«тайинлов» тегли мақолалар


9 феврал 2021, 12:06

Абдуманноп Туляганов президент маслаҳатчиси ўринбосари бўлди

Давлат раҳбарининг фармони билан Абдуманноп Туляганов президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди.

8 феврал 2021, 10:26

Бухоро тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

«Газлинефтқазибчиқариш» бошқармаси капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган Анвар Ражабов Бухоро тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

6 феврал 2021, 17:40

Фарғона вилоятида янги тайинловлар амалга оширилди

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон ва Ёзёвон туманларига янги ҳокимлар тайинланди. Бағдод тумани ҳокими бошқа лавозимга ўтиши муносабати билан ўз вазифасидан озод этилди.

6 феврал 2021, 12:52

Қува туманига янги ҳоким тайинланди

Ҳалимжон Умаров Қува тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. У бундан аввал вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари бўлган.

2 феврал 2021, 16:45

Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари этиб тайинланди

2018 йилдан бери Халқ таълими вазири ўринбосари лавозимида ишлаган Дилшод Кенжаев президент маслаҳатчисининг ўринбосари бўлди.

2 феврал 2021, 16:40

Тошкент вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зуҳра Мирғозиева Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

30 январ 2021, 13:45

Тошкент вилояти ҳокими ишдан олинди

Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов президент фармони билан ишдан олинди. Унинг ўрнига Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган Даврон Ҳидоятов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Олдинроқ президент битта ҳоким ва вазир ишдан олинишини эълон қилганди. «Садоқатли одам, лекин ишни бажара олмаяпти. Аравани тортмаяпти», — деганди президент ишдан кетадиган ҳоким ҳақида гапириб.

28 январ 2021, 21:55

Фурқат Маҳмудхўжаев Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари бўлди

Тошкент шаҳар ҳокимининг матбуот котиби лавозимида фаолият юритиб келган Фурқат Маҳмудхўжаев пойтахт ҳокимининг ўринбосари — Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.

22 январ 2021, 11:50

Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими этиб тасдиқланди

Бухоро вилояти халқ депутатлари Кенгашининг йиғилишида Ботир Зарипов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради», — деди Шавкат Мирзиёев вилоят Халқ депутатлари кенгашида.

20 январ 2021, 17:53

Тошкент шаҳар ИИББда янги тайинловлар амалга оширилди

Полковник Тимур Холматов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Пойтахт ИИББси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи эса полковник Хусниддин Шамсутдинов бўлди.

19 январ 2021, 17:45

Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

19 январ 2021, 17:29

Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосар тайинланди

Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосарлар номзодлари маъқулланди.

19 январ 2021, 13:00

Жиззах вилоятининг Зафаробод ва Мирзачўл туманларига янги ҳокимлар тайинланди

Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва «Агробанк» вилоят бошқармаси бошлиғи Зафаробод ва Мирзачўл туманларига ҳокимликка тайинланди. Эски ҳокимларнинг бошқа ишга ўтгани хабар қилинди.

18 январ 2021, 10:17

Барча вилоят судлари раислари тайинланди

Президент фармойиши билан 5 йил муддатга барча вилоятлар судлариниг раислари тайинланди. Улар вилоятларнинг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида ташкил этилган.

15 январ 2021, 11:09

Фазлиддин Умаров Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлди

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига Фазлиддин Умаров тайинланди.

15 январ 2021, 10:27

Нурафшон шаҳри ҳокими тайинланди

Собиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.

15 январ 2021, 09:45

Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким этиб тайинланди

Бектемир тумани лавозимида фаолият юритган Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким бўлди.

14 январ 2021, 18:31

Нурафшон шаҳар ҳокими вазифасидан озод этилди

2019 йилдан буён Нурафшон шаҳар ҳокими бўлган Қаҳрамон Ҳакимов ўз лавозимидан бўшатилди.

14 январ 2021, 15:54

Ёш тадбиркор қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди

Президент қарори билан «Gold Step Invest» МЧЖ директори ўринбосари Давронжон Адилов қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.

14 январ 2021, 10:14

Олий таълим вазири ва Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимларига номзодлар маъқулланди

Қонунчилик палатаси депутатлари Абдуқодир Тошқуловнинг номзодиниа Олий таълим вазири лавозимига, Шерзод Ҳидоятовни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига маъқуллашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг