«спутник v» тегли мақолалар


14 сентябрь 2021, 19:12

Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган «Спутник V» вакцинаси октябрь ойида бозорга чиқарилади

Jurabek Laboratories компанияси Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини серияли ишлаб чиқаришни бошлади. Компания вакилининг айтишича, препарат ички бозорга октябрь ойида чиқади.

30 август 2021, 02:14

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилди

Душанба куни Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик иккинчи компоненти олиб келинди. У вакцинанинг биринчи компонентини қабул қилган фуқароларни иккинчи босқичда эмлашга мўлжалланган.

21 август 2021, 19:10

Jurabek Laboratories ишлаб чиқарган хитой-ўзбек ва «Спутник V» вакциналарини рўйхатга олишга рухсат берилди

Ўзбекистон ҳукумати Jurabek Laboratories компаниясида ишлаб чиқарилган ZF-UZ-VAC 2001 ва «Спутник V» вакциналарини давлат рўйхатидан ўтказишга розилик берди.

12 август 2021, 13:06

Зойир Мирзаев ҳам ўзбек-хитой, ҳам «Спутник V» вакцинаси билан эмлангани маълум бўлди

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев хитой-ўзбек вакцинасининг иккита дозаси билан эмланган. Кейинроқ вилоят раҳбари «Спутник V» вакцинасини ҳам қабул қилганлиги маълум бўлди. Бунга унда антитаначалар кўтарилмаганлиги сабаб қилиб кўрсатилган. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир неча хил вакцина билан эмланишда ножўя таъсирлар хавфи борлиги ҳақида огоҳлантириб, фуқаролардан «ўз ҳаётини хавф остига қўймасликларини» сўраган эди.

5 август 2021, 20:33

Ўзбекистонга яна 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси келтирилади — ССВ

Яқин кунларда «Спутник V» вакцинасининг 90 минг дозалик 2-компоненти яқин кунларда Ўзбекистонга келтирилиши кутилмоқда. Бир қатор олимлар «Спутник V» вакцинасининг биринчи ва иккинчи компонентлари билан эмланиш оралиғини 21 кундан 90 кунгача узайтириш мумкинлигини маълум қилишган.

29 июл 2021, 15:30

Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқариш қачондан бошланади?

Jurabek Laboratories томонидан «Спутник V» вакцинасининг биринчи намунаси ишлаб чиқилиб, Гамалея институтига текшириш учун юборилган. Ижобий жавоб олингач ва Россиядан хом-ашё келтирилгач, Ўзбекистонда «Спутник V» вакцинасини қуйиш август ўрталарида бошланиши мумкин. Jurabek Laboratories ишлаб чиқариш директорининг маълум қилишича, компания биринчи босқичда 2 млн доза «Спутник V» ва 10 млн доза хитой-ўзбек вакциналарини ишлаб чиқаришни режалаштирган.

15 июл 2021, 09:47 1

Ўзбекистонга 90 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Тошкентга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компонентини етказиб берилди.

14 июл 2021, 20:12

Ўзбекистонга яқин ойларда қарийб 5 млн доза вакцина олиб келинади

20−25 июль кунлари ZF-UZ-VAC 2001 вакцинасидан қўшимча 4 млн доза олиб келинади. Шунингдек, август-cентябрь ойларида Спутник V вакцинасидан 160 минг доза COVAX дастури доирасида яна 660 минг доза (AstraZeneca ёки Moderna) вакциналари олиб келиниши кутилмоқда, дея хабар берди депутат Дониёр Ғаниев.

5 июл 2021, 10:27

Ўзбекистонга 40 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Бугун тунда Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 40 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. 10 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти келтирилган эди.

30 июн 2021, 15:02 1

Владимир Путин коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланганини маълум қилди

Россия президенти коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасини қабул қилган. Путин вакцинанинг иккинчи дозаси билан эмланганида кечқурун иситмаси 37,2 даражага кўтарилиб, кундузи 36,6 даражани ташкил қилганини айтган.

10 июн 2021, 10:42

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди

Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди. 1 июнь куни «Спутник V» вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти келтирилган эди.

4 июн 2021, 19:19

Мактабгача таълим вазири «Sputnik V» вакцинаси билан эмланди

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин коронавирусга қарши эмланди. У «Sputnik V» вакцинасини қабул қилган.

1 июн 2021, 14:59

Ўзбекистонга 70 минг доза «Спутник V» вакцинаси олиб келинди

Ўзбекистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди. Шу билан Ўзбекистоннинг вакцина захираси 4 млн 330 минг дозага етди.

29 май 2021, 17:05

Тошкент ва Москва «Спутник V»ни Ўзбекистонда ишлаб чиқаришга келишиб олди

Тошкент ва Москва Ўзбекистон ҳудудида «Спутник V» вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга келишиб олди, дея маълум қилди РФ Соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко. Ўзбекистон томони ушбу таклифни 2020 йилнинг декабридаёқ билдирганди. Ўшанда ишлаб чиқариш майдони сифатида Tashkent Pharma Park ҳудуди таклиф этилган.

7 май 2021, 13:35

Токио-2020 олдидан Ўзбекистон делегациясини COVID-19`га қарши эмлаш бошланди

Токио-2020 Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон делегацияси вакилларини COVID-19`га қарши эмлаш жараёни бошланди. Уларга «Sputnik V» вакцинаси қилинмоқда. Жами 250 нафар спортчи ва мураббийлар эмланиши режа қилинган.

6 май 2021, 15:25 1

«„Спутник V“ вакцинаси амалдорлар учун олиб келинган деган қараш жуда нотўғри» — СЭС бошлиғи ўринбосари

СЭС бошлиғи ўринбосари COVID-19`га қарши «Спутник V» вакцинаси билан «фақат амалдорлар эмланаётгани ҳақидаги қараш жуда нотўғри» эканлигини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, мазкур вакцина билан фақатгина 65 ёшдан катталар эмланиши кўзда тутилган, шу сабабли ушбу ёшдан кичикларга рад жавоби берилмоқда. 1 май куни қуйи палата спикери ўринбосари 37 ёшли Одилжон Тожиев «Спутник V» вакцинаси билан эмланган.

27 апрель 2021, 16:24

Спутник V вакцинаси билан эмланиш бепул — СЭС

Санитария-эпидемиология хизмати «Спутник V» вакцинаси билан эмланиш пуллик эканлиги тўғрисидаги хабарларни рад этди.

27 апрель 2021, 12:03

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг иккинчи партияси олиб келинди

Ўзбекистонга коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг яна бир партияси етиб келди. Маълум қилинишича, етказиб берилган навбатдаги вакциналар партияси 50 минг дозадан иборат бўлиб, 23 апрель куни етказиб берилган вакциналарнинг иккинчи компоненти ҳисобланади.

23 апрель 2021, 09:55 1

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

Ўзбекистонгага «Спутник V» вакцинасининг биринчи партияси келтирилди. Вакцина учун харажатларнинг ярмини тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди.

17 апрель 2021, 12:09

Апрель ойи охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинади

Бош вазир апрель охиригача Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинаси олиб келинишини маълум қилди. Шунингдек, ой охирида яна бир миллион донадан зиёд Хитой вакцинаси келтирилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг