«ташқи қарз» тегли мақолалар


4 август 2022, 12:45

Давлат қарзи ЯИМнинг 60 фоизидан ошмаслиги энг юқори чегара, бу мақсад эмас — молия вазири ўринбосари

Ўзбекистон қарзининг ЯИМга нисбати 60 фоиз этиб белгиланмоқда. Молия вазири ўринбосари Одилжон Исаков бу кўрсаткич мақсад эмас, балки энг юқори чегара эканлигини маълум қилди. Ҳозирда нисбат 37 фоиз — 25,9 млрд долларга етган. Ташқи қарз эса ниманинг ҳисобидан тўланиши ҳақида маълумот берилди.

24 июн 2022, 18:33

Ташқи қарз йиллар давомида биринчи марта камайди. Сабаблар

Ўзбекистон ташқи қарзи 2013 йилдан буён илк бор камайди. МБ буни жаҳондаги геосиёсий вазият таъсирида давлат ва хусусий сектор томонидан янги қарз жалб қилиш секинлашгани ва асосий қарз бўйича тўловларнинг амалга оширилиши ташқи қарз қолдиғида акс этгани билан изоҳлади.

19 май 2022, 18:01

«Сиёсий шартларимиз йўқ». ХХР элчиси — Хитой кредитлари ҳақида

Хитойнинг Тошкентдаги элчиси Цзян Янь Хитой кредитлари мамлакатларни «қарз тузоғига» тушишига сабаб бўлаётгани ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атади. «Ғарб банклари ёки халқаро молия муассасалари қарз берса — пишлоқ, Хитой қарз ёки кредит берса — тузоқ. Одамлар баъзида фарқига бормайдилар», — деди у.

29 март 2022, 21:45

29 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда мозаикаларни сақлаб қолиш учун махсус материал билан қопланаётганини айтган пойтахт ҳокимлиги, хорижда даволанаётган Абдулазиз Камилов, қизини айиқ қафасига ташлаган аёлнинг иши судга оширилгани, Бош прокуратура ишда вафот этган ходими учун тўлайдиган 951 млн сўм нафақа пули, иқтисодиётга давлат қарзи юки ўсгани, Туркия президентининг Тошкентга ташрифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 29 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

29 март 2022, 15:06

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи $40 миллиардга яқинлашди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи ҳажми 2021 йилда 16% га ошиб, 40 млрд долларга яқинлашди. Бу ЯИМнинг 57 фоизини ташкил этади. Хусусан, 2021 йилда давлат ташқи қарзи 11% га ошиб, 23,7 млрд долларга етган. Хусусий ташқи қарз 2021 йилнинг бошига нисбатан 24 фоизга ўсиб, 15,8 млрд долларни ташкил этган.

19 феврал 2022, 23:24 2

«Агар ташқи қарз бўлмаганида ойлик ҳам, метро ҳам бўлмас эди» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ташқи қарзни қонун нуқтаи назаридан олаётгани, қолаверса, шунинг ҳисобига ҳам ойлик, ҳам метро бўлаётганини таъкидлади. «Шунча тиббиёт ходимлари ёки муаллимларнинг ойликлари ошмас эди. Ўтираверар эдик олдингига ўхшаб қарсак чалиб, баландпарвоз гап гапириб», — деди президент.

27 декабр 2021, 13:26

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи қарийб 38 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи йил бошига нисбатан 11 фоиз ёки 3,7 млрд долларга ўсиб, 1 октябрь ҳолатига кўра, 37,6 млрд долларни ташкил қилди. Бунда давлат қарзи 22,9 млрд доллар, давлат томонидан кафолатланмаган ташқи қарз эса 14,7 млрд долларга тенг бўлди.

27 ноябр 2021, 10:24

Ўзбекистон давлат қарзи 25 млрд доллардан ошди

Молия вазирлиги ҳисоботига кўра, 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи 25,3 млрд долларни (ЯИМга нисбатан 38,4 фоиз) ташкил этди. Июль-сентябрь ойларида давлат қарзи қолдиғида кузатилган ўсиш «давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши», «инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши» ҳамда 356,4 млн доллар миқдоридаги давлат қарзининг сўндирилиши билан изоҳланмоқда.

25 ноябр 2021, 08:55

2022 йилда Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи 33,5 млрд долларни ташкил этиши кутилмоқда

2022 йил якунига умумий давлат қарзи 33,5 млрд доллар ёки ЯИМга нисбатан 45,2 фоизни ташкил этиши прогноз қилинмоқда. Шундан, давлат ташқи қарзи 30,4 млрд долларни ёки ЯИМга нисбатан 41 фоизни ташкил этади. 2022 йилда кутилаётган бюджет тақчиллигининг 66 фоизи ташқи манбалар ҳисобидан қопланиши мўлжалланмоқда.

28 май 2021, 12:38

2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзни нималарга сарфлади?

2020 йилда Ўзбекистон ташқи қарзи 21,1 млрд долларни ташкил этди. Сенат мажлисида молия вазири Тимур Ишметов ташқи қарз нималарга сарфлангани ҳақида маълумот берди.

28 май 2021, 11:31

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистоннинг давлат қарзи камайди

Январь-март ойларида Ўзбекистон давлат қарзи миқдори $23,2 миллиардни ташкил этиб, йил бошига нисбатан $133,7 миллионга камайган.

11 декабр 2020, 15:17

Ўзбекистон давлат ташқи қарзи йил бошига нисбатан 18% га ошган

Молия вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистон давлат ташқи қарзи 2,8 млрд долларга ёки йил бошига нисбатан 18 фоизга ошиб, 1 октябрь ҳолатига 18,5 млрд долларга ёки ЯИМга нисбатан 32,8 фоизга етган. Давлат ички қарзи эса дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 23,6 трлн сўмни (2,3 млрд доллар) ёки ЯИМга нисбатан 4 фоизни ташкил этди.

23 сентябрь 2020, 11:36

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 3,1 млрд долларга ошган

2020 йил бошидан бери Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 12,7 фоизга, яъни 3,1 млрд долларга ошган ва 1 июль ҳолатига кўра 27,6 млрд долларни ташкил қилмоқда. Хусусий сектор томонидан жалб қилинган 2,1 млрд долларлик қарзнинг асосий қисми, яъни 1,8 млрд доллар банклар томонидан олинган.

24 июн 2020, 15:32

«Ўз миллий валютасида қарз олувчи мамлакатлар камроқ хатарга йўлиқади» — Отабек Назиров

«Ташқи қарзлардан воз кечиш керак эмас, аммо уларни миллий валютада ва иложи борича хўжалик субъектлари томонидан тўғридан-тўғри жалб қилиш маъқул» — Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори Отабек Назиров монетар сиёсатда миқдорий юмшатиш инструментини қўллаш маъқул эканини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг