17 март куни Бухоро вилояти судида Нукус воқеаларида қатнашганликда гумонланган яна 39 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми ўқиб эшиттирилди. Уларнинг 28 нафарига 5 йилдан 11 йилгача қамоқ жазоси тайинланди. 11 нафар айбланувчи эса шартли равишда суд залидан озод қилинди.
Қорақалпоғистондаги воқеаларни ўрганиш бўйича мустақил комиссия аъзолари суд раисидан Нукус иши бўйича 39 нафар айбланувчига нисбатан инсонпарварлик тамойиллари асосида, адолат мезонларига мувофиқ жазо тайинланишини сўради.
Ўтган ёзда Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилинган яна 39 нафар фуқаро устидан Бухорода суд жараёни бошланди. Улар орасида банк ҳуқуқшуноси, адвокат, журналистлар, ҳайдовчилар, ишсизлар ва бошқалар бор. Уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Қорақалпоғистон воқеалари иши юзасидан айбли деб топилган ва шартли равишда озод қилинган Лолагул Каллиханова ўзининг энг катта хатоси, «Эхо-камера»га қандай тушиб қолгани ва чиқиб кета олмагани, қолаверса, суд фаолияти ҳақида сўзлаб берди.
Адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икрамов Гулнора Каримованинг адвокатлари судда ғалаба қозонгани ва $303 млнлик маблағни қайтариб олиши мумкинлигига муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, суд ҳали якунига етмади ва Ўзбекистон томони Швейцария органлари билан тегишли чораларни кўрмоқда.
Президент қарори билан аризаларни судга тааллуқли бўлмаганлиги сабабли рад этиш ёки иш юритишни тугатиш тақиқланади. Бу ҳолатла аризалар кўриб чиқишга ваколатли бўлган судга ўтказилади. Қолаверса, маъмурий судларнинг қарорлари давлат органлари томонидан ижро қилинмаганда, уларнинг мансабдорлари жаримага тортилади.
Марҳум ходимнинг отаси нафақа пулларини талаб қилиб, Бош прокуратура устидан апелляция шикояти киритгани маълум қилинганди. Иш Тошкент шаҳар ФИБ судлов ҳайьатида кўриб чиқилди ва марҳумнинг отаси боқувчисини йўқотганлик учун нафақа олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланди. Иш биринчи инстанция судига марҳумнинг турмуш ўртоғи иштирокида кўриб чиқиш учун юборилди.
Апрель ойида вафот этган Бош прокуратура ходими Самир Раҳмоновнинг отаси қонунда белгиланган тартибда нафақа пуллари тўлаб берилмаганини маълум қилди. Шу сабаб марҳумнинг отаси Бош прокуратура устидан судга мурожаат қилди. Бироқ, ФИБ Миробод туман суди даъво аризасини рад қилди. Даъвогар эса судга апелляция шикоятини киритган.
«Сўх воқеалари» бўйича навбатдаги суд мажлисида беш нафар жабрланувчи ва бир нафар гувоҳнинг кўрсатуви тингланди. «Судланувчиларнинг ҳаммасини танийман. Лекин воқеа жойида уларнинг ҳеч бирини кўрмаганман», — деди гувоҳ. Жабрланувчиларнинг икки нафари эса айбланувчиларни воқеа жойида бўлмаганини, улардан шикояти йўқлигини айтди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг