«снос» тегли мақолалар


30 июн 2022, 12:31

«Энди ҳеч ким осонликча бировнинг уйини „снос“ қила олмайди» — Русланбек Давлетов

Адлия вазири Русланбек Давлетов президент имзолаган ер участкаларини олиб қўйиш тартиб-тамойиллари тўғрисидаги қонун «халқни бир неча йилдан буён қийнаб келган муаммоларга барҳам беришини» таъкидлади. Ҳужжат компенсация турларини белгилаб беради ва 3 млнга яқин уйни бузилишидан суғурталайди.

20 июн 2022, 13:13

Президент уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилашни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев «снос"ларга барҳам бериш учун уй-жой бўйича конституциявий кафолат белгилаб қўйиш кераклигини айтди. «Суд қарорисиз ҳеч ким уй-жойидан маҳрум қилинмаслиги керак. Иморат бузилишга тушадиган бўлса, бу учун бузишдан олдин унинг қийматига мос равишда компенсация тўланиши шарт», — деди у.

21 апрель 2022, 10:38

Уй-жойнинг «снос» га тушганини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори билан кўчмас мулк бузилишга тушган ёки тушмаганлиги ҳолати тўғрисида маълумотнома 3 иш кунида ДХМ ёки ЯИДХП орқали берилади. Бундан ташқари, бино ва иншоотлар ташқи кўринишини ўзгартириш, лойиҳа-смета ҳужжатларни келишиш, қурилишни бошлаш учун объектни рўйхатдан ўтказиш зарурлиги белгиланмоқда.

15 март 2022, 23:27

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қайтариши мумкин

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қуйи палатага қайтариши кутилмоқда. Сенаторларнинг фикрича, қонунни қайта кўриб чиқишга 7 та моддадаги камчиликлар ва очиқ қолган масалалар сабаб бўлмоқда. Депутат Расул Кушербаев эса бу нотўғри эканлигини айтиб, қонун қайтгудек бўлса, Қонунчилик палатаси ҳужжатни президентга тўғридан-тўғри киритиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

1 феврал 2022, 18:42

«Давлат ёки жамоат?» Қонун лойиҳаси номи депутатлар ўртасида баҳсга сабаб бўлди

Қонун лойиҳаси номида ер участкаларини олиб қўйиш «давлат эҳтиёжи учун» эмас, балки «жамоат эҳтиёжлари учун» деб қайд этилгани депутатлар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Расул Кушербаев «гап номда эмас, балки қонунни ишлашида» эканлигини қайд этди. Бошқа депутатлар эса «жамоат» тушунчасига қонунчиликда таъриф йўқлиги, «мавҳум нарса ҳеч қачон халққа фойда келтирмаслигини» таъкидлашди. Дониёр Ғаниев эса адлия вазири ўринбосари билан тортишди. Баҳсларга қуйи палата спикери якун ясади.

1 феврал 2022, 15:31

«Снос»га тушган ҳужжати йўқ уйларга ҳам компенсация тўлаб берилади

Депутатлар кўриб чиққан қонун лойиҳасига кўра, ҳужжати бўлмаган уйлар «снос» га тушганда, уларга ҳам компенсация тўлаб бериш таклиф этилмоқда. Бунда даъвогар мулкка 15 йил давомида ошкора ва узлуксиз эгалик қилган ҳамда солиқларни тўлаган бўлиши лозим. Лойиҳа қабул қилиниб, Сенатга юборилди.

12 январ 2022, 20:50

Ер участкаларини олиб қўйиш тартибига ўзгартиришлар киритилди

Ҳукумат қарори билан Ер участкалари олиб қўйилиши ва олиб қўйилаётган ер участкасида жойлашган кўчмас мулк объектлари мулкдорларига компенсация бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Эндиликда битта мулкдор қарши бўлган тақдирда ҳам ер участкасида инвестиция лойиҳасини амалга оширишга йўл қўйилмайди. Бундан ташқари, инвесторлар келиша олмаган мулкдорлардан кўчмас мулкни мажбурий сотиб олиш тўғрисидаги даъво билан судга мурожаат этиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.

22 ноябр 2021, 17:39 1

2022 йилда «снос"лар туфайли етказилган зарарларни қоплаш учун 500 млрд сўм ажратилади

2022 йилда «снос"лар туфайли жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш мақсадида давлат бюджетидан 500 млрд сўм маблағ йўналтирилади.

5 ноябр 2021, 15:09

Тошкентда 13 йил олдин давлат эҳтиёжи учун бузилган уй-жойнинг зарари хануз қопланмаган

Тошкент шаҳрида давлат эҳтиёжи учун 13 йил олдин бузилган уйлар ўрнига уй-жой ёки компенсация пуллари бугунги кунга қадар тўлаб берилмаган. Депутат Расул Кушербаевнинг таъкидлашича, «бу ҳаракат давлатнинг ўз фуқароси олдида хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш мажбуриятини бажармаётганини кўрсатмоқда».

21 август 2021, 22:24

Ҳокимиятлар тадбиркорлардан «снос» учун 123 млрд сўм қарздор

Бино ва иншоотларнинг бузилиши муносабати билан ҳокимиятлар тадбиркорладан 123 млрд сўм қарздор. Президент ҳокимларга 1 сентябрга қадар компенсацияларни тўлаб бериш вазифасини топширди. «Бир сўм ҳам қарздорлик қолмаслиги шарт», — деди у.

11 апрель 2021, 12:48 1

Қурилиш вазирлиги «Наврўз» қабуллар уйи авария ҳолатида бўлганини маълум қилди

«Наврўз» қабуллар уйи бузилиши бошланганидан икки кун ўтиб Қурилиш вазирлиги бино пойдевори 27 смга чўкканини маълум қилди. Мажмуа авария ҳолатида бўлгани сабабли уни реконструкция қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.

15 феврал 2021, 10:51

«Снослар» бўйича энг кўп ноқонуний қарор Андижонда, энг кўп компенсация тўланмаган ҳудуд Тошкент — Бош прокуратура

«Снос» лар бўйича энг кўп ноқонуний қарорлар, жумладан, ер егасининг розилиги олинмаслиги ҳолатлари Андижон вилоятида қабул қилинган. Шунингдек, маҳаллий ҳокимликнинг ҳисобидаги жамғармада қолдиқ маблағлар мавжуд бўлса-да, Тошкент шаҳрида 76,4 млрд сўм қарздорлик қопланмаган.

13 феврал 2021, 16:07

2020 йилда «снос"лар туфайли бузилган мулкларнинг 55 фоизига компенсация тўланмаган — Бош прокуратура

2020 йилда давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун бузилган мулклар бўйича етказилган зарарларнинг 202 млрд сўми ёки 45 фоизи мулк эгаларига қоплаб берилган.

23 декабр 2020, 14:43

Жаҳонгир Ортиқхўжаев 2021 йил охиригача «снос"лар бўйича барча қарзларни тўлашни ваъда берди

«Ўзбекистон тарихида бир йилда бунча компенсация тўлаб берилмаган». Бу йили «снос"лар бўйича ер ёки пул кўринишига тўловлар 700−800 млрд сўмни ташкил этди, дея маълум қилди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев. У 2021 йил сўнггига қадар барча бузилишлар бўйича қарзларни тўлашга ваъда берди.

11 декабр 2020, 11:48

««Снос»га қарши мораторий энг тўғри йўл» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев «снос"ларга қарши мораторий эълон қилиш таклифи билан чиқди. Унинг айтишича, асоссиз ва руҳсатсиз «снос"ларга йўл қўйиш бу зулм билан баробардир.

2 сентябрь 2020, 16:26

Эски ва авариявий уйларни таъмирлаш ва қайта қуриш бўйича реновация дастурлари қабул қилиниши мумкин

Республика бўйича 260 та эски кўп қаватли уйларни таъмирлаш ҳамда 193 та авария ҳолатидаги кўп қаватли уйларни бузиб, улар ўрнига янги уй-жойларни қуриш таклиф этилмоқда. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг