«тест синовлари» тегли мақолалар


10 феврал 2021, 12:12

Катта муаммоларга етаклайдиган арифметика

Ҳукумат қарори лойиҳасида абитуриентларнинг кириш имтиҳонларида олган балларига мактабнинг сўнгги 6 йилида олган баҳоларининг ўрта арифметик кўрсаткичини қўшиш таклиф этилмоқда. Бу қарор мактабдаги таълим сифатини ошириш ўрнига, «сотиб олинган» баҳолар сонининг кўпайишига олиб келиши мумкин. Ушбу таклифнинг таҳлили колумнист Комил Жалилов мақоласида.

29 январ 2021, 12:08

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имкониятини бериш таклиф этилди

2021−2022 ўқув йилидан абитуриентларга хоҳлаганча таълим йўналишини танлаш имконияти берилиши мумкин. Таклиф амалга оширилса, абитуриент тўплаган баллари билан танлов босқичида аввалгидек 5 тагача эмас, балки чекланмаган миқдорда таълим йўналишларини танлаши мумкин бўлади.

26 ноябр 2020, 17:27

Давлат хизматчиларининг ҳуқуқий саводхонлиги текширилиши мумкин

Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат хизматчилари ҳар уч йилда бир мартта ҳуқуқий саводхонлик бўйича онлайн тест синовларидан ўтишади. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг минимал базасини билиш синовларидан вазирлар, ҳокимлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари ўтказилади.

3 сентябрь 2020, 10:54

Имтиҳонларнинг биринчи кунида иситмаси бор 4 абитуриент тестга киритилмади

ОТМларга қабул учун имтиҳонларнинг биринчи куни 4 нафар абитуриент иситмаси борлиги учун тестга киритилмади. 59 нафар талабаликка номзод эса ноқонуний ҳаракатлари учун тест синовидан четлаштирилди.

12 август 2020, 13:38

Абитуриентларга санитария-гигена воситалари тарқатилади

Қабул тест синовлари ўтказиладиган жойларда абитуриентларга барча санитария-гигиена шароитлари яратилиши ва уларнинг хавфсизлиги таъминланиши маълум қилинди. Шунингдек, республика бўйича бир кунда 100 мингга яқин абитуриентни тест синовидан ўтказилиши қайд этилди. Тест синовлари биринчи смена учун 08:00 да бошланиб, 10:00 гача давом этади ва иккинчи смена 17:00 да бошланиб, 19:00 да тугайди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг