«сардор умурзаков» тегли мақолалар


4 август 2022, 17:54

Шавкат Мирзиёев Сардор Умурзаковга йил якунигача маъмурий ислоҳотларни якунлашни топширди

Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.

16 июл 2022, 14:13

Сардор Умурзаков президент Администрациясига раҳбар бўлди

Сардор Умурзаков президент Администрацияси раҳбари лавомизига тайинланди, шу муносабат билан у бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимидан озод этилди.

3 июн 2022, 10:48

2 нафар ҳоким ўринбосари ишдан олинди, 19 нафарига эса ҳайфсан берилди

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков ўтказган йиғилишда инвестициявий ва ташқи савдо фаолияти кўрсаткичлари бўйича камчиликларга йўл қўйган ҳоким ўринбосарларига чоралар кўрилди. Бўзатов тумани ва Зарафшон шаҳри ҳокимларининг ўринбосарлари ишдан олиниб, яна 19 нафар ўринбосарга ҳайфсан берилди.

17 апрель 2022, 10:46

ИТСВ — бош вазир ўринбосари рафиқаси ва қайнотаси номининг «Пандора архивида» келтирилгани ҳақида

Офшор компаниялар хизматидан фойдаланиш бўйича «Пандора архиви»да бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаковнинг рафиқаси Нодира Умурзакова ва қайнотаси Марлен Азизовнинг ҳам номлари борлиги маълум бўлди. ИТСВнинг билдиришича, Азизов 1990-йилларнинг бошидан буён бизнес билан шуғулланган, Умурзоқова эса ҳеч қачон хорижда ҳеч қандай актив ёки мулкка эгалик қилмаган ёки бенефициар бўлмаган.

13 апрель 2022, 13:36

Инновация вазирлиги ҳукуматда Сардор Умурзаков тизимига бириктирилди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳукуматда бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков раҳбарлик қилаётган тизимга ўтказилди. Бунга қадар вазирлик бош вазир Абдулла Арипов тўғридан-тўғри раҳбарлик қилган комплексда эди.

6 апрель 2022, 13:54

ИТСВга ташқи савдо операцияларини тартибга солиш ваколати берилди

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига 2023 йилга қадар Ўзбекистон ташқи савдо операцияларини тартибга солишнинг вақтинчалик механизмларини жорий қилиш ваколати берилди. Қолаверса, «Ўзтрейд» ва «Ўзсаноатэкспорт»даги давлат улуши Экспортни рағбатлантириш агентлигига берилди. Бундан ташқари, ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун 500 минг долларгача кредитлар ажратилади.

29 март 2022, 10:36

Бош вазир ўринбосари тадбиркор ва экспортчиларни суст қўллаб-қувватлаётган раҳбарларни танқид қилди

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков тадбиркор ва экспортчиларни суст қўллаб-қувватлаётган раҳбарларни танқид қилди. 12 та ҳудуддаги туман ва шаҳарлар ҳокимларининг 31 нафар ўринбосари, «Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаларининг тармоқ раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилди.

11 август 2021, 11:15

Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков коронавирусга қарши эмланди

Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков COVID-19 га қарши Moderna вакцинаси билан эмланди.

2 август 2021, 15:29 1

Президент ва тадбиркорлар учрашуви қолдирилганига изоҳ берилди

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлат раҳбарининг тадбиркорлар билан кутилаётган учрашуви нима сабабдан қолдирилганига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирга қадар 10 мингга яқин мурожаат келиб тушган ва уларнинг 40 фоизи ҳал этилган. Мурожаатлар динамикасидан келиб чиқиб, учрашув куни қолдирилган ва таклифларни қабул қилиш 5 августгача давом этади. Бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқов эса учрашувда ишбилармонларнинг қайси қатлами иштирок этишини маълум қилди.

26 июл 2021, 19:41

Республика олий таълим кенгаши раиси Ўктам Умурзаков вафот этди

Республика олий таълим кенгаши раиси, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ректори, иқтисод фанлари доктори, профессор Ўктам Умурзаков 69 ёшида вафот этди.

11 март 2021, 15:43

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик жамғарма ташкил этади

Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали $50 млнлик қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этади. Келгусида унинг устави 200 млн долларга етказилиши ҳам режа қилинган. «Янги ташкил этиладиган жамғарма ўзаро ҳамкорлигимиз ривожланишининг катализаторига айланади», — деди бош вазир ўринбосари Сардор Умурзаков.

8 феврал 2021, 10:27

Сардор Умурзаков ИТБ гуруҳи бошқарувчилари кенгаши раиси этиб сайланди

Сардор Умурзаков Ислом тараққиёт банки гуруҳи бошқарувчилари кенгаши — банкнинг олий бошқарув органининг раиси этиб сайланди.

3 феврал 2021, 10:33

Бош вазир ўринбосари — амалдорлар президент билан учрашувда нима учун блокнотларга қайдлар ёзиб бориши ҳақида

Президент билан учшарувларда амалдорлар блокнотларга қайдлар ёзиб бориши — «бу шаклланган сиёсий маданият ва биз уни ҳурмат қилишимиз керак», деди Сардор Умурзаков. Унинг сўзларига кўра, ўзига тегишли бўлган топшириқларни ёзиб боради, кейин эса тизимлаштиради ва улардан ўз чиқишида асосий масалаларни ўртага ташлашда фойдаланади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг