«тив» тегли мақолалар


4 март 2021, 15:17

Туркия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлу 6 — 9 март кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Турк делегацияси Самарқандда мамлакат Бош консулхонасининг очилиш маросимида иштирок этди.

18 феврал 2021, 14:54

Туркманистон пойтахтида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда Туркманистон раҳбари Ашхобод шаҳрида «Тошкент» номли истироҳат боғи қурилишини маълум қилди.

8 феврал 2021, 11:44

Россия ОТМларида ўқувчи талабаларга мамлакатга киришга ҳали рухсат берилгани йўқ — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Россиядаги олий таълим муассасаларида ўқиётган ўзбекистонлик талабаларни Россия Федерацияси ҳудудига тўсқинликларсиз кириш ҳуқуқига эга фуқаролар таснифига кирмаслиги ҳақида огоҳлантирди ва ўқишга қайтиш учун турли сохта ҳужжатлар тайёрлаётган шахсларга мурожаат қилмасликка чақирди.

3 феврал 2021, 10:28

ТИВ польшалик журналистдан узр сўради

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги польшалик журналист Агнешка Пикулицкадан узр сўради. Вазирлик шилқимликда айбланган ходим ишдан бўшатилганини маълум қилди. Журналистнинг аккредитациясини расмийлаштириш 3 февраль куни якунланади, дейилади ТИВ баёнотида.

2 феврал 2021, 15:43

«Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди». Польшалик журналист ТИВ билан учрашув ҳақида

Ўзбекистон ТИВ ходими томонидан унга шилқимлик қилинганини айтган польшалик журналист Агнешка Пикулицка вазирлик билан учрашганлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ТИВ ҳолат бўйича текширув ўтказолмайди, чунки Рустам кимлигини ҳеч ким билмайди. Журналист уни ТИВда бир неча маротаба кўрганлигини айтмоқда. Сенат раиси Танзила Нарбаева ҳолатга муносабат билдириб, ҳодиса пухта ўрганилиб, айбдорлар жазоланишини таъкидлади. «Аммо бу республикада амалга оширилаётган ислоҳотларга соя солмаслиги лозим», — деди Нарбаева.

1 феврал 2021, 19:52

ТИВ халқаро журналистга аккредитация бермади. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини айтмоқда

Guardian, Al Jazeera, The Diplomat халқаро нашрлари учун ёзадиган мустақил журналист Агнешка Пикулицка-Вилчевска Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги унга аккредитация бермаганлигини маълум қилди. Аккредитация бўйича жавоб қонун бўйича 2 ойда эмас, 6 ойда берилган. Журналист ТИВ ходими унга тегажоғлик қилганини, ижобий мақолалар ёзишини сўраганлигини айтмоқда.

1 декабр 2020, 19:06

Қозон шаҳридаги қурилиш объектида ўзбекистонлик фуқаро йиқилиб, вафот этди — ТИВ

Қозон шаҳридаги қурилиш объектларидан бирида ишлаган ўзбекистонлик эркак, иккинчи қаватдан йиқилиб вафот этган. Бош консулхона томонидан жасадни Ўзбекистонга юбориш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатилмоқда.

4 ноябр 2020, 19:24

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев бошчилигидаги делегация 5−6 ноябрь кунлари Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.

29 октябр 2020, 12:06

300 нафарга яқин ўзбекистонлик Абхазиядан қайтарилди

299 кишидан иборат Ўзбекистон фуқароларининг иккинчи гуруҳи чартер рейслари орқали Абхазиядан қайтарилди. Абхазияда қолган фуқароларни қайтариш бўйича Россия билан музокаралар давом этмоқда.

23 октябр 2020, 14:25

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашуви 2021 йилга қолдирилди

Кузда Бишкекда ўтказилиши режалаштирилган Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учинчи маслаҳат учрашуви коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга қолдирилди. Учрашув Туркманистонда ўтказилиши мумкин.

14 октябр 2020, 13:56

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистоннинг янги элчиси Маниш Прабхатни қабул қилди.

6 октябр 2020, 22:41

Ўзбекистон Қирғизистондаги вазият тез орада барқарорлашувига умид қилади — ТИВ

Қирғизистонда юзага келган кескин вазият ва воқеалар ривожи Ўзбекистонда жиддий ташвиш уйғотмоқда. Ўзбекистон вазият тез орада барқарорлашувига умид қилмоқда.

11 сентябрь 2020, 11:51

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Москвада ШҲТ ТИВК йиғилишида иштирок этди

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Москвада Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Учрашув якунлари бўйича делегациялар раҳбарларини Россия президенти Владимир Путин қабул қилди.

7 сентябрь 2020, 15:45

Чет давлатларга кириш бўйича талаблар — ТИВ

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга, шу жумладан таълим олиш мақсадида кириш учун қўйилган асосий талабларини эълон қилди.

29 август 2020, 13:44 1

Ўзбекистон ва Афғонистон 10 йилга электр энергияси етказиб бериш тўғрисидаги битимни имзолади

Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, икки давлат ўртасидаги савдо, транспорт ва энергетика масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йиллик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланди.

26 август 2020, 09:41

МГИМО ректори «Дўстлик» ордени билан мукофотланди

Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) ректори Анатолий Торкуновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

21 август 2020, 14:40

Афғонистонда «Сўғдиёна транс» вакилларига қуролли ҳужум уюштирилди

Афғонистоннинг Балх провинциясида «Ўзбекистон темир йўллари» таркибига кирувчи «Сўғдиёна транс» шўъба корхонаси вакилларига қуролли ҳужум уюштирилди. Ўзбекистон томони Афғонистон ҳудудидаги ўзбек компаниялари ходимлари ҳимоясини кучайтиришни сўради.

7 август 2020, 20:19

«Мигрант бўлиш осон эмас. Бу ашаддий синов» — Абдулазиз Камилов

Сенатнинг олтинчи ялпи мажлисида ярим йиллик фаолияти бўйича ҳисобот берган ташқи ишлар вазири, жумладан, пандемияси сабабли хорижда қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларга қўлдан келганча ёрдам кўрсатилаётганини таъкидлар экан, бу борада камчиликлар ҳам борлигини тан олди. «Консулхонага ҳужум қиламиз, ўт қўямиз, консулни осамиз, деган гаплар ҳам бўлди», — деди у.

29 июл 2020, 17:44

ТИВнинг иқтисодий дипломатия соҳасидаги ярим йиллик фаолияти ўрганилди

Ярим йил ичида элчихоналарнинг бевосита ёрдами билан 513 млн долларлик 492 та янги экспорт шартномаси имзоланди. Вилоят ҳокимликлари билан 814 млн долларлик 106 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда — Сенат ТИВнинг иқтисодий дипломатия соҳасидаги фаолияти натижалари билан танишди.

20 июл 2020, 16:00

Банк ва ОТМ филиалларини очиш, атом соҳасида ҳамкорлик — Венгрия делегация ташрифи натижалари

Венгрия ташқи иқтисодий алоқалар ва ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистонга ташрифи давомида атом соҳасида ҳамкорлик, OTP банки ва Debrecen университети филиалларини очиш, «Ўзбекистон-Венгрия-ЕИ» форматидаги ҳамкорлик ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг