«тив» тегли мақолалар


20 июл 2020, 13:22

Исроил Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

Зехавит Бен-Гилель Исроилнинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. У 2017 йилдан бери Исроилнинг мамлакатдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарган Эдуард Шапиранинг ўрнини эгаллайди.

15 июл 2020, 18:47

Ўзбекистон Арманистон ва Озарбайжонни сабрли бўлиш ва музокараларга чақирди

Ташқи ишлар вазирлиги Арманистан ва Озарбайжон чегарасидаги тўқнашувлар бўйича баёнот билан чиқди. Ҳолатнинг кескинлашиши тинч аҳоли орасидаги қурбонлар бўлишига олиб келиши, иқтисодий алоқаларни бузиши ва минтақавий хавфсизликка зарар етказиши мумкинлиги сабабли Ўзбекистон томонларни ўта сабр-тоқатли бўлишга ва сиёсий-дипломатик музокаларга чақирди.

14 июл 2020, 14:06

Россиядаги ўзбекистонлик ишчилар заводда тартибсизлик уюштиришди

Амур газни қайта ишлаш заводида ишлаётган ўзбекистонлик қурувчилар уч ойдан бери ойлик маоши берилмаганлиги сабабли тартибсизликлар уюштиришди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ҳодисани назоратга олиб, ўзбекистонликларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлашини маълум қилди.

10 июл 2020, 13:07

Қарийб 3750 нафар фуқаро Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтди

Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида тўпланиб қолган 3746 нафар Ўзбекистон фуқаролари «Жибек жоли» — «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пунктидан ўтказилиб мамлактга қайтган. ТИВ маълум қилишича, ҳозирда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ ва фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти.

8 июл 2020, 18:56

Россия-Қозоғистон чегарасида 2000 ўзбекистонлик йиғилди

Россия-Қозоғистон чегараси яқинида уйларига автомобилларда қайтмоқчи бўлган 2000 нафар ўзбекистонлик йиғилди. Ўзбекистон ТИВ карантин чоралари кучайтирилган Қозоғистон орқали келиш фуқаролар саломатлиги учун хавф туғдиришини маълум қилди.

6 июл 2020, 15:24

ТИВ Россия ва Қозоғистон чегараларининг очилгани ҳақидаги хабарларга ишонмасликка чақирди

ТИВ Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистонга киришга қўйилган чекловлар ўз кучида қолаётганлиги ҳақида хабар берди. Россия Федерациясидаги Ўзбекистон фуқароларини ёлғон хабарларга ишонмасликка ва яшаш жойларида қолишга чақирилди.

2 июл 2020, 18:11

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқаролари тўпланди

Россия-Қозоғистон чегарасида яна Ўзбекистон фуқароларининг тўпланиши кузатилмоқда, дея хабар беради ТИВ. Мазкур вазият тўғрисидаги маълумотлар Махсус комиссияга тақдим этилди. ТИВ Россияда бўлиб турган фуқаролардан Россия-Қозоғистон давлатлараро чегарасини кесиб ўтиш пунктларига боришга уринмасликни ва ҳозирда бўлиб турган жойларида қолишларини сўради.

2 июл 2020, 11:53

Ҳиндистон элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунлади

Ҳиндистон элчиси Сантош Жа Ўзбекистондаги дипломатик миссиясини якунлади.

1 июл 2020, 11:13

«Марказий Осиё — АҚШ» (C5+1) видеоконференцияси бўлиб ўтди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов «Марказий Осиё — АҚШ» («C5+1») видеоконференциясида иштирок этди. Тадбирда иштирокчилар томонидан бир қатор минтақавий масалалар муҳокама қилинди ва алоҳида урғу Марказий Осиёнинг экологик аҳволини яхшилашга берилди.

19 июн 2020, 17:31

Феруза Маҳмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси этиб тайинланди

Феруза Махмудова Ўзбекистоннинг Исроилдаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У олдинроқ ТИВнинг икки томонлама ҳамкорлик бош бошқармасига раҳбарлик қилган.

18 июн 2020, 13:23

Дилшод Ахатов Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчи этиб тайинланган Дилшод Ахатов Дели шаҳрига жўнаб кетди. Аввалроқ, у ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаётган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг