«тошкент» тегли мақолалар


29 июл 2021, 13:47

Тошкент маҳаллаларида истироҳат йўлаклари ташкил этилади

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар ва аҳоли зич жойлашган маҳаллалар, ички йўл ёқалари ва бошқа бўш майдонларда истироҳат йўлаклари ташкил этилади.

24 июл 2021, 19:36

Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараси ўзгарди

Тошкентнинг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилди. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилди.

10 июл 2021, 13:45

«Бу ер дам олиш учун салқин ва сокин жой бўлади». Архитекторлар Дўстлик боғи реконструкцияси ҳақида

Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғи (собиқ Бобур) реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. Бу ер дам олиш ва сайр қилиш учун сокин ва соя-салқин жой бўлади. Боғ ёз охирида ўз эшикларини қайтадан очади. Бу ерда болалар майдончалари, кутубхона, спорт зоналари ва пикник жойлари бўлади. Бирорта ҳам аттракцион бўлмайди.

5 июл 2021, 21:18

Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги техникалари заводлари Чирчиқда ташкил этиладиган кластерга кўчирилади

Тошкентдаги қишлоқ хўжалиги техникалари заводлари ва «ЎзКлаас Агро» Чирчиққа кўчирилиб, саноат кластери усулида ягона майдонда жойлаштирилади. Кластерни ташкил этишга 500 миллиард сўм ажратилади. Бу маблағ тармоқ корхоналарининг бино-иншоотлари ва майдонлари аукцион савдоларида сотилиши ҳисобидан қайтарилади.

25 июн 2021, 16:16

Тошкентга кириш бўйича чекловлар кимга татбиқ қилинмайди?

28 июндан 12 июлга қадар Тошкентга қўшни вилоятлардан автотрнаспортда кириш бўйчиа чекловлар ўрнатилди. Соғлинқ сақлаш вазирлиги ушбу чекловлар қайси ҳолатда татбиқ этилмаслиги ҳақида маълумот берди.

23 июн 2021, 21:09

Тошкентда сув ҳисоблашнинг интеллектуал тизими жорий этилади

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Франциянинг Suez International ўртасида Тошкент учун сув ҳисоблашнинг интеллектуал тизимини жорий қилиш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар тўғрисидаги меморандум имзоланди.

23 июн 2021, 13:14

Тошкент хорижлик мутахассислар учун энг арзон шаҳарлар ўнлигига кирди

Тошкент хорижлик мутахассислар (экспатлар) яшаши учун энг арзон шаҳарлардан бири деб топилди. Ашхобод ва Ҳонгконг эса яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб топилди.

11 июн 2021, 09:35

Тошкентда Lacetti ҳайдовчиси қизил чироқда тўхтаб турган юк автомобилига урилиши оқибатида вафот этди

Пойтахтнинг Чилонзор туманида Lacetti автомобили светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган юк машинасига урилди. Lacetti ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этди.

9 июн 2021, 14:01

ЙҲХБ Тошкентда Spark устига реклама баннери қулаган ҳолат юзасидан суриштирув ўтказмоқда

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари Spark автомобили устига демонтаж қилинаётган реклама баннери қулаганлиги ҳолати юзасидан суриштирув олиб бормоқда. Текширув якуни бўйича вазиятга ҳуқуқий баҳо берилади.

9 июн 2021, 10:39

Реклама баннерларининг бузилиши одамлар ҳаётига хавф туғдирмоқда

Тошкентда реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари одамлар хавфсизлигини таъминлаш талабларини бузган ҳолда давом этмоқда. Ғафур Ғулом боғи ёнидан ўтаётган Spark автомобили устига реклама баннери тушиб кетди. Ц1 да эса конструкция пиёдалар ўтиш жойига ташлаб юборилди.

4 июн 2021, 17:54

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 3 йил ичида Тошкент иқтисодиётининг 2 бараварга ўсгани ҳақида хабар берди, аммо бундай эмас

Сўнгги уч йил ичида Тошкент иқтисодиёти икки баравар ўсди, деди Тошкент шаҳар ҳокими Жахонгир Ортиқхўжаев. Аслида эса 2018−2020 йилларда пойтахт ялпи ҳудудий маҳсулотининг ўсиш суръати 22,6 фоизни ташкил этди. Шаҳар ҳокими қурилган метро бекатлари сони ҳақида маълумот беришда ҳам адашди.

4 июн 2021, 12:00

Тошкентда 3 та автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентда Nexia-3, Lacetti ва Mercedes-Benz иштирокида тўқнашув бўлди. Оқибатда бир нафар ҳайдовчи ва икки йўловчи тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

2 июн 2021, 08:31 1

Миллий боғ ўрнида Magic City очилди

Пойтахтдаги Миллий боғ ўрнида Magic City оилавий кўнгилочар боғи очилди. Биринчи босқичда дунёнинг машҳур пойтахтлари шоҳ кўчаларига ўхшаш кўчалар, мусиқий фаввора ва бошқалар очилди. «Янгиланаётган Тошкентга янгиланаётган боғлар, янги ёшлар ярашади», — деди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

28 май 2021, 11:31

Тошкентдаги иккита ЙТҲда 2 нафар фуқаро вафот этди

27 май куни пойтахтнинг Яккасарой туманида Nexia ва Isuzu автобуси тўқнашуви оқибатида енгил автомобиль ҳайдовчиси вафот этди. Худди шу куни Яшнобод туманида пиёда Matiz уриб юбориши натижасида вафот этди.

28 май 2021, 10:54

Тошкентда 24 ёшли кар-соқов аёл уч нафар шахс томонидан калтакланди

Пойтахтнинг Миробод туманида 3 нафар аёл 24 ёшли кар-соқов бўлган аёлни калтаклаб, тан жароҳати етказишди. Жабрланувчи тез тиббий ёрдам машинасини тўхтатиб, қўл ҳаракатлари билан тиббий ёрдамга муҳтожлигини маълум қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

24 май 2021, 11:32

«Тошкент телеминорасининг байроғи ёниб кетмаган». Тошкентдаги кучли ёмғир оқибатлари — видео

Тошкентда кучли ёмғир ёғиши оқибатида шаҳар кўчалари сувга тўлди. Ёмғир суви йўловчи автобуслари ичига ҳам кириб кетган. Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалари ётоқхонаси ичига ёмғир суви ўтиб кетгани ҳам айтилмоқда. Шунингдек, Тошкент телеминорасини чақмоқ урди.

22 май 2021, 19:22

Тошкентдаги учта йўл ўтказгич ва йўллар қурилиш қиймати 49 млн долларга кўтарилди

Тошкентнинг Яккасарой ва Сергели туманларини боғлайдиган олти қаторли автойўл ва учта йўл ўтказгич қурилиши қиймати 280 млрд сўмдан 518,3 млдр сўмгача оширилди. Қурилиш ишлари Grand Road Tashkent томонидан олиб борилади. Ҳукумат лойиҳани тендерсиз ўтказишга рухсат берди.

21 май 2021, 16:39

«Хатоларимизни ўзимизга айтинг» — Жаҳонгир Ортиқхўжаев ёшлар фестивали ҳақида

Пойтахт ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ОАВ вакилларидан «Тошкент 5 ташаббус ҳаракати» ёшлар фестивалида тадбир бўйича кузатиладиган хато ва камчиликларни «сайтларда айлантирмасдан, ҳокимликнинг ўзига айтишни» сўради. «Тўйимизни бузманглар. Байрам байрамдек бўлсин. Биз кейин яна байрам ўтказишимизга иштиёқимиз бўлсин. Танқид деб кейин қўлимизни ерга туширишни хоҳламаймиз», — дея таъкидлади у.

21 май 2021, 13:44

Фото, видео: Тошкентдаги кучли шамол оқибатлари

Тошкентда кучли шамол натижасида Малибу русумли автомашинанинг устига дарахт қулади. Маълум қилинишича, машинани бошқарган қиз жароҳат олган. Ижтимоий тармоқларда об-ҳавонинг бошқа таъсирлари, жумладан, ер усти метроси станциясининг томига қисман зарар этказилгани ҳақидаги кадрлар жойлаштирилди.

18 май 2021, 15:23

Ҳокимнинг «маҳфий» қарори туфайли тадбиркорга товон пули тўлаб берилмади

Тошкентнинг туман ҳокими «маҳфий» қарорига биноан тадбиркор ер участкасини олиб қўйилиши муносабати билан ўз савдо объектидан маҳрум бўлди, дея маълум қилди бизнес омбудсман. Суд пойтахт ҳокимиятига бузилган иншоот учун тадбиркорга товон пули тўлаш мажбуриятини юклади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг