«тошкент» тегли мақолалар


19 октябр 2020, 20:59

Жамоат транспортларида бериладиган бир марталик қўлқоплар нархи маълум қилинди

Тошкент транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраев йирик автобус бекатлари ва метрога кираверишда катта ҳажмли ахлат қутилари ўрнатилишини маълум қилди. Шунингдек, у пойтахтдаги жамоат транспорти йўловчиларига бепул тарқатиладиган бир марталик қўлқопларнинг нархини ошкор қилди.

15 октябр 2020, 11:47

Тошкент учун 1 трлн сўмга 300 та электробус сотиб олиш режалаштирилмоқда

Транспорт вазирлиги Тошкент шаҳри учун 300 дона электробус сотиб олишни таклиф қилди. 3 йил давомида харид қилинадиган транспортларнинг умумий қиймати 1 трлн сўм атрофида бўлади.

14 октябр 2020, 18:04

«Тошкентнинг келажаги — Сирдарё» — Ғофуржон Мирзаев

Тошкент кенгайгани сари завод ва фабрикаларни чекка ҳудудларга кўчириш зарурати пайдо бўлади. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг фикрича, Сирдарё ушбу корхоналарни қабул қилиш учун энг қулай жой. Шунингдек, у Сирдарёни «иккинчи Америка» деб аташ билан нимани назарда тутганини айтиб ўтди.

13 октябр 2020, 13:49

15 октябрдан Тошкентда иситиш мавсуми бошланади

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши қарори билан пойтахтда иситиш мавсуми 15 октябрдан бошланади.

8 сентябрь 2020, 12:51

Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт тумани ташкил этилмоқда

Қонунчилик палатаси Тошкент таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш ҳамда Тошкентнинг Сергели, Бектемир туманлари ва Тошкент вилоятининг Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл ва Ўртачирчиқ туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилди. Янгиҳаёт тумани таркибига 2131,2 гектар ўтказилиши режалаштирилган. Қарор Олий Мажлис Сенатига юборилди.

22 август 2020, 13:51

Тошкентда 18 ёшли маст ҳайдовчи ЙТҲ содир этди — бир киши қурбон бўлди

Тошкентнинг Яккасарой туманида маст ҳолатдаги Lacetti ҳайдовчиси кўча чироғи устунига бориб урилди. 19 ёшли йўловчи оламдан ўтди, яна икки ёш йўловчи шифохонага ётқизилди.

18 август 2020, 15:54

17 августни Тошкент шаҳри куни деб эълон қилиш таклифи билдирилди

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши 17 августни шаҳар куни деб эълон қилиш ва ҳар йили ушбу байрамни кенг нишонлаш таклифини илгари сурди.

14 август 2020, 18:52

Тошкент метрополитени 15 августдан ишга тушади

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, Тошкент метрополитени 15 августдан ишга туширилади. Метрода ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя қилиш жиддий назорат қилинади.

13 август 2020, 20:15

Тошкент чегараларини ўзгартириш режаси қайта кўриб чиқилади

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳудудини ўзгартириш тўғрисидаги лойиҳани қайта кўриб чиқиш режалаштирилмоқда. Учтепа ва Сергели туманлари ҳамда Улуғбек шаҳарчаси аҳолиси ушбу режалардан норози бўлган эди.

12 август 2020, 18:58

Тошкентдаги ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди ва бир киши жароҳатланди

Тошкентнинг Чилонзор туманида Labo юк машинасининг реклама устунига бориб урилиши оқибатида автомобиль йўловчиси воқеа жойида вафот этди, ҳайдовчи жароҳат олди.

6 август 2020, 17:31

Учтепа туманидаги учта маҳалла аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши

Тошкентнинг Учтепа тумани яшовчилари учта маҳаллани Тошкент вилоятининг Зангиота тумани таркибига ўтказишга қарши чиқди. Туман ҳокими Фарҳод Абдуллаев улар билан учрашувда пойтахт ва вилоят чегараларининг ўзгариши ҳозирда лойиҳа эканини таъкидлаб, ушбу масалани шаҳар ҳокими билан муҳокама қилишга ваъда берди.

6 август 2020, 16:41 1

Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида қандай ўзгаришлар кутилмоқда?

Пойтахтнинг Сергели, Чилонзор ва Учтепа туманларидан бир қисмини Тошкент вилоятига ўтказиш режалаштирилмоқда. Шунингдек, Мирзо-Улуғбек тумани таркибидаги Улуғбек шаҳарчасини вилоят ҳудудига ўтказиш ва Қибрай туманининг маъмурий марказига айлантириш мўлжалланган.

5 август 2020, 15:31

Пойтахт ҳудуди кенгайтирилади

Шаҳардан Тошкент вилоятига 1010 га, вилоятдан пойтахтга 10196 га ер майдони ўтказилиши режалаштирилмоқда. Президент пойтахт ва Тошкент вилояти туманлари ҳудудларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқди.

6 июл 2020, 20:02

Охирги икки ойда 40 минг фуқаро Тошкент пропискасини олди

Йил бошидан бери Тошкент шаҳрида жами қарийб 50 минг нафар фуқаро доимий рўйхатдан ўтган бўлса, шундан май ва июнь ойларининг ўзида 40 мингга яқин нафар фуқаро доимий рўйхатга киритилган.

2 июл 2020, 17:13

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сардор Абдуллаев Тошкент шаҳар ҳокимининг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

1 июл 2020, 11:14

Тошкентда 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида 6 та янги кўприк қурилиши режалаштирилмоқда. Кўприкларнинг аксарияти Тошкент ҳалқа автомобиль йўли бўйлаб ҳамда Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишмаларида барпо этилиши кутилмоқда. Уларни қуриш учун қарийб 640 млрд сўм сарфланади.

29 июн 2020, 18:56

Тошкентни ривожлантириш лойиҳаларига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда

Тошкент шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш лойиҳасига 1 трлн сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Хусусан, пойтахтда 656 км пиёдалар ва велосипед йўлларини қуриш, Ишбилармонлик марказлари ва бизнес-инкубаторлари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.

26 июн 2020, 17:27

Тошкент оғир ва ўта оғир жиноят қайд этилиши бўйича республикада 1-ўринни эгаллади

Тошкентда январь-май ойиларида 896 та оғир ва ўта оғир жиноят содир этилиб, республикада салбий биринчи ўринни эгаллади.

22 июн 2020, 17:20

Тошкентнинг Янгиҳаёт кичик тумани таркибига қайси маҳаллаларнинг кириши маълум бўлди

Тошкентнинг Сергели тумани ҳудудида ташкил этилаётган Янгиҳаёт тумани таркибига 13 та маҳалла тўлиқ, 6 та маҳалла қисман ўтказилиши мўлжалланмоқда. Сергели ҳокимининг бу ҳақдаги қарори лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

19 июн 2020, 16:42

Туғилган кун нишонланиши сабаб 13 киши коронавирусга чалинди

Коронавирус аниқланган пойтахтлик фуқаронинг туғилган кун муносабати билан ўтказган тадбирида иштирок этган 13 нафар оила аъзоси ва қариндошларига коронавирус юққани маълум бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг