«талабалар турар жойи» тегли мақолалар


16 июн 2021, 22:24

Хусусий ОТМларга 500 та грант берилади, ётоқхоналар учун ерлар аукцион орқали ажратилади

Навбатдаги ўқув йилида давлат хусусий ОТМларга 22 йўналиш бўйича 500 та грант ўринлари ажратади. ОТМларга ҳужжат топшириш жараёни беш кун ичида бошланади. Президент талабаларни турар жойлар билан таъминлаш ишлари доирасида бюджетдан 50 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Ётоқхона ва хостеллар қуриладиган ер майдонлари аукцион орқали тақдим этилади.

13 апрель 2021, 18:10 1

1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилади

Президент бошчилигида ўтаётган видеоселекторда 1 майдан талабаларга ижара тўловининг 50 фоизи давлат томонидан қоплаб берилиши таъкидланди. Бунинг учун 100 млрд сўм ажратилади. «Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади», — деди Шавкат Мирзиёев.

12 феврал 2021, 12:09 1

«Ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшаши жуда уятли» — олий таълим вазири

Абдуқодир Тошқулов ОТМлар талабалар турар жойларида қизлар ва ўғил болаларнинг бир қаватда жойлаштирилганлигини танқид қилди. У бино битта бўлган тақдирда, иккита кириш ва чиқиш жойи қилиш мумкинлигини таъкидлади.

28 январ 2021, 11:43

Шавкат Мирзиёев талабалар уйларини кўпайтириш бўйича топшириқ берди

Ўзбекистондаги 129 та ОТМда 500 минг нафар талаба таҳсил олади, лекин улар етарлича ётоқхоналар билан таъминланмаган. Тошкентда 13 фоиз талабалар яшаш жойи билан қамраб олинган. Шавкат Мирзиёев талабалар турар жойлари сонини кўпайтиришни буюрди. «Битта хонада 4 киши бўлсин, плацкартага ўхшаб», — деди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг