«солиқ органлари» тегли мақолалар


3 май 2021, 17:54 1

«Солиқ ва банк — иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ» — Шавкат Мирзиёев

Президент вилоятлар ҳокимларига ҳафтада бир марта банк ва солиқ органлари раҳбарлари билан шахсан суҳбатлашиб, улар фаолиятига баҳо беришни топширди. Шавкат Мирзиёев банк ва солиқ идораларини иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ деди. У «халқимизга ўзимиз хизмат кўрсатишни ўрганишимиз» учун банкларнинг чет эллик инвесторлар томонидан хусусийлаштирилишига рухсат бермаётганини таъкидлади.

16 апрель 2021, 10:38

Савдогар аёлларнинг буюмларини тортиб олган солиқчилар ишдан олинди

Кўчада сотувчилик қилаётган аёлларнинг буюмларини тортиб олган солиқчилар бўйича тарқалган видеодан сўнг, Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 11 нафар ходими вазифасидан озод этилди. Шу билан бирга, Тошкент вилояти ДСБ бошлиғи ўринбосари ҳамда Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғига ҳайфсан берилди.

15 апрель 2021, 14:40 1

Солиқ органлари куч ишлатар идора эмас — Шерзод Кудбиев

Ижтимоий тармоқларда солиқ ходимлари сотувчилик орқали кун кўрувчи аёлларнинг буюмларини олиб қўйганлиги акс этган видео лавҳалар тарқалди. Давлат солиқ қўмитаси раиси Шерзод Кудбиев бу ҳолат солиқ хизмати учун уятли эканлигини айтди. «Солиқ органлари ҳеч қачон куч ишлатар идора эмас… Бундай ҳолат юз берганлиги учун бутун халқимиздан узр сўрайман», — деди у. Кудбиев ҳодисада ўзини ноўрин тутган ходимлар жазоланиниши таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг