Бухоро вилояти халқ депутатлари Кенгашининг йиғилишида Ботир Зарипов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради», — деди Шавкат Мирзиёев вилоят Халқ депутатлари кенгашида.
Полковник Тимур Холматов Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғининг ўринбосари — Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Пойтахт ИИББси Молия ва моддий-техника таъминоти бошқармаси бошлиғи эса полковник Хусниддин Шамсутдинов бўлди.
Ғуломжон Муродхўжаев Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Халқ депутатлари Жиззах вилоят Кенгашида Жиззах вилояти ҳокимига иккита янги ўринбосарлар номзодлари маъқулланди.
Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ва «Агробанк» вилоят бошқармаси бошлиғи Зафаробод ва Мирзачўл туманларига ҳокимликка тайинланди. Эски ҳокимларнинг бошқа ишга ўтгани хабар қилинди.
Президент фармойиши билан 5 йил муддатга барча вилоятлар судлариниг раислари тайинланди. Улар вилоятларнинг жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негизида ташкил этилган.
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ва қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига Фазлиддин Умаров тайинланди.
Собиқ Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Салиев Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.
Бектемир тумани лавозимида фаолият юритган Жаҳонгир Иброҳимов Юнусобод туманига ҳоким бўлди.
2019 йилдан буён Нурафшон шаҳар ҳокими бўлган Қаҳрамон Ҳакимов ўз лавозимидан бўшатилди.
Президент қарори билан «Gold Step Invest» МЧЖ директори ўринбосари Давронжон Адилов қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари бўлди.
Қонунчилик палатаси депутатлари Абдуқодир Тошқуловнинг номзодиниа Олий таълим вазири лавозимига, Шерзод Ҳидоятовни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири лавозимига маъқуллашди.
Баҳром Юсупов Қашқадарё вилояти ҳокими ўринбосари-вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи вазифасига тайинланди.
Шу кунга қадар Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган Дилфуза Азизова Самарқанд тумани ҳокими ўринбосари лавозимига тайинланди.
АТ Халқ банкининг Тошкент вилояти Чирчиқ филиали бошқарувчиси лавозимида фаолият юритиб келган Гулзода Рашидова акциядорлик тижорат Халқ банки Бошқаруви Раисининг аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Саидқаҳҳор Холхўжаев иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари, Акмалхон Ортиқов Давлат активларини бошқариш агентлиги директори, Аюбхон Камалов Марказий банк раисининг ўринбосари этиб тайинланди.
Ойбек Усманов Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимига тайинланди.
Молия вазирлигида бош бошқарма бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган Мурадбек Давлатов Хоразм вилояти Хонқа туманига хоким этиб тайинланди.
Хоразм вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетов Хива ҳокими этиб тайинланди.
Юнусжон Насимджанов Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Ушбу тайинловдан аввал у Жиззах вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг