«тез ёрдам» тегли мақолалар


14 январ 2022, 22:00

14 январь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Онлайн аукционда сотилган қарийб 300 млрд сўмлик авторақамлар, 16 февраль воқеаларида қатнашганликда гумон қилинган шахснинг Ўзбекистонга қайтарилгани, Шароф Рашидов номи берилган СамДУ, эмланганлар ўртасидаги лотерея ўтказилиши ва унга автомобиль қўйилгани, хонадонида балиқ етиштирувчиларга бериладиган 81 млн сўмлик кредит, тунда «тез ёрдам» станциясига борган вазир ва бошқа хабарлар — «Газета.uz» нинг 14 январдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

12 январ 2022, 18:33

Сўнгги 10 кун ичида «Тез ёрдам»га 350 мингга яқин чақириқ келиб тушган

Январь ойининг дастлабки 10 кунида республикада «Тез ёрдам»га қарийб 350 мингта мурожаат келиб тушган. Улар сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,4 мингтадан зиёдроққа кўп. Мурожаатларнинг 32,4 мингтаси тана ҳароратининг кўтарилиши билан боғлиқ.

27 ноябр 2021, 12:03

Вирусли инфекцияларга чалинган болалар учун қўшимча 6 мингга яқин жой тайёрланди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бўйича болалар орасида ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг даврий кўтарилиши кузатилаётгани сабабли шифохоналарда қўшимча равишда 5964 та ўрин-жой ташкил этилганини маълум қилди. Аввалроқ, 10 кун ичида пойтахтнинг ўзида «Тез ёрдам»га бермор болалар бўйича 13 мингдан ортиқ чақириқ келиб тушгани айтилганди.

18 октябр 2021, 17:44

Тошкентда 10 кун ичида тез ёрдамга бемор болалар бўйича 13,8 мингта чақириқ келиб тушган

10 кун оралиғида пойтахт тез ёрдам хизматига бемор болалар бўйича келиб тушган чақириқлар сони 13 минг 820 тага етди. Октябрь ойида болалар бўйича шаҳар тез ёрдамга бўлаётган кунлик мурожаатлар ўртача 1300−1500 тани ташкил қилмоқда.

25 май 2021, 18:21

2021 йилда битта тез тиббий ёрдам чақириғи учун 7700 сўмдан маблағ ажратилган

2020 йилда тез тиббий ёрдам хизматига дори-дармон ва тиббий буюмлар сотиб олиш учун 58 млрд сўм ажратилган. Бу — 2016 йилга нисбатан 12 баравар кўп маблағ ажратилган дегани. Жорий йилда ҳар бир тез тиббий ёрдам чақириғи учун 7700 сўмдан ажратилади.

19 май 2021, 12:18

1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машиналари етказилади

Президент топшириғига биноан 1 октябрга қадар ҳудудларга 1000 та Volkswagen Caddy русумли тез тиббий ёрдам машиналари етказилади. Ҳозир ҳудудларда 850 та хизмат муддатини ўтаган Damas тез тиббий ёрдам машиналари мавжуд.

27 март 2021, 16:28

Тошкентда тез тиббий ёрдам шифокори бемор томонидан дўппосланди

Тошкент шаҳрида чақирув бўйича етиб борган тез тиббий ёрдам шифокори кўрикни ўтказаётган пайтда бемор томонидан дўппосланди. Ҳозирда шифокорнинг аҳволи оғир, унга бош миянинг турли даражадаги жароҳатлари етказилган.

27 январ 2021, 13:58

2020 йилда аҳоли 11,5 миллион марта «тез ёрдам» чақирган

2020 йилда «тез ёрдам» хизматларига 11,5 миллиондан кўпроқ мурожаат келиб тушган. Бу ўтган йилга нисбатан 1,5 миллион маротаба кўпроқ. Энг кўп чақириқлар Фарғона, Андижон, Тошкент ва Наманган вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида кузатилган.

11 ноябр 2020, 09:02

Йил давомида тез тиббий ёрдамга 10 млндан ортиқ мурожаатлар келиб тушган

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов жорий йилда «103» тез тиббий ёрдам рақамига 10 миллиондан ошиқ мурожаатлар келиб тушганини маълум қилди. «Бу йил шошилинч тиббий ёрдам ходимлари учун анча серташвиш йил келди, десак, адашмаймиз», — дея таъкидлади.

7 сентябрь 2020, 18:40

Тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони ошиб боряпти

26 августдан бошлаб тез ёрдам хизматига мурожаатлар сони 29,3 мингдан 34,2 минггача ошган. Тана ҳарорати ошгани сабаб чақирувлар эса 2,5 мингдан 3,5 мингтагача кўпайган.

30 июл 2020, 22:19

Тез ёрдам ходимларини мукофотлашга 200 млрд сўм, жумладан, Алишер Усмонов маблағлари йўналтирилади

Тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини мукофотлашга давлат бюджетидан 100 млрд сўм, Алишер Усмонов хайрия ёрдами маблағларидан — 100 млрд сўм ажратилади.

28 июл 2020, 15:56

Cobalt ва тез ёрдам машиналари тўқнашуви оқибатида бир киши вафот этди

Наманганда Cobalt ва тез ёрдам машиналари тўқнашуви натижасида бир нафар фуқаро вафот этди ва яна икки фуқаро турли даражалардаги тан жароҳатлари олишди.

21 июл 2020, 19:54

Депутат UzAuto Motors га қарши: тез ёрдам учун Damas нархлари ва хайрия муаммоси билан боғлиқ айбловлар

Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors компаниясини Damas ларни «от нархларида» сотишда ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ оғир аҳволга эътибор бермасликда айблади. «Ўзавтосаноат» нинг таъкидлашича, компания хайрия мақсадида 37 млрд сўмдан кўпроқ маблағ ажратган. Лекин компания депутатлар томонидан ишлаб чиқилган «Хайрия тўғрисида» ги қонун сабабли хайрияга ундан кўпроқ сарфлай олмаслигини айтмоқда.

20 июл 2020, 17:57

Тез ёрдам ходимлари қўшимча рағбатлантирилади

Кучайтирилган тартиб даврида тез тиббий ёрдам ходимлари маошларига ойлик қўшимча моддий рағбатлантириш тўловлари белгиланади. Унга кўра, врач ходимлар — 2,5 млн сўм, ўрта тиббиёт ходимлари — 1,5 млн сўм ва ҳайдовчилар — 1 млн сўм оладиган бўлди.

20 июл 2020, 15:36

Тошкентда тез ёрдамга мурожаат қилаётганлар сони уч баробарга ошди

Тошкентдаги тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони уч баравар кўпайиб, кунига 6 мингтага етди. Тез ёрдам машиналари сони эса 178 дан 300 гача оширилди.

8 июл 2020, 09:39

Тез тиббий ёрдам автомашинаси иштирокидаги ЙТҲда 2 киши вафот этди

Бухоро вилоятида тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Isuzu юк автомобилининг орқа қисмига бориб урилган. ЙТҲ натижасида тез тиббий ёрдам автомашинасининг ҳайдовчиси ва йўловчиси воқеа жойида вафот этишган.

19 июн 2020, 15:46

Тез ёрдам вақтида етиб келмагани оқибатида 48 мингдан ортиқ одам ўлган — Танзила Нарбаева

Сўнгги икки йилда тез тиббий ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг