«сэс» тегли мақолалар


24 ноябр 2022, 10:39

Бир ҳафтада 2310 нафар шахс карантинга олинди — Нурмат Отабеков

Сўнгги 7 кунда 2310 киши ковид юқтириб олганлар билан алоқада бўлганликда гумонланиб, карантинга олинди. Шифохоналарда эса 539 нафар бемор даволанмоқда. «Ҳозирда грипп ва ўткир респиратор инфекциялар ковид билан микс-инфекция касаллиги сифатида аниқланмоқда», — деди СЭС раҳбари ўринбосари.

25 июл 2022, 14:00

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда вабога чалинган бемор аниқланмаган — СЭС

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда вабо касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалди. СЭС бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков буни рад этиб, ҳозиргача мамлакатда умуман вабо аниқланмаганини маълум қилди. СЭС очиқ сув ҳафзалари ва ичимлик сувини вабога қарши мунтазам текшириб тургани қўшимча қилинди.

8 июл 2022, 16:05

СЭС Қурбон ҳайити намози вақтида карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилади

СЭС Қурбон ҳайити намози ўқиладиган масжидларнинг санитарик ҳолатини ва карантин қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш учун мутахассислар бириктирилишини маълум қилди. Масжидлар атрофида ташкил этиладиган озиқ-овқатларнинг ноқонуний савдоси назоратга олинади.

29 июн 2022, 22:46

СЭС: Ниқоб режими ҳозирча жорий этилгани йўқ, аммо ниқоб тақиш тавсия этилади

Охирги вақтлар коронавирусга чалинаётганларнинг 90 фоизи — эмланмаган кишилар. СЭС ҳозирча ниқоб режими жорий этилмагани, бироқ «саломатлик ва хавфсизлик учун» ниқоб тақиш тавсия этилишини маълум қилди. Президент иштирокидаги йиғилишларда расмийлар ниқоб кўриниш бермоқда.

18 июн 2022, 07:20

СЭС деҳқон бозорларидаги қоидабузарликлар тўғрисида маълумот берди

СЭС беш ой давомида Ўзбекистондаги 61 та деҳқон бозорида маҳсулотларни сотишда санитария қоидалари бузилганини аниқлади. Бозорларнинг бешдан бир қисми канализацияга уланмаган, бошқа қоидабузарликлар ҳам бор.

25 апрель 2022, 21:55

Лицензия олиш жараёнида ноқонуний ҳужжат кузатилмаган — СЭС «Гуангжоу» клиникаси ҳақида

СЭС бошлиғи ўринбосари Ботир Қурбонов «Гуангжоу» клиникасининг Тошкент шаҳри ва бошқа вилоятлардаги филиаллари лицензия олиши жараёнида ноқонуний ҳужжат кузатилмаганини маълум қилди. Агарда ноқонуний ҳолат кузатилса, лицензия берилмаган бўларди, дея таъкидлади у.

15 феврал 2022, 18:05

UNICEF Ўзбекистонга вакциналарни сақлаш учун $500 мингдан ортиқ қийматдаги ускуналарни тақдим этди

UNICEF Ўзбекистон ҳукуматига вакциналарни сақлаш омборлари учун 500 минг доллардан кўпроқ қийматдаги 118 музлатгич, 7 минг дона термосумка ва тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситаларини топширди (фото).

27 январ 2022, 17:45

«Электр энергияси ўчган вақтда бирорта ҳам вакцина яроқсиз ҳолга келмаган» — СЭС

Санитария-эпидемиологик хизмати «Газета.uz»га изоҳ беришича, 25 январь куни кузатилган электр таъминотидаги узилишлар пайтида ҳудудлардаги вакциналарни сақлаш омборлари ва вакциналар мавжуд поликлиникалар электр токи билан узлуксиз таъминланган. «Электр энергияси ўчиши натижасида биронта ҳам вакцина яроқсиз ҳолга келмаган», — дейди СЭС матбуот котиби Муҳаммаджон Бозоров.

19 январ 2022, 18:05

Кунига ўртача 45−50 мингта ПЗР-тест олинмоқда — СВВ

Ўзбекистонда ҳар куни ўртача 45−50 минг нафар фуқаро коронавирусни аниқлаш мақсадида ПЗР-тест топширмоқда. Декабрнинг сўнгги ҳафтасида ушбу кўрсаткич 15−20 мингтани ташкил қилганди. Қолаверса, пойтахтнинг 12 та туманида 24 соат давомида ковидга бепул тест топшириш мумкин бўлган манзиллар рўйхати эълон қилинди.

19 ноябр 2021, 10:11

Ўзбекистонда эмланишдан бош тортган 26 мингдан ортиқ ходим ишдан четлатилди

Ўзбекистонда тадбиркорлик субъектлари ва бюджет ташкилотларида эмланишдан бош тортган жами 26 008 нафар шахслар ишдан вақтинчалик четлатилди. Яна 2 225 та холатда иш берувчига нисбатан жарима чораси, 175 та объектга нисбатан эса фаолиятини вақтинчалик муддатга тўхтатиш чораси қўлланилди.

14 август 2021, 14:21 4

Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қандай олиш мумкин?

Коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификатни қандай ва қаерда олиш мумкин? Вакцина олганлик тўғрисида SMS-хабар келмаса, нима қилиш керак? Қайси давлатлар Ўзбекистон ССВ томонидан берилган сертификатларни тан олган? Ўқувчилар сўровлари асосида «Газета.uz» ушбу ва бошқа саволларга жавоб олди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг