«сўх» тегли мақолалар


15 декабр 2020, 18:07

Сўх воқеаларида айбланаётганлар тергов жараёнида қийноққа солинганлигини айтмоқда

14 декабрь куни Фарғона вилоят судида Сўх воқеалари юзасидан суд жараёнида 5 нафар судланувчи сўроқ қилинди. Улар тергов жараёнида қийноққа солинганлигини, баъзилари эса тўполонларда қатнашмаганлигини таъкидлади. Б.Шодиев тергов пайтида бошига қоп кийгизиб, белдан пастки қисмига уришганини айтди. Судланувчи Ш. Олимов айблов варақасига қўл қўйиб бермаса, «подвалга тушасан» деб қўрқитишганини таъкидлади.

31 август 2020, 11:43

«Қоп кийдириб, олиб келингани ҳақиқат эмас». Прокуратура сўхлик блогер ҳақида

Фарғона вилояти прокуратураси вакили блогер Ҳайдаржон Бобохайдаровнинг бошига қоп кийдириб, Сўхдан Фарғонага олиб келинганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Адвокат уни ҳибсда гумон қилинувчи сифатида ушлаб туриш учун фактлар етарли эмаслигини айтди.

30 август 2020, 13:38

Бош прокуратура сўхлик блогер ҳақида маълумот берди

Бош прокуратура Хайдаржон Бобохайдаров (блогер Дадахон Ҳайдаров) Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ҳолати юзасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганини маълум қилди. Унинг оиласи 22 августдан буён унинг қаердалигини билмаслигини айтди.

29 август 2020, 20:56 1

«Бошига қоп кийгизиб, вертолётда олиб кетишди» — сўхлик блогернинг отаси

Июнь ойида бўлиб ўтган бош вазир билан учрашувда ҳокимни ўзгартиришни сўраган сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров 10 суткага қамоққа олинган. Отасининг сўзларига кўра, уни бошига қоп кийгизган ҳолда вертолётда олиб кетишган. Яқинлари 22 августдан буён унинг қаерда эканлигидан бехабар. «Газета.uz» манбасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 80−90 одам олиб борилган.

25 август 2020, 12:37

Сўхда юз берган тўқнашув бўйича 6 кишининг қамоққа олингани маълум қилинди

Бош прокуратура 31 май куни Сўх туманидаги «Чашма» булоғи бўйида Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари ўртасида булоқдан фойдаланиш юзасидан келиб чиққан низо бўйича жиноят иши қўзғатилиб, 6 киши қамоққа олинганини маълум қилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

12 август 2020, 17:53

Фарғона ва Сўх ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилади

Бош вазир Абдулла Арипов Сўх туманида самолёт ва вертолётлар учун учиш-қўниш майдончаси ташкил этилишини маълум қилди. Фарғона-Сўх йўналишидаги авиақатновларга «Humo AIR» авиакомпаниясининг Ан-2 самолёти ҳамда «Uzbekistan Helicopters» МЧЖга қарашли МИ-8 вертолётларини жалб қилиш кўзда тутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг