«тайинлов» тегли мақолалар


13 январ 2021, 17:54

Қашқадарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Баҳром Юсупов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.

11 январ 2021, 16:29

Самарқанд тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Шу кунга қадар Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Дилфуза Азизова Самарқанд тумани ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди.

7 январ 2021, 17:43

Халқ банкига янги раис ўринбосари тайинланди

АТ Халқ банкининг Тошкент вилояти Чирчиқ филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келган Гулзода Рашидова акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

21 декабр 2020, 18:02

Марказий банк ва Иқтисодиёт вазирлиги раҳбариятларида тайинловлар амалга оширилaди

Саидқаҳҳор Холхўжаев иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Акмалхон Ортиқов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, Аюбхон Камалов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

19 декабр 2020, 14:11

Ойбек Усманов Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси бўлди

Ойбек Усманов Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимига тайинланди.

17 декабр 2020, 22:09

Хонқа туманига янги ҳоким тайинланди

Молия вазирлигида бош бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Мурадбек Давлатов Хоразм вилояти Хонқа туманига хоким этиб тайинланди.

17 декабр 2020, 16:17

Хивага ҳоким тайинланди

Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов Хива ҳокими этиб тайинланди.

14 декабр 2020, 11:49

Давлат солиқ қўмитаси раисига янги ўринбосар тайинланди

Юнусжон Насимджанов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу тайинловдан аввал у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.

26 ноябр 2020, 13:54

Навоий вилояти прокурори тайинланди

Бахтиёр Аҳмедов Навоий вилояти прокурори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Сирдарё вилояти прокурори ўринбосари вазифасида фаолият юритган.

26 ноябр 2020, 10:32

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбарига янги ўринбосарлар тайинланди

Тошкентнинг иккита туманида ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган Хўжаакбар Файзуллахўжаев ва Азизбек Юнусов Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосарлари этиб тайинланди.

25 ноябр 2020, 13:54

Artel мактаби директори Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармаси бошлиғи бўлди

Козимжон Ҳасанов Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси бошлиғи — пойтахт ҳокимининг таълим ва тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Тайинловдан аввал у Artel Technical School хусусий мактаби директори сифатида фаолият юритган.

25 ноябр 2020, 11:18

Сирдарё вилоятига янги прокурор тайинланди

Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган Шохрух Аминов Сирдарё вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

24 ноябр 2020, 11:52

Жамшид Насриддинов Каттақўрғон тумани ҳокими в. б. этиб тайинланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани ҳокими в. б. этиб Жамшид Насриддинов тайинланди.

23 ноябр 2020, 13:38

Тиббиёт ходимлари малакасини ривожлантириш маркази директори ўринбосари тайинланди

Шуҳрат Худойбергенов тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари ва марказ клиникаси бош врачи этиб тайинланди.

20 ноябр 2020, 14:11

Комилжон Тожибоев Экопартия раиси этиб сайланди

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси этиб Комилжон Тожибоев сайланди.

20 ноябр 2020, 12:10

Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими этиб тайинланди

Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият юритиб келаётган Жонибек Яриев Мирзаобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

19 ноябр 2020, 12:48

Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Анвар Асамов инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.

6 ноябр 2020, 10:16

Анвар Алимов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Анвар Алимов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У 2012−2016 йилларда соғлиқни сақлаш вазири бўлган эди.

5 ноябр 2020, 21:18

Денов туманига ҳоким тайинланди

Мутахассислиги иқтисодчи бўлган Рустам Пардаев Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

5 ноябр 2020, 11:16

«Ўзбекконцерт» раҳбари ўзгарди

Анваржон Тожибоев «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Директор вазифасини вақтинча бажариб келган Алишер Жамолиддинов директорнинг ижодий масалалар бўйича ўринбосари сифатида ўз иш фаолиятини давом эттиради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг