«сирдарё вилояти» тегли мақолалар


18 март 2021, 13:36

Боёвут туманида кучли шамол эсиши кузатилди

Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида кучли шамол эсиши оқибатида банк биносининг томи қулаб тушди. Бир неча маҳаллаларда электр таъминоти узилган.

2 март 2021, 05:43

2021 йилда Сирдарё вилоятида 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа амалга оширилади

Президент Сирдарё вилоятида амалга ошириш кўзланган 25,5 трлн сўмлик 737 та лойиҳа тақдимоти билан танишди. Лойиҳалар натижасида йилига 11 триллион сўмлик ишлаб чиқариш қуввати, қарийб 36 минг иш ўрни яратиш мақсад қилинган. Бундан ташқари, Мирзаобод туманида Гужарат саноат зонасини ташкил этиш ҳам режа қилинган.

22 январ 2021, 13:28

Сирдарё, Андижон ва Бухорода ҳам электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда

Сирдарё, Андижон ва Бухоро вилоятларидаги бир қанча ҳудудлар ҳам электр таъминотидан узилди. Вилоятлардаги Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва Ҳудудий электр тармоқлари ходимлари томонидан тезкор ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди.

21 январ 2021, 12:02

Сардоба фожеасида зарар кўрган масжидлар учун хайрия қилинган пуллар Сурияга юборилгани аниқланди

Сардоба фожеасида зарар кўрган масжидларни қайта қуриш учун «Telegram» да хайрия гуруҳи очиб, ундан тушган маблағларни Сурияда террочилик фаолиятини молиялаштиришга жўнатилгани аниқланди. Шунингдек, буни уюштирган шахслар экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, Сурияга чиқишни режалаштирилганликда гумон қилинмоқда. Ҳозирда улар ушланиб, уларга нисбатан жиноят иши очилди.

15 январ 2021, 09:58

Қайроққум сув омборининг ёрилиши ҳақидаги ёлғон миш-мишлар рад этилди

Сирдарё аҳолиси орасида Тожикистонда Қайроққум сув омборининг ёрилгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалди. Натижада одамлар уйларини тарк этишга ҳаракат қилган. ФВВ ушбу ёлғон миш-мишларни рад этди. Аҳолини тинчлантириш учун вилоят ҳокими бир қатор туманларга ташриф буюрди.

15 декабр 2020, 16:34

Кафеда ИИБ ходимини калтаклаган шахслар қўлга олинди

Сирдарё вилоятида профилактика инспектори кафе иш юритувчиси ва уч нафар шахсларнинг спиртли ичимликлар истеъмол қилаётганини суратга олгани учун улар томонидан калтакланган. Ушбу шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

24 ноябр 2020, 17:04

Сирдарё вилоятидаги ЙТҲ оқибатида Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди

Сирдарё вилоятида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида транспорт воситаси йўл четидан ўтган газ тармоғига бориб урилди. Оқибатда Ширин шаҳри вақтинча газсиз қолди.

11 ноябр 2020, 12:55

Сирдарёда соғлом турмуш тарзини юритиш бўйича эксперимент ўтказилади

Президент қарори билан Сирдарё вилоятидаги кўп тармоқли поликлиникаларда тажриба тариқасида «Тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи» хоналари ташкил этилади. Ўрганишлар натижасида бу амалиёт бутун республикада ҳаётга тадбиқ этилади.

22 октябр 2020, 13:55

Сирдарёда «Тоза ҳудуд» кўрсатилмаган хизмат учун 1,2 млрд сўм асоссиз даромад олгани аниқланди

Сирдарё вилоятининг саккизта ҳудудида «Тоза ҳудуд» корхонаси олиб чиқиб кетилмаган маиший чиқиндилар учун аҳолидан 1,2 сўм асоссиз даромад олгани аниқланиб, истеъмолчилар билан қайта ҳисоб-китоб қилинди.

14 октябр 2020, 18:04

«Тошкентнинг келажаги — Сирдарё» — Ғофуржон Мирзаев

Тошкент кенгайгани сари завод ва фабрикаларни чекка ҳудудларга кўчириш зарурати пайдо бўлади. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг фикрича, Сирдарё ушбу корхоналарни қабул қилиш учун энг қулай жой. Шунингдек, у Сирдарёни «иккинчи Америка» деб аташ билан нимани назарда тутганини айтиб ўтди.

9 сентябрь 2020, 13:44

Асака тумани ва Ширин шаҳрига янги ҳокимлар тайинланди

Андижон вилояти Асака тумани ҳокими Иномжон Мамадалиев эгаллаб турган лавозимидан бўшатилди. Унинг ўрнига Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Мансурбек Алиханов тайинланди. Шунингдек, Сарварбек Султонов Сирдарё вилояти Ширин шаҳри ҳокими бўлди.

26 июн 2020, 16:35

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Сардобага гуманитар ёрдам кўрсатди

БМТнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Сардоба туманига 30 минг долларлик гуманитар ёрдам юборди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг