«сайлов-2021» тегли мақолалар


Кеча, 18:13

Фото: Тошкент сайловдан олдин

Келаётган якшанба, 24 октябрь куни президент сайлови ўтказилади. Сайловдан олдинги пойтахт қиёфаси — «Газета.uz» фоторепортажида.

Кеча, 17:31

«Пандемия даврида кўп давлатлар „эгоист“ бўлиб кетди» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувда пандемия даврида энг кучли давлатлар ҳам қийин вазиятга тушиб қолганини айтди. Унинг айтишича, «кўп давлатлар „эгоист“ бўлиб кетди». «Қўшниларимиз билан муносабатларни кузатиб турибсиз. Афғон муаммоси бизни жиддий ўйлантиради», — дейди президент.

Кеча, 13:17 2

ЎзЛиДеП номзоди пойтахтдаги тирбандликларни ҳал этиш бўйича ўзининг таклифларини билдирди

Президентликка ЎзЛиДеП партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги тирбандликларни бартараф этиш учун кўчаларда 21 та йўл ўтказгичлар, 6 та метро бекати атрофида ҳамда марказий кўчаларда 80 та кўп қаватли автотураргоҳлар қуришни таклиф қилди. «Йўл ҳаракатини „ақлли тартибга солиш“ тизими жорий этилади», — деди у. Кўчаларни таъмирлашга эса 3,2 трлн сўм ажратилиши таъкидланди.

18 октябр 2021, 12:56

Президент сайлови тарихида биринчи теледебат. Унда номзодлар вакиллари иштирок этади

19 октябрь куни Ўзбекистон президенти сайловлари тарихида илк маротаба теледебат намойиш этилади. Унда президентликка номзодларнинг вакиллари қатнашади. Теледебатни соат 17:00да «Ўзбекистон24», «Ўзбекистон», «Ёшлар», «Маҳалла» ва «Маданият ва маърифат» каналлари орқали кўриш мумкин.

14 октябр 2021, 19:03 4

«Қодиров очко йўқотиш учун атай шунақа гапиртирилганми?» Twitter ва Telegram фойдаланувчилари мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифи ҳақида

«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сайловчилар билан мулоқотда мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини билдирди. «Газета.uz» Twitter ва Telegram фойдаланувчиларининг ҳамда мигрантларнинг ушбу ҳолат юзасидан билдирган айрим фикр-мулоҳазаларини тақдим этади.

14 октябр 2021, 15:28 5

«Мигрантлар ҳам мамлакат тараққиёти учун солиқ тўласин» — Алишер Қодиров

«Миллий тикланиш» партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сайловчилар билан мулоқотда мигрантлардан ҳам солиқ ундириш таклифини билдирди. «Келинглар энди яна ҳам ватанпарварроқ бўлайлик, мигрантлар ҳам ўзининг солиғини мамлакат тараққиёти учун тўласин», — деди у.

14 октябр 2021, 13:28

Афғонистондан Америкагача: Хориждаги ўзбекистонликлар қайси давлатларда овоз бера олиши маълум бўлди

Афғонистондан Америкагача — МСК қайси хорижий мамлакатларда ўзбекистонликлар учун сайлов участкалари ташкил этилишини маълум қилди. Таъкидланишича, хориждаги сайловчилар дипломатик ваколатхонларда тузилган участкаларда рўйхатга олинади ҳамда сайлов ўтказилиш жойи ва вақти ҳақида хабардор қилинади.

13 октябр 2021, 16:03

«Қонун бузилиши кузатилмаяпти». МСК — номзодларнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетиши ҳақида

МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва амалдаги вазифаси бўйича фаолияти аралашиб кетмаётганлиги ҳақида фикр билдирар экан: «Қонун бузилиши кузатилмаяпти», — дея таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, МСК зарур ҳолатда ўзининг фикрларини билдираяпти ва номзодларнинг штаблари билан иш олиб бормоқда.

13 октябр 2021, 12:35

207 та сайлов участкаларида видеокузатув олиб борилади

Президент сайловини онлайн кузатиш мақсадида 207 та туман ва шаҳарлардаги сайлов участкаларида жами 414 та кузатув камералари ўрнатилади. Ушбу участкалардаги овоз бериш жараёни saylov21.uz портали, МСК биноси ва матбуот марказида, шунингдек «Ўзбекистон24» телеканалида онлайн трансляция қилинади.

11 октябр 2021, 15:01 2

«Қашқадарё аҳолиси ҳалигача пахтани букилиб, қўл меҳнати билан теради» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёликлар ҳалигача пахтани қўл меҳнати билан теришига эътибор қаратди. Номзод ўз дастурида кейинги беш йилда 40% қишлоқ хўжалиги техникаларини янгилаб, механизация даражасини 90%га етказиш режалаштирилганини таъкидлади. Шунингдек, у қишлоқ хўжалиги техникаси хариди учун субсидиялар кўламини ҳам кўпайтиришни таклиф қилди.

11 октябр 2021, 00:52

«Президентликка номзодлар ўртасида рақобатли кураш кузатилмади». ЕХҲТ ДИИҲБнинг оралиқ ҳисоботи

ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Ўзбекистон президенти сайловини кузатиш миссиясининг оралиқ ҳисоботини эълон қилди. Миссия хулосалари: шу пайтгача номзодлар ўртасида рақобатли кураш бўлмади, сайловолди кампанияларида доминант мавзулар йўқ ва бошқалар.

8 октябр 2021, 15:04 14

«Диплом мутлақо керак эмас ҳозир. Касб керак!» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳозирги кунда ёшларга диплом эмас, касб кераклигини таъкидлади. «Билим керак! Сурхондарёга керак бўлган йўналишлар керак!», — деди у. Мирзиёев «насиб қилса, беш йилдан кейин Сурхондарёда бошқача жойларда учрашишини» таъкидлади.

8 октябр 2021, 12:18

Қўлланма: сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш

24 октябрь куни президент сайловларида қайси сайлов участкасида овоз беришингиз мумкинлигини биласизми? Сизга бириктирилган сайлов участкасини ўзгартириш мумкинми? «Газета.uz» фуқаролар учун сайлов участкасини аниқлаш ва уни ўзгартириш бўйича қўлланмани тақдим этади.

7 октябр 2021, 13:21 10

Шавкат Мирзиёев Сирдарёда «Гулистон сити» қурилишини таклиф қилди

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг эски деҳқон бозори ўрнидаги 42 гектар майдонда «Гулистон сити» барпо этилишини таклиф қилди. Аввалроқ, «Адолат» партиясидан президентликка номзод Баҳром Абдуҳалимов шаҳарларда «сити» қуришга ружу қўйилганлигини танқид қилган эди.

4 октябр 2021, 11:25

14−20 октябрь кунлари сайловда муддатидан олдин овоз бериш мумкин бўлади

14−20 октябрь кунлари Ўзбекистон президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш ўтказилади.

29 сентябрь 2021, 12:39 5

Шавкат Мирзиёев: «Президентлик — бу шунчаки лавозим»

Шавкат Мирзиёев Андижон сайловчилари билан учрашувда беш йил ичида нималарга эришди, деган саволга: «Эркин, қўрқувсиз яшаш», деб жавоб берди. «Мен ҳам инсонман, президентлик бир лавозим, мақсадим халқимга, Ўзбекистон, Андижон халқига хизмат қилиш», — дея қўшимча қилди у.

28 сентябрь 2021, 16:07 1

Фарғонада «Эко шаҳар» ҳамда «Янги Ўзбекистон» боғи қурилади — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳрида 300 гектар майдонда 40 минг аҳолига мўлжалланган замонавий «Эко шаҳар» барпо этишни таклиф қилди. Шаҳарчада 25 қаватгача бўлган уйлар, ижтимоий инфратузилма объектлари, 70 гектар майдонда «Янги Ўзбекистон» боғи бунёд қилинади.

28 сентябрь 2021, 15:21

«Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман» — Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувда, агар президентликка сайланса, алоҳида таълим дастури қабул қилинишини ваъда қилди. «Мен муаллимнинг маошини 1000 долларга етказмагунча тўхтамайман», — деди у. Президентликка номзод тиббиётда янги тартибни жорий этиш режалари ҳақида ҳам гапирди. Унга кўра пул касалхоналарга эмас, балки беморларнинг ўзига ажратилади.

28 сентябрь 2021, 12:56

«Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур» — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев ажратилаётган пулларни адолатли ишлатилиши учун жамоатчилик назорати кераклигини таъкидлади. «Чунки коррупция йўқ десак ёлғон бўлади, коррупция ичимизда юрибди. Коррупцияга қарши бутун жамоатчилик билан курашишимиз зарур», — деди у.

28 сентябрь 2021, 09:22

«Ҳали улар ҳаётни билмайди-ку» — Шавкат Мирзиёев президентликка бошқа номзодлар ҳақида

ЎзЛиДеПдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёев наманганлик сайловчилар билан учрашув чоғида ҳар куни рақиблардан ҳам кўп нарса ўрганиши кераклигини айтиб ўтди. У бошқа номзодларнинг ҳаётни билмаслигини, бу билан уларни ёмонлаш нияти йўқлигини таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг