг ёпилгани, Украина президентининг 2020 йил учун даромадлар тўғрисидаги декларацияси, АҚШ президентининг 2 трлн долларлик инфратузилма режаси ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

31 март 2021, 22:39

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркияда карантин чекловларининг кучайтирилиши, Беларусда экстремизм билан боғлиқ 700 дан ортиқ жиноий иш қўзғатилгани, AҚШнинг хорижий мутахассислар учун визаларни қайта расмийлаштиришни режалаштириши ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

23 март 2021, 11:48

«Термиз» полигонида ўзбек-турк ҳарбийлари ўқув машғулотлари ўтказилмоқда

«Термиз» полигонида Ўзбекистон ва Туркия Республикалари Қуролли Кучларининг махсус бўлинмалари махсус-тактик ўқув машғулотларини бошлади.

19 март 2021, 20:30

Жаҳон янгиликлари дайжести

Шимолий Кореянинг Малайзия билан дипломатик алоқаларни узгани, Норвегия бош вазирининг карантин қоидаларини бузганликда гумон қилиниши, Европада AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш жараёнининг қайта тиклангани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

18 март 2021, 20:49

Жаҳон янгиликлари дайжести

Испаниянинг эвтаназияни қонунийлаштиргани, Австралия аҳолисининг 100 йилдан бери илк бор камайгани, Байденнинг сўзларидан кейин Россиянинг ўз элчисини Москвага маслаҳат учун чақирилгани ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

16 март 2021, 14:11

Тошкентлик аёл қарзи эвазига 23 ёшли қизни Туркияга сотиб юборди

Тошкентлик аёл Навоий вилоятида туғилган 23 ёшли қизни аввалига, пойтахтга ишга олиб келиб, кейинчалик Туркияга олиб кетгани аниқланди. Навоий вилояти ИИБ ходимлари ўтказган суриштирув натижасида аёл ўз қарзини тўлаш учун қизни Туркияда яшовчи шахсга сотиб юборгани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши очилди.

12 март 2021, 21:42

Жаҳон янгиликлари дайжести

Туркия ва Мисрнинг дипломатик алоқаларини қайта тиклаши, Япониянинг чет элдан кунига 2 минггача одам қабул қилиши, IATA’нинг баҳорда халқаро парвозларнинг тикланиши бўйича прогнози ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

12 март 2021, 14:49

Туркияда 15 мартдан бошлаб барча ташриф буюрувчилар учун электрон анкеталар жорий этилади

2021 йил 15 мартдан бошлаб Туркияга келишдан 72 соат олдин махсус электрон сўровномани тўлдириш керак бўлади. Йўловчилар тўлдирилган сўровномани босиб чиқариши ёки мобил қурилмага юклаб олиб, жўнаш аэропортида авиакомпания ходимига тақдим этадилар.

5 март 2021, 03:05

Президент ИҲТ давлатлари карантин даврида ўрнатган чекловларни бекор қилишни таклиф этди

Шавкат Мирзиёев Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этиб, унда 8 та таклифни билдирди. Ташкилотга аъзо мамлакатлар карантин даврида ўрнатган чекловни бекор қилиш, саноат кооперациясини ривожлантириш, давлатлар ўртасида маблағлар, товарлар ва хизматлар эркин айланишини таъминлаш шулар жумласидан.

4 март 2021, 15:17

Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу 6 — 9 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Турк делегацияси Самарқандда мамлакат Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.

3 март 2021, 18:28

Туркияда Муҳаммад ал-Хоразмий шарафига ҳайкал ўрнатилди

Туркия пойтахтида алгебра фанининг асосчиси Муҳаммад ал-Хоразмий ёдгорлиги ўрнатилди. Ҳайкалнинг ўрнатилиши «Хива — туркий дунёнинг маданият пойтахти» халқаро дастури доирасида амалга оширилди.

1 март 2021, 17:03

Туркия 26 майдан бошлаб туристларни ПЗР тестларсиз қабул қила бошлайди

Туркияда 30 декабрдан бошлаб сайёҳлардан талаб қилина бошлаган ПЗР-тестлари 26 майдан бошлаб бекор қилиниши ва туристларнинг мамлакатга кириши учун бундай талаб қўйилмаслигини кутилмоқда.

19 феврал 2021, 20:07

Жаҳон янгиликлари дайжести

НAТОнинг Ироқдаги контингентини саккиз баравар ошириши, Туркиянинг март ойидан бошлаб карантин чекловларини сусайтириши, БМТнинг атроф-муҳит дастури бўйича янги ҳисоботи ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz»нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг