«тошкент вилояти» тегли мақолалар


20 январ 2022, 21:54 1

«Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?» Президент — ер сотиш ҳолатлари ҳақида

Шавкат Мирзиёев ерларни аукционда сотиш йўли билан 400 млрд сўмлик тушумни таъминлаш режаси мутлақо қониқарсиз эканлигини танқид қилди. Президент Тошкент вилоятида 14 гектар ер 3,5 млн долларга сотилганини маълум қилди. «Нимага бу пуллар давлатга эмас, кимларнингдир чўнтагига тушмоқда?» — деди у.

14 январ 2022, 17:24

Тошкент вилоятида қуввати 240 МВт бўлган янги ИЭС фойдаланишга топширилди

Тошкент вилоятида Туркиянинг Aksa Enerji компанияси томонидан қурилган 240 МВт қувватли янги иссиқлик электр станцияси электр энергиясини етказиб беришни бошлади.

23 декабр 2021, 10:03

«Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади». Президент Тошкент вилояти ҳокимлари ҳақида

Шавкат Мирзиёев Олмалиқ шаҳрида фаоллар билан учрашувда Тошкент вилоятидаги кадрлар муаммоси ҳақида гапирди. «Бири коррупцияга йўл очади, бошқаси дарров ғўддайиб, оёғи ердан узилади. Мен амални бераман, лекин арқонни узун ташлаб қўяман», — деди у. Тошкент вилоятида сўнгги 6 йилда еттинчи ҳоким лавозимга тайинланди.

21 декабр 2021, 15:53

Қибрайда қарийб 14 гектар ерни $3,4 млнга сотишга уринган шахслар қўлга олинди

Қибрай туманида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга мўлжалланган 13,7 гектар ер майдонини 3,4 млн долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди. Ноқонуний равишда ер сотишга уринишлар Сирдарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида ҳам қайд этилди.

14 декабр 2021, 12:27

Тошкент вилоятида «дафтар» ларда турган ёшларга 5531 гектар ер ажратилади

Тошкент вилоятида «дафтар» ларда рўйхатда турган 38 мингдан ортиқ ёшларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 15 та тумандан жами 5531 гектар ер майдони ажратилади.

13 декабр 2021, 09:48

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг олдинги хокими имзолаган Нурафшон шаҳрида умумий қиймати 34,4 млрд сўм бўлган ёдгорлик мажмуи ва кутубхона қуриш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ушбу маблағлар муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа мақсадларга сарфланади.

9 декабр 2021, 12:10

«Қўйлиқ» бозори Тошкент вилоятига кўчирилади

«Қўйлиқ» бозори ҳозирги жойидан 6,5 км узоқликдаги «FOODCITY» савдо марказига кўчирилади. Марказ номига «Янги Қўйлиқ деҳқон бозори» сўзлари қўшилди.

6 декабр 2021, 18:31

Тошкент ва Жиззахда ноқонуний равишда ўқишга киритиб қўйишга уринган шахслар ушланди

Тошкент давлат теника университетига ўқишга киритиб қўйишга, ўқишни Қибрайдаги Халқаро молия ва технологиялар хусусий институтига кўчиришга ваъда қилган шахслар қўлга тушди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши очилди.

2 декабр 2021, 18:54

Тошкент вилоятида корхона ходимлари қарийб 490 млн сўмни талон-торож қилгани аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент вилоятидаги корхонанинг ходимлари савдодан тушган 489,7 млн сўмни ўзлаштирганлигини аниқлади. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

29 ноябр 2021, 15:45

Тошкент вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт бошқарма ходимлари ярим кечагача ушлаб ўтирилганига изоҳ берди

Тошкент вилояти ҳокимлигининг Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ходимлари иш вақтидан сўнг ушлаб ўтирилгани, дам олиш куни ҳам ишга чиқишга мажбур қилинаётгани айтилмоқда. Бундан ташқари, 18:00 дан кейин тайинли иш бўлмасада, раҳбарият сабабсиз ходимларни ушлаб ўтиргани маълум қилинган. Вилоят ҳокимлиги эса ишдан ташқари ишларга жалб қилиш учун «ходимларнинг розилиги» олинганини айтмоқда.

27 ноябр 2021, 12:37

Тошкент вилоятида эр-хотин ис газидан заҳарланиб, вафот этди

Оққўрғон туманида 26 ёшли фуқаро ва унинг 24 ёшли турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб, вафот этди. Суд-тиббий экспертизанинг дастлабки маълумотига кўра, уларнинг ўлимига заҳарланиш, ўткир юрак қон томир нафас етишмовчилиги, мия ва ўпкалар шиши сабаб бўлган. Вазият юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув ўтказмоқда.

26 ноябр 2021, 13:19

Тошкент вилояти ҳокимлиги биноси панжаралари олиб ташланди. Ўрнига дарахтлар экилади

Тошкент вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида яшил боғ ташкил этиш мақсадида ҳокимлик биноси атрофидаги панжаралар олиб ташланди. Уларнинг ўрнига дарахт кўчатлари экилади.

23 ноябр 2021, 17:22

Тошкент вилоятида икки тадбиркор 100 минг хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг табиий газдан ноқонуний фойдаланган

Чирчиқдаги SHIRINA PETROL ва Тошкент туманидаги CLEAN GAS SERVICE МЧЖларига қарашли автомобилларга газ тўлдириш шохобчалари 1,635 млн куб метр газдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди. Ушбу миқдордаги газ 100 мингта хонадоннинг бир кунлик истеъмолига тенг экани айтилди.

18 ноябр 2021, 16:42

Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

18 ноябр 2021, 15:06

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади

Собиқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади. Тошкент вилоятида бўлиб ўтиши режалаштирилган фаоллар йиғилишида янги ҳоким расман эълон қилинади.

18 ноябр 2021, 14:44

Тошкент вилоятида эмланишдан бош тортган 3,2 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди

Тошкент вилоятидаги тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 3229 нафар ходим ишдан четлатилди, 374 нафари эса жаримага тортилди.

17 ноябр 2021, 20:01

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр энергияси таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Тошкент вилоятининг Зангиота, Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Шайхонтаҳур туманларида электр энергияси таъминоти узилишлар кузатилмоқда. Бунга Зангиота туманидаги «Хасково» подстанциясида қисқа туташув натижасида ўчиш сабаб бўлган.

8 ноябр 2021, 15:01

Нурафшонда 34,4 млрд сўмга ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилади

Нурафшонда Зулфия Зокирова ёдгорлик мажмуасини қуриш ва атрофини ободонлаштириш, шунингдек, кутубхона қуриш учун 34,4 млрд сўм (3,2 млн доллардан ортиқ) маблағ йўналтирилди. Лойиҳа Қаршидаги «Qashqadaryo Maks Servis Qurilish корхонаси томонидан амалга оширилмоқда. Ҳокимлик харажатлар юзасидан изоҳ берди.

29 сентябрь 2021, 13:07

Тошкент вилоятида ота қизини зўрлаганликда гумонланмоқда. Қиз ҳомиладор

Тошкент вилоятида 15 ёшли қизнинг онаси эри икки йил давомида қизини зўрлаб келганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда қизи ҳомиладор. Бош прокуратура жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.

25 сентябрь 2021, 12:27

Тошкент вилоятида 5 гектар ерни $150 минг эвазига олиб бермоқчи бўлганлар ушланди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида 5 гектар ерни 150 минг АҚШ доллари эвазига олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди. Жуда кўп миқдорда фирибгарлик ва пора бериш моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқароларга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг