«сув таъминоти» тегли мақолалар


13 апрель 2021, 13:51

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун сув олиш лимитлари тасдиқланди

Ҳукумат қарорига асосан Қорақалпоғистон ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сув олиш лимитлари тасдиқланди. Унга кўра, республика бўйича март-сентябрь ойларида жами лимит 29 млрд 236 млн 500 минг куб этиб белгиланмоқда. Бундан ташқари, сув танқислигининг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича махсус ишчи гуруҳ ҳам шакллантирилди.

25 феврал 2021, 01:46

2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилмоқда

Президент раислигида ўтган йиғилишда 2021 йилги суғориш мавсумида сув таъминоти 25 фоиз кам бўлиши кутилаётгани айтилди. Шу боис, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш орқали 3 млрд кубметр сувни тежаш лозимлиги таъкидланди.

22 феврал 2021, 09:54

Франция компанияси Ўзбекистондаги сув таъминотини ривожлантиришга кўмаклашади

Франциянинг «SUEZ» компанияси Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини такомиллаштириш учун лойиҳаларни амалга оширади. Франция томонидан Тошкент шаҳрида сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро ажратилади. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарёдаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ишлар йўлга қўйилади.

27 январ 2021, 10:36 2

Энергоресурс тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганлар 7 йилгача қамалиши мумкин

Бош прокуратура электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув таъминотидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Энг юқори жазо чораси — 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш деб белгиланган.

12 январ 2021, 12:46

Янгийўл шаҳрида сув таъминоти вақтинча тўхтатилди

Янгийўл шаҳрида 12 январь куни 06:00 дан 20:00 га қадар сув таъминоти вақтинча тўхтатилиб, бир қанча ҳудудларда узилишлар кузатилиши маълум қилинди.

12 январ 2021, 11:01

Андижонда сув таъминотидаги узилишлар бартараф этилди

Андижон шаҳрига ичимлик суви етказиб берувчи «Хонобод-Андижон» марказий сув қувурининг «Анжирзор» кўчаси ҳудудида жойлашган сув тақсимлаш жиҳозида юзага келган носозликлар бартараф этилди. Ҳозирда таъмирлаш ва созлаш ишлари якунига етказилган.

11 январ 2021, 12:43

Андижондаги сув қувурида юзага келган авария 20 дан ортиқ маҳалланинг сув таъминотини тўхтатган

Сув қувурларидан бирида юзага келган авария Андижон шаҳри, Олтинкўл ва Андижон туманининг 20 дан ортиқ маҳаллаларида сув таъминоти вақтинча тўхтатган. Аҳолининг ичимлик суви таъминоти 12 январь куни тикланиши режалаштирилмоқда.

7 январ 2021, 12:11

Қашқадарёда электр узилишлари сабабли сув таъминоти тўхтади

Қашқадарё вилоятида Талимаржон ИЭСга етарли миқдорда газ бормаганлиги учун, иккита энергоблок тўхтаб, электр энергия тизимида узилишлар кузатилди. Бунинг натижасида бир неча туманларда сув таъминоти ҳам тўхтаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг