«ташқи савдо айланмаси» тегли мақолалар


23 ноябр 2022, 17:48

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси $40 млрддан ошди

Январь-октябрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 40,1 млрд долларни ташкил этди. Жумладан, экспорт ҳажми қарийб $15,5 млрдга (+23,8%), импорт эса $24,6 млрдга (+21,2% га) етди. Ҳисобот даврида — $9,1 млрд қийматида пассив сальдо қайд этилди.

23 сентябрь 2022, 09:44

Президент мамлакат газ экспорт қилмаётганини айтди. Статистикада эса сотувлар ўсиб бормоқда

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маҳаллий саноатни ривожлантириш учун газ ва пахтани экспорт қилмаётганини билдирди. Ўз навбатида, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, саккиз ойда хорижга газ етказиб бериш қиймат жиҳатдан 60,9 фоизга — 645,9 млн долларга ошган.

17 август 2022, 11:24

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28 млрд доллардан ошди

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-июль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,1 млрд долларга тенг бўлди. Ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 6,3 млрд доллар ўсиш қайд этилган.

21 апрель 2022, 16:17

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси январь-март ойларида 13,15 млрд долларга етди

2022 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон экспорти 2,4 баравар ошиб, 5,7 млрд долларга етди. Экспорт таркибининг ярмидан кўпроғи олтин савдосидан иборат бўлди. Олтинни ҳисобга олмаганда, экспорт ўсиши 15,8 фоизга тенг бўлди. Импорт эса 44,6 фоизга ўсиб, 7,4 млрд долларни ташкил этди.

6 апрель 2022, 13:54

ИТСВга ташқи савдо операцияларини тартибга солиш ваколати берилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2023 йилга қадар Ўзбекистон ташқи савдо операцияларини тартибга солишнинг вақтинчалик механизмларини жорий қилиш ваколати берилди. Қолаверса, «Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт»даги давлат улуши Экспортни рағбатлантириш агентлигига берилди. Бундан ташқари, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 500 минг долларгача кредитлар ажратилади.

21 март 2022, 14:36 1

Икки ойда ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди

2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,7 млрд доллардан ошди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,01 млрд доллар ёки деярли 85 фоизга кўпроқ. Экспорт ҳажми 4,1 млрдга етган, бунда олтин экспортининг улуши 57,7 фоизни ташкил этган. Импорт ҳажми эса 4,6 млрд долларни ташкил қилган, автомобиллар импорти 7,1 баробарга кўпайган.

22 феврал 2022, 19:31

Ўзбекистон январь ойида экспорт ҳажмини икки бараварга оширди

Январь ойида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳажми 3,49 млрд долларни (импорт — 2,09 млрд, экспорт — 1,399 млрд доллар) ташкил этди. Бунда олтин экспорти асосий ролни ўйнади ва 586,6 млн доллар ҳажмида сотилди. 2021 йилнинг январида олтин экспорт қилинмаган эди.

21 январ 2022, 16:30

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 16%га ўсди

2021 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 2020 йилга нисбатан 16%га ўсиб, $42,1 млрдни ташкил этди. Экспорт ҳажми 10%га ошиб, $16,6 млрдга етган бўлса, импорт 20,4%га ўсиб, $25,46 млрдни ташкил этди. Саноат товарлари экспорти олтин экспортидан ўзиб кетди.

23 декабр 2021, 15:15

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси пандемиядан олдинги даражадан ошди

11 ой якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси пандемиягача бўлган даражадан ошиб, қарийб 38 млрд долларни ташкил этди. Экспортнинг ярмидан кўпи олтин, рангли металлар ва тўқимачилик маҳсулотларига тўғри келади. Россия бир неча йилдан бери илк марта Хитойни Ўзбекистоннинг импорт бўйича ҳамкорларининг биринчи қаторидан сиқиб чиқарди.

22 ноябр 2021, 19:13

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларга етди. Пассив баланс ўсиб бормоқда

Январь-октябрь ҳолатига Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,6 млрд долларни ташкил этиб, ўн ойлик даврда 7,8 млрд долларлик пассив ташқи савдо баланси кузатилди. Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 фоизга ошганига қарамай, 2019 йилдаги кўрсаткичга (34,3 млрд доллар) етиб келганича йўқ.

11 ноябр 2021, 18:10 1

2022 йилда ЯИМ 5,9 фоизга ўсиши прогноз қилинмоқда

2022 йилда Ўзбекистон иқтисодий ўсиш суръати 5,9 фоизни ташкил этиб, ЯИМ ҳажми қарийб 840 трлн сўмга етиши кўзда тутилмоқда. Ташқи савдо айланмаси 46,3 млрд долларни ташкил этиши прогноз қилинган. Бундан ташқари, инфляция даражаси 2022 йилда 9 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда.

18 октябр 2021, 19:01

Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28 млрд доллардан ошди

Январь-сентябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 28,2 млрд долларга тенг бўлди. Ташқи савдо сальдоси 7,6 млрд долларни ташкил этди. Учинчи чоракда импорт ҳажмида экспорт ҳажмига қараганда жадалроқ ўсиш кузатилди.

17 сентябрь 2021, 12:01

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25 млрд долларга етди. Пассив баланс ўсишда давом этмоқда

Статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-август ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 25 млрд долларни ташкил этди. Ташқи савдода 6,4 млрд доллар миқдорида пассив баланс кузатилди.

25 август 2021, 16:24

Ўзбекистоннинг Афғонистондаги иқтисодий лойиҳалари ва мамлакатлар ўртасидаги савдо кўрсаткичлари

Афғонистон Ўзбекистон учун энг йирик савдо бозорларидан бири ҳисобланади. 2020 йилда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 779 млн долларни, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида — 351,9 млн долларни ташкил қилган. «Газета.uz» икки давлат ўртасидаги импорт ва экспорт таркиби ҳамда Ўзбекистоннинг Афғонистондаги лойиҳалари ҳақида маълумотлар тақдим этади.

24 июл 2021, 19:23

Ташқи савдо айланмаси ўсмоқда, бироқ ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етмади

Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси ҳозирча пандемиягача бўлган даражага етгани йўқ, бироқ ўсишда давом этмоқда. 2021 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, ташқи савдо ҳажми 13,6 фоизга ўсиб, 18 млрд долларга етди. Ташқи иқтисодий фаолият бўйича 10 та ҳамкор давлатлар рўйхатига Украина ҳам кирди.

21 май 2021, 21:56

Январь-апрель ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси қандай ўзгарди

Тўрт ой давомида ташқи савдо айланмаси 3,5 фоизга камайиб, 10,3 млрд долларни ташкил этди. Экспорт 19,1 фоизга — 3,5 млрд долларгача қисқарди, бироқ олтин ҳисобга олинмаган экспорт ҳажми 26,7 фоизга ўсди. Импорт 7 фоизга — 4,7 фоизгача ўсди. Ўзбекистон рангли металлар, тўқимачилик маҳсулотлари ва автомобиллар экспортини ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар импортини кескин оширди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг