«туризм» тегли мақолалар


26 сентябрь 2022, 15:52

Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали ўтказилади

29−30 сентябрь кунлари Мўйноқда «Орол балиқларидан 99 тур таомлар» гастрономик фестивали бўлиб ўтади. Фестивалдан мақсад ҳудуд гастрономик туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш, маданий ҳамда кўнгилочар тадбирлар ўтказиш ва бу орқали туристлар сонини янада кўпайтириш экани қайд этилган.

22 сентябрь 2022, 15:08

Тошкент вилоятида туризм бўйича фавқулодда ҳолат эълон қилинади

Президент дам олиш кунлари Бўстонлиқ йўлида тирбандликлар бўлишини танқид қилди. «Нега Паркентда ҳам шунақа тизим қилмаймиз? Паркент шашлиги ва сомсасини кўпчилик яхши кўради-ку», — деди у. Вилоятда фавқулодда ҳолат эълон қилинади, Паркент, Ангрен ва Оҳангаронда туризм кластерлари ташкил этилади.

19 сентябрь 2022, 16:56

Президент Қашқадарё ҳокимига туризм соҳасидаги камчиликлар учун ҳайфсан берди

Шавкат Мирзиёев ички ва ташқи туризм салоҳиятини оширишда ишларни етарли даражада ташкил этмагани учун Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимовга ҳайфсан берди. Шунингдек, 14 та туман ҳокимини бугун ишдан олиб, ўзгариш қилиш учун уларга уч ой синов муддати берилишини айтди.

13 июл 2022, 12:28

«Ўзбек таксиси парапланда учишдан хавфлироқ». Парапланчи ўз машғулоти ҳақида

Чорвоқ парадроми дунёда парапланда учиш осон бўлган кам сонли жойлардан биридир. Парвоз қилиш истагидагиларга бу бахтни ўзбек парапланеризми кашшофи Вячеслав Чесенко тортиқ этмоқда. «Газета.uz» ундан шогирдлари, кўзи ожиз йўловчилар, ўзбек парапланеризми тарихи ва ривожланиши ҳақида сўради.

30 июн 2022, 09:00

Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳат: қаерга бориш, нимада юриш ва нималарга тайёргарлик кўриш керак?

Саёҳатчи Тимур Нўмонов «Газета.uz»га Ўзбекистон бўйлаб автосаёҳатга қандай тўғри тайёргарлик кўриш кераклигини айтиб берди. Унинг маслаҳатлари автомобилда саёҳат қилишда қулайлик ва хавфсизликка таъсир қилиши мумкин бўлган асосий хатолардан қочишга ёрдам беради.

13 июн 2022, 16:31

Ўзбекистонда тўсиқсиз туризмни ривожлантириш таклиф этилди. Бу нима дегани?

Туризм вазирлиги Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм инфратузилмасини ривожлантиришни таклиф қилди. Саёҳатни ногиронлиги бўлган шахслар учун қулайлаштириш, пандус, лифт ва овозли маълумотномаларни ўрнатиш, имтиёз ва чегирмалар бериш — 5 йилга мўлжалланган дастур ҳақида батафсил «Газета.uz» материалида.

24 май 2022, 16:36

Ўзбекистонда «Маданий мерос ва ижод платформаси» ишга туширилади

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда ЮНEСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси «Маданий мерос ва ижод платформаси» ни ишга туширади. Барча амалга оширилаётган маданий дастурлар ва лойиҳалар харитага киритилади, бу эса умумий манзарани кўра олиш, эълон қилинган сиёсат ва стратегиялар доирасида мувофиқлаштирилган ҳолда ишлаш имконини беради.

28 апрель 2022, 10:28

Самарқандда хорижлик сайёҳни ҳақоратлаган меҳмонхона менежери 10 суткага қамалди

Самарқанддаги меҳмонхоналардан бирининг иш бошқарувчисига хорижлик сайёҳ, IT-мутахассисни ҳақоратлаб, камситгани учун 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

26 апрель 2022, 21:36

Президент Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун туристик кешбэк дастурини эълон қилди

1 сентябрдан Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун авиа, темир йўл ва автобус чипталарини харид қилиш, меҳмонхона харажатлари, музейлар ва бошқа маданият масканларига ташриф буюриш учун кешбэк тизими жорий этилади. Шунингдек, 1 июлдан «Зиёрат туризми» дастури доирасида хорижий авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматларга 50 фоизгача чегирмалар жорий қилинади.

26 апрель 2022, 18:17

Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида 1 тадан «карвонсарой» қурилади

Ўзбекистон туризм магистрали бўйлаб 31 та туман (шаҳар) ҳудудидан ўтувчи йўл бўйида комплекс туризм хизматларини (автотураргоҳ, кемпинг, автосервис, овқатланиш, ёқилғи қуйиш) қамраб олган 1 тадан «карвонсарой» барпо этилади. Шунингдек, ҳудудларда туризм кластерлари ташкил этилади.

26 апрель 2022, 17:59

«Ҳудуд масъуллари ҳали „уйғонгани“ йўқ» — президент туризм бўйича ҳоким ўринбосарларига синов муддати берди

Президент 4 та ҳудуддан ташқари барча вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига 3 ой синов муддати берди. Шунингдек, давлат раҳбари қайси ҳоким музейлар муаммоси билан шуғулланди, деган саволга ижобий жавоб йўқлигини таъкидлади. Мутасаддиларга туризм соҳасида пандемиягача бўлган кўрсаткичларни тиклаш энг устувор вазифа этиб белгиланди.

11 март 2022, 14:33

Ўзбекистон ва Россия сайёҳлар оқимини оширишга қарор қилди

Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари ўринбосарлари сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича чора-тадбирлар режасини имзоладилар. У 20 та тадбир, жумладан, Россия ва Ўзбекистон туризм йилини ўтказиш ва «Буюк ипак йўли» трансчегаравий сайёҳлик йўналишини ишга туширишни ўз ичига олади.

18 феврал 2022, 15:03

Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди

Ўзбекистонда Туризм ва маданий мерос ҳамда Спортни ривожлантириш вазирликлари ташкил этилди. Депутатлар томонидан туризм вазири сифатида Азиз Абдуҳакимов, спорт вазири сифатида эса Адҳам Икрамов номзодлари маъқулланди.

17 январ 2022, 15:41

Туризм соҳасида ёш тадбиркорларга 50 млн сўмдан грантлар ажратилади

Президент фармони билан 1 майдан туризм соҳасида ёш тадбиркорларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 50 млн сўм миқдорида, жами 10 млрд сўм грант ажратилади. Маблағлар Ўзбекистонга уч йил давомида камида 200 нафар хорижий туристлар учун тур ташкил қилиш шарти билан берилади. Молия вазирлиги эса 11 ой давомида Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жамғармасига ҳар ой қўшимча 2,5 млрд сўмдан йўналтиради.

17 декабр 2021, 09:25

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 162 млн долларлик кредит ажратади

Осиё тараққиёт банкининг 162 млн долларлик лойиҳаси доирасида Бухоро, Мискин, Урганч ва Хива шаҳарларини боғловчи 465 километрлик темир йўл линияси электрлаштирилади. «Бухоро-Хива» линиясининг электрлаштирилиши йиллик йўловчи ташиш ҳажмини 2026 йилга келиб уч ярим баробардан зиёдга оширади. Лойиҳа натижасида йиллик юк ташиш ҳажми 2026 йилда жами 11,8 миллион тоннага етиши кутилмоқда.

5 ноябр 2021, 18:43

9 ойда Ўзбекистонга 1,2 млнга яқин турист ташриф буюрган

9 ой ичида Ўзбекистонга 1,2 млн нафарга яқин хорижий сайёҳлар ташриф буюрган, 273 млн долларлик туризм хизматлари кўрсатилган. Шунингдек, ушбу даврда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун 6,5 млрд сўм миқдорида субсидия ажратилган.

6 сентябрь 2021, 15:50

Фото: Самарқанднинг машҳур ипак қоғози қандай тайёрланади?

Самарқанд яқинидаги «Мерос» қоғоз фабрикаси усталари қадимий усулдан фойдаланган ҳолда тут дарахтидан қоғоз ишлаб чиқаришади. Ёрқинлиги, юмшоқлиги ва ишлатилган хом ашё сабабли ушбу маҳсулотни ипак қоғоз дейишади. Ушбу қоғознинг тайёрланиш жараёни ҳақида Кира Карапетованинг фото-ҳикоясида.

5 август 2021, 18:46

АҚШ фақат вакцина олганларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда

Оқ уй маъмурияти мамлакатга фақат коронавирусга қарши тўлиқ эмланган чет элликларнинг киришига рухсат беришни режалаштирмоқда.

2 июл 2021, 11:38

Пандемия туфайли туризм $4 трлн йўқотиши мумкин — БМТ

COVID-19 пандемияси туфайли халқаро туризм тўрт трлн доллар зарар кўриши мумкин. Туризм соҳасининг тикланиши кўп жиҳатдан вакциналардан фойдаланиш имкониятининг мавжудлигига боғлиқ, дея ҳисоблайди БМТ экспертлари.

25 июн 2021, 08:32

«Осиё Шенгени» — Silk road visa амалда 2022 йилдан бошлаб қўлланилиши мумкин

Қозоғистон маданият ва туризм вазирининг сўзларига кўра, 2022 йилдан бошлаб Silk road visa амалда қўлланила бошлаши мумкин. Аввалига ушбу ягона виза фақат Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда амал қилиши режа қилинган эди. Қозоғистон вакиласининг сўзларига кўра, виза Буюк Ипак йўли мамлакатлари учун «Осиё Шенгени» вазифасини ўташи кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг