Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди. 2023 йилда Республика тез тиббий ёрдам марказига 685 та шундай автомобиль етказиб берилган, 2024 йил мартига қадар марказ автопарки яна 170 та машина билан тўлдирилади.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Бухоро, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри филиаллари учун 100 дона Volkswagen Caddy автомашинаси топширилди.
Чироқчи туманида тез тиббий ёрдам ҳайдовчиси чақириққа борганда калтакланди. ССБ бригада масофага 14 дақиқада етиб борганини айтмоқда. Автомашинани чақириқдан ортга қайтариш учун бошқа ҳайдовчи жалб этилган. Ҳолатни ички ишлар идоралари ўрганмоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент шаҳри шошилинч тиббий ёрдам маркази фельдшерини беморга нисбатан жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб қондиришда гумонлаб, қўлга олди.
Пойтахтда чақириққа борган тез ёрдам фельдшери беморга уятсиз ҳаракатлар қилгани айтилмоқда. Тез тиббий ёрдам маркази раҳбарияти «Газета.uz»га ходим фаолияти бўйича текширув тайинлангани ва ишчи гуруҳ экпертиза ўтказаётганини маълум қилди. ССВ вакили «Бу очиқ қоладиган масала эмас», дея таъкидлади.
Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизматини ёлғондан чақирганлик ҳолатлари юзасидан низом ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда. Унга кўра, ёлғон мурожаат қилганларни хизматнинг бир марталик чақирув харажати — бугунги кунда 178 минг сўм миқдорида жаримага тортиш таклиф этилмоқда.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, Тошкент, Сурхондарё ва Сирдарё ҳудудларидаги филиалларига 100 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинаси етказиб берилди. Йил якунигача яна 500 дан ортиқ машина етказилади.
Jizzakh Auto томонидан 50 та Volkswagen Caddy тез ёрдам автомашинасини Қашқадарё ва Хоразм вилоятлари учун етказиб бериш бошланди.
Ўзбекистонда 2023 йил январь-июнь ойларида тез тиббий ёрдам хизматига 6 млн 337 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи водий вилоятлари ва пойтахтда қайд этилган. 2022 йил давомида чақириқлар сони 13 миллиондан ошганди.
Тошкент тез тиббий ёрдам фельдшери Злата Гафурова чақириқ бўйича аёллар эмас, эркаклар келгани боис онаси учун шифокорларни чақирган эркак томонидан таҳдидлар бўлганини маълум қилди. Участка нозири эса қарши ариза ёзган тиббиёт ходимаси 12 млн сўм жаримага тортилишини айтган.
Тошкент туманида беморнинг ўғли чақирувга аёл эмас, эркак фельдшер келгани учун ходимни калтаклаганди. ССВ ходимнинг бош мия ёпиқ жароҳати ва бошқа ташхислар билан нейрохирургия бўлимига ётқизилгани, унинг муолажа олаётганини маълум қилди.
Ўзбекистонда тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими жорий қилинади. Тиббий бригада беморнинг аҳволи ва касаллик турига қараб, туман ва ҳудудидан қатъи назар унга яқин масофадан юборилади. Марказий шифохоналарда эса тун-у кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимлари ташкил этилади.
2022−2025 йилларда тез тиббий ёрдам тизимидаги барча «Дамас» ва бошқа эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади. Жумладан, реанимация машиналари ҳам олиб келинади. Бунинг учун 65 млн доллар жалб қилинади.
2022 йилнинг илк икки ойида мамлакат бўйича тез тиббий ёрдам хизматига жами 2 млн 42 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. Энг кўп мурожаатлар Фарғона, Андижон ва Тошкент шаҳрида, энг кам чақириқлар эса Жиззах, Сирдарё ва Навоий вилоятларида кузатилган. Ушбу хизматдаги реанимобил машиналар сони 442 тага етгани айтилди.
Тошкент тез тиббий ёрдам хизматининг call-марказида чақирувларини беморнинг аҳволига қараб саралаш тизими йўлга қўйилди. Энди «тез ёрдам» оғир аҳволдаги беморларга тиббий ёрдам кўрсатади, аҳволи енгил беморларга эса оилавий поликлиникаларнинг мобил бригадалари юборилади.
Сурхондарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси махсус ва тез тиббий ёрдам автохўжалиги июль ойида камида бешта Damas-2 D13 автомашиналарини харид қилган. ССВ ўринбосари Амрилло Иноятов ўтган йилнинг охирида Damas русумидаги автомобилларни тиббиёт учун сотиб олиш тўхтатилганини айтган эди.
Тез тиббий ёрдамда «Damas» автомашинасидан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда. Унинг ўрнини Б ва С классидаги тиббий транспорт воситалари эгаллайди. Жорий йилнинг ўзида 1000 дона Б классига мансуб замонавий машиналар харид қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистонда тез ёрдам машинасининг бир хонадонга бориб келиши учун 150 минг сўм миқдорида маблағ талаб этилади. Мурожаатларнинг 40 фоизи сурункали касалликлари бор беморлар томонидан амалга оширилиши, чақириқлар қанчалик нотўғри эканлигидан далолат беради, дея таъкидлади соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг