«сенаторлар» тегли мақолалар


5 август 2022, 16:44

Сўровда қатнашган деярли 40% ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди — Антикоррупция агентлиги раҳбари

Ўтказилган сўровга кўра, 39 фоиз ёшлар пора беришни коррупция деб ҳисобламайди, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. Сенатор Маҳмуд Парпиевнинг айтишича, бу коррупцияга қарши курашда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ишлардан далолат беради.

6 июл 2022, 09:00

«Сепаратизм, фитна, провокация». Сенатор ва депутатлар Нукус воқеасига қандай муносабат билдирди?

Қорақалпоғистон мақомини Конституцияда ўзгартириш таклифи ортидан 1−2 июлда республикада намойишлар бўлиб ўтди. Президент шахсан Нукусга боргандан кейингина сенатор ва депутатлар воқеага ўз муносабатини билдира бошлади. «Газета.uz» қонун чиқарувчиларнинг фикрларини бир материалга жамлади.

25 март 2022, 15:24

Давлат органлари 2021 йилда кўпинча давлат харидлари бўйича маълумотларни очиқламаган

Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов давлат органлари очиқлигининг мониторинги юзасидан маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, 135 та давлат органидан 80 таси (60 фоизи) 2021 йилнинг IV чорагидаги давлат харидларига оид маълумотларни эълон қилмаган. 204 та туман ва шаҳар ҳокимликларининг 43 тасида эса веб-сайтнинг ўзи умуман ишламайди.

15 март 2022, 23:27

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қайтариши мумкин

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қуйи палатага қайтариши кутилмоқда. Сенаторларнинг фикрича, қонунни қайта кўриб чиқишга 7 та моддадаги камчиликлар ва очиқ қолган масалалар сабаб бўлмоқда. Депутат Расул Кушербаев эса бу нотўғри эканлигини айтиб, қонун қайтгудек бўлса, Қонунчилик палатаси ҳужжатни президентга тўғридан-тўғри киритиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

4 феврал 2022, 15:06

Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади

Сенаторлар «прописка» сўзи маънан эскирганлиги ва фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқараётгани учун уни қонун ҳужжатларидан бутунлай чиқаришни маъқуллашди. Энди унинг ўрнига «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси қўлланилади.

3 феврал 2022, 15:17

Сенаторлар географик кўрсаткичлар тўғрисидаги қонунни маъқуллади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида «Географик кўрсаткичлар тўғрисида» ги қонун кўриб чиқилди. Унга кўра, энди тадбиркорлар ўз товарларида ишлаб чиқарилган жой номини кўрсатиши керак. Қайд этилишича, ҳозиргача Ўзбекистонда фақат 4 та товар, хусусан, 2 та маҳаллий маҳсулотнинг географик кўрсаткичи рўйхатдан ўтказилган. Сенаторлар ишонтиришича, мазкур қонун минтақавий брендлар ривожланиши ва ҳудудларнинг туристик жозибадорлиги ошишига хизмат қилади.

3 феврал 2022, 12:12

«Сенаторлар қўмита мажлиси ёки қайсидир тадбирда иштирок этиш билан чекланиб қолмоқда» — Сенат раиси

Сенат раиси Танзила Нарбаева ялпи мажлис вақтида сенаторлар фаолиятидаги тадбирбозликни танқид қилди. «Сенаторлар фақатгина қўмита мажлиси ёки қайсидир тадбирда иштирок этиш билан чекланиб қолмоқда» — деди у. Қолаверса, қўмиталар етарлича ишламаётгани, улар фақат раҳбарларнинг ахборотини тинглаш билан шуғулланаётгани таъкидланди.

13 январ 2022, 13:07

Назарбекдаги ноқонуний қурилиш сенаторлар аралашувидан сўнг тўхтатилди

Назарбекда мактаб ва болалар боғчасини қуришга мўлжалланган ер участкаси ноқонуний равишда тадбиркорга бериб юборилган. Сенаторлар аралашувидан сўнг у бошлаган қурилиш ишлари тўхтатилди.

22 ноябр 2021, 12:35

Сенаторлар ўзлари маъқуллаган қонунни эслай олишмади

Сенатор Наримон Умаров матбуот анжуманида «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири Сенатга киритилмаганини айтди. Ваҳоланки, қонун июнь ойи охирида Сенат ялпи мажлисида маъқулланган эди. Мазкур ҳолатга бошқа ҳеч ким изоҳ бермади.

16 ноябр 2021, 09:40

Сенат фавқулодда ҳолат тўғрисидаги қонун ва бошқа ҳужжатларни кўриб чиқади

Сенатнинг 21 ялпи мажлиси 18 ноябрь куни чақирилади ва унда асосий эътибор «Фавқулодда ҳолат тўғрисида»ги ва «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги қонунларга қаратилади. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш кутилмоқда. Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон миллий марказини ахбороти ва ҳукуматга юборилган сўров ҳам муҳокама қилинади.

28 октябр 2021, 15:34 1

Газ нархидаги тафовутни қоплаш учун бюджетдан 1 трлн сўм субсидия ажратилади

Сенаторлар давлат бюджетига ўзгартишлар киритиш орқали Энегретика вазирлигига «республика истеъмолчиларнинг эҳтиёжларини қондириш мақсадида табиий газ сотиб олиш ва сотишнинг ўртача баҳосидаги фарқни қоплаш учун субсидия» сифатида 1 трлн сўм ажратишни маъқуллади.

27 октябр 2021, 14:23

«Қонун имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри имтиёз бермайди». Сенаторлар жамиятлар вакиллари билан учрашди

Ногиронлар, Карлар ва Кўзи ожизлар жамиятлари сенаторлар рад этган «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонунни маъқуллашни сўраб, Сенатга мурожаат қилган эди. Шундан сўнг, сенаторлар Одилжон Иминов ва Эркин Гадоев жамиятлар раҳбарлари билан учрашди. Таъкидланишича, «учрашувда қонун имконияти чекланган шахсларга тўғридан-тўғри имтиёз ва преференциялар беришни назарда тутмаслиги тушунтирилган». Қолаверса, ҳужжатни қайта ишлашда ҳамкорлик қилиш таклиф этилган.

21 октябр 2021, 21:17

Қонун муҳокамаси адлия вазири ва сенаторлар ўртасидаги дебатга айланиб кетди

Сенаторлар «Ижтимоий тадбиркорлик тўғрисида»ги қонуннинг баъзи нормаларини қайта кўриб чиқиш керак деб ҳисоблаб, уни қайтарди. Адлия вазири Русланбек Давлетов сенаторларнинг қонунни қабул қилишга қарши билдирган ҳар бир аргументини рад этди ва айрим сиёсатчилар «халқдан келиб чиқаётган янги ғояларни тушунмаслигини» таъкидлади. Сенат раҳбари узоқ давом этган дебатга аралашишга ва томонларни тинчлантиришга мажбур бўлди.

27 июл 2021, 01:12

Сенатнинг 17 ялпи мажлиси 30 июль куни чақирилади

Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш ҳамда Зайтун мойи ва зайтун меваси тўғрисидаги халқаро битимга қўшилиш ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилади. Шунингдек, 2021 Давлат дастурининг ярим йиллик ижроси, ИИВнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда Давлат экология қўмитасининг мораторийга амал қилинмаслик ҳолатлари бўйича ахборотлари тингланади.

28 апрель 2021, 13:29

Сенат тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жаримани камайтиришни маъқуллади

Сенаторлар ҳайдовчилар томонидан тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузганлик учун жарималарни камайтиришни ҳамда бошқа йўл ҳаракати қоидаларини бузишни назарда тутувчи қонунни маъқуллашди.

29 июл 2020, 17:44

ТИВнинг иқтисодий дипломатия соҳасидаги ярим йиллик фаолияти ўрганилди

Ярим йил ичида элчихоналарнинг бевосита ёрдами билан 513 млн долларлик 492 та янги экспорт шартномаси имзоланди. Вилоят ҳокимликлари билан 814 млн долларлик 106 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилмоқда — Сенат ТИВнинг иқтисодий дипломатия соҳасидаги фаолияти натижалари билан танишди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг