«тайинлов» тегли мақолалар


26 ноябр 2020, 13:54

Навоий вилояти прокурори тайинланди

Бахтиёр Аҳмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

26 ноябр 2020, 10:32

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкентнинг иккита туманида ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган Хўжаакбар Файзуллахўжаев ва Азизбек Юнусов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосарлари этиб тайинланди.

25 ноябр 2020, 13:54

Artel мактаби директори Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи бўлди

Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи — пойтахт ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Тайинловдан аввал у Artel Technical School хусусий мактаби директори сифатида фаолият юритган.

25 ноябр 2020, 11:18

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

24 ноябр 2020, 11:52

Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими в. б. этиб тайинланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими в. б. этиб Жамшид Насриддинов тайинланди.

23 ноябр 2020, 13:38

Тиббиёт ходимлари малакасини ривожлантириш маркази директори ўринбосари тайинланди

Шуҳрат Худойбергенов тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва марказ клиникаси бош врачи этиб тайинланди.

20 ноябр 2020, 14:11

Комилжон Тожибоев Экопартия раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Тожибоев сайланди.

20 ноябр 2020, 12:10

Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

19 ноябр 2020, 12:48

Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

6 ноябр 2020, 10:16

Анвар Алимов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Анвар Алимов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У 2012−2016 йилларда соғлиқни сақлаш вазири бўлган эди.

5 ноябр 2020, 21:18

Денов туманига ҳоким тайинланди

Мутахассислиги иқтисодчи бўлган Рустам Пардаев Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

5 ноябр 2020, 11:16

«Ўзбекконцерт» раҳбари ўзгарди

Анваржон Тожибоев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Директор вазифасини вақтинча бажариб келган Алишер Жамолиддинов директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ўз иш фаолиятини давом эттиради.

5 ноябр 2020, 11:05

Жўрабек Мирзамаҳмудов энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан кетди

Жўрабек Мирзамаҳмудов Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди. У «Ўзатом» агентлиги ва «Ўзкимёсаноат» компаниясидаги раҳбарлик лавозимларини сақлаб қолди.

4 ноябр 2020, 20:32

Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

«Ўзнефтмаҳсулот» бошқаруви раиси, қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари лавозимларида ишлаган Музаффар Файзиев Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

4 ноябр 2020, 12:56

Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясига ректор тайинланди

«Эл-юрт умиди» жамғармаси директори Адхам Бекмуродов президент маслаҳатчиси ўринбосари — президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ректори лавозимига тайинланди.

4 ноябр 2020, 11:52

Президент маслаҳатчисига биринчи ўринбосар тайинланди

ТТАнинг собиқ ректори президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасига тайинланди

12 октябр 2020, 16:37

Жисмоний тарбия ва спорт вазирига янги ўринбосар тайинланди

Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Авазжон Каримов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

25 сентябрь 2020, 12:50

Наманган вилоятига янги ҳоким тайинланди

Экология қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Шавкат Абдураззоқов Наманган вилоятига ҳоким этиб тайинланди. Вилоятнинг аввалги раҳбари Хайрулла Бозоровнинг Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланиши, Шуҳрат Ғаниевнинг бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.

22 сентябрь 2020, 12:59

Ғолибшер Зияев Ўзкомназорат бошлиғи бўлди

Бош вазир қабулхоналари котибияти мудири бўлиб ишлаган Ғолибшер Зияев Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.

19 сентябрь 2020, 11:31

Шерзод Хабибуллаев Ўзгидромет раҳбари бўлди

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Шерзод Хабибуллаев Ўзгидрометнинг янги раҳбари бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг