«тив» тегли мақолалар


19 ноябр 2021, 10:04

Абдулазиз Камилов Сергей Лавров билан учрашди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди. Вазирлар халқаро ахборот хавфсизлиги соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳукуматлараро битимни, биологик хавфсизлик бўйича ҳукуматлараро англашув меморандумини, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ТИВлари ўртасидаги 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастурини имзоладилар.

8 ноябр 2021, 15:53

Ўзбекистон ва Австрия ТИВлари ўртасида ҳамкорлик дастури имзоланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Австриянинг Европа ва ташқи ишлар федерал вазири Михаэл Линхарт билан учрашди. Музокараларда 2022−2023 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури имзоланди.

2 ноябр 2021, 16:41

Муваққат ҳукуматда маблағ йўқлиги Афғонистон билан лойиҳаларни амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда — Абдулазиз Камилов

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Афғонистон билан қўшма лойиҳалар бўйича саволга жавоб берар экан, мамлакат активлари музлатилгани сабабли муваққат ҳукуматнинг молиявий салоҳияти мутлақ йўқлиги ҳамкорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётганини таъкидлади. «Бутун иқтисодиётни фақат гуманитар ёрдамга таяниб йўлга қўйиб бўлмайди», — деди у.

27 октябр 2021, 17:03

«Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолади» — Абдулазиз Камилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Теҳрон саммитидаги нутқида Афғонистон яқин келажакда минтақавий хавфсизликнинг муҳим омили бўлиб қолиши ҳақида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу давлатни халқаро миқёсда яккаланиб қолишига йўл қўймаслик учун Афғонистонга нисбатан можародан кейинги стратегияни ишлаб чиқиш зарур.

16 октябр 2021, 12:03

Ўзбекистон Афғонистондаги масжид портлатилишини қоралайди — ТИВ

15 октябрь куни Афғонистоннинг Қандаҳор вилоятидаги шиалар масжиди портлатилди. Натижада 60 дан ортиқ киши ҳалок бўлди, 68 киши жароҳатланди. Ўзбекистон ушбу террорчилик ҳаракатини кескин қоралади. «Бундай ғайриинсоний ҳужумлар вазиятнинг янада кескинлашувига олиб келади ва Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишига тўсқинлик қилади», — дейилади вазирлик баёнотида.

27 сентябрь 2021, 18:20

Афғонистон энди минтақа давлатлари ва халқаро ҳамжамият учун хавф туғдирмаслиги керак — Ўзбекистон ТИВ

Дунё давлатлари учун устувор вазифа Афғонистонни иқтисодий тусдаги минтақавий интеграция жараёнларига янада фаол жалб қилиш, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш бўлиб қолиши керак. Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Камилов Туркия Кенгаши мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида ушбу фикрларни билдирди.

21 сентябрь 2021, 14:56

БМТ Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш саъй-ҳаракатлари масъулиятини олиши мумкин — Абдулазиз Камилов

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Афғонистондаги гуманитар инқирозни бартараф этиш бўйича халқаро саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун масъулиятни ўз зиммасига олиши мумкин, деб ҳисоблайди ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов.

20 сентябрь 2021, 17:36

Пермда ҳалок бўлганлар ва ярадорлар орасида ўзбеклар йўқ

Пермь давлат миллий тадқиқот университетида рўй берган отишмада жароҳатланган ва ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган, деб хабар берди ТИВ.

14 сентябрь 2021, 17:28

Афғонистоннинг янги ҳукумати Ўзбекистон президентига ёрдам учун миннатдорлик билдирди

Афғонистон муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга инсонпарварлик юки учун миннатдорлик билдирди. Балх вилояти губернатори Қудратилло Абу Ҳамзанинг сўзларига кўра, ушбу ёрдам мамлакатда юзага келиши мумкин бўлган гуманитар ва озиқ-овқат инқирозининг олдини олишга хизмат қилади.

13 сентябрь 2021, 18:46

Афғонистонлик барча ҳарбийлар ва фуқаролар Ўзбекистонни тарк этди — ТИВ

Ўзбекистон ҳудудида бўлиб турган барча Афғонистон фуқаролари сўнгги икки кун ичида бошқа мамлакатга эвакуация қилинди, дея хабар берди ТИВ расмий вакили.

6 сентябрь 2021, 20:19

Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Грузиядаги элчиси бўлди

Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов бир вақтнинг ўзида мамлакатнинг Грузиядаги элчиси бўлди.

31 август 2021, 16:49

Афғонистонда ўзбек тилининг тақиқланиши ҳақиқатга зид — ТИВ

Ижтимоий тармоқларда «Толибон» ҳаракати Афғонистон ҳудудида ўзбек тилининг ўқитилишини тақиқлагани,бир қатор ўзбек муаллифлар асарлари йўқ қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон ТИВ «Толибон» расмий раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбати чоғида «ушбу ахборотнинг ҳақиқатга зидлиги»ни таъкидлади. Вазирлик «Толибон» вакили ўзбек тили, пушту ва дари тиллари билан бир қаторда, бундан буён ҳам Афғонистоннинг расмий тилларидан бири бўлиб қолишини тасдиқлаганини маълум қилди.

28 август 2021, 01:25

Ўзбекистон Кобулдаги терактни қоралади

Ўзбекистон кўплаб инсонларнинг ҳаётига зомин бўлган Афғонистон пойтахтидаги терактни қоралайди, дейилади ТИВ баёнотида. Кобул аэропортида содир бўлган портлашлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 170 нафарга етди.

24 август 2021, 15:55

Германиянинг янги элчиси ўз фаолиятини бошлади

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германиянинг янги тайинланган элчиси Тило Клиннерни қабул қилди. Германия томони Ўзбекистонга чет эл фуқароларини Афғонистондан эвакуация қилишда кўрсатган ёрдами учун миннатдорлик билдирди.

11 август 2021, 16:53

Хориждаги ўзбекистонликлар учун 49 та давлатда стационар ва кўчма сайлов пунктлари ташкил этилади

Чет элда истиқомат қилаётган ўзбекистонликларнинг президент сайловида қатнашиши учун 49 та давлатда 54 та стационар ва 316 та кўчма сайлов пункти ташкил этилади. Жумладан, Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ва БМТдаги ваколатхонасида ягона сайлов участкаси бўлади. Ҳозиргача хориждаги сайловчиларнинг бирламчи рўйхати ҳам шакллантирилди.

30 июл 2021, 13:13

ТИВ хорижлик сайёҳлар учун Ўзбекистонга ташриф буюриш тартибларини эълон қилди

ТИВ пандемия даврида хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши бўйича тартибларни эълон қилди. Унга кўра, эндиликда автомобиль орқали келаётганлар мамлакат ҳудудидига фақат ПЗРнинг манфий кўрсаткичига эга бўлсагина киритилади. Шунингдек, мамлакатга кириш вақтида туристда коронавирус инфекциясининг аломатлари бўлиб, ПЗР мусбат бўлса, ўни ўз давлатига қайтариш ишлари йўловчиларни ташиш тартибига мувофиқ амалга оширилади.

28 июн 2021, 22:10

Яна 47 нафар афғон ҳарбийлари ва фуқаролари Ўзбекистон чегарасини бузган

26−27 июнь кунлари 47 нафар Афғонистон ҳарбийлари ва маҳаллий қуролли гуруҳ вакиллари Ўзбекистон давлат чегарасини бузиб кирган. Барча Афғонистон фуқаролари ўз ватанига қайтарилган. «Ўзбекистон ҳудудига бу каби ноқонуний ўтишга уринишлар қатъий равишда бартараф этилади», — дея баёнот берди ТИВ.

2 июн 2021, 13:52

«Бу мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» — Агнешка Пикулицка

Халқаро журналист Агнешка Пикулицка ўз шахсий Twitter’ида ТИВ томонидан унинг аккредитациясини узайтирмаслик тўғрисидаги қарорига муносабат билдирди. У ушбу ҳолатни «унинг овозини ўчиришга уриниш» ва «мамлакатда деярли ўзгаришлар бўлмаганлигини англатади» деб изоҳлади.

2 июн 2021, 10:55

ТИВ халқаро журналист Агнешка Пикулицканинг аккредитациясини узайтирмасликка қарор қилди

ТИВ польшалик журналист Агнешка Пикулицка томонидан «Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг бузилиши ҳолатлари қайд этилганлиги» сабабли унинг аккредитациясини узайтирмасликка қарор қилди.

12 май 2021, 17:44

Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди

Ўзбекистон ТИВ Исроил-Фаластин можароси иштирокчиларини зўравонликка чек қўйиш, Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлашга чақирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг