«сайловлар» тегли мақолалар


13 ноябр 2020, 14:12

Суд Трампнинг сайловлар бўйича даъвосини қабул қилди

Пенсильвания апелляция суди почта орқали юборилган овозларни ҳисоблаш бўйича амалдаги президент Дональд Трампнинг даъвосини қабул қилди. Унга кўра, Пенсильвания штатида ўн минглаб сайлов бюллетенларида келтирилган сайловчилар ўзларини тасдиқламаганлари сабабли бюллетенлар рад этилди.

5 ноябр 2020, 12:05

АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден етакчилик қилмоқда

АҚШ президентлик сайловларида Жо Байден энг муҳим Висконсин ва Мичиган штатларида ғолиб бўлди. Дональд Трамп ушбу штатлардаги овозларни ҳисоблаш бўйича шикоят қилмоқчи. Жо Байден ғалаба қозониши учун сайловчилар коллегиясининг яна 6 та овозини олиши кифоя. 4 та штатдаги натижалар эълон қилиниши кутилмоқда.

30 сентябрь 2020, 19:15 1

АҚШда Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасидаги илк дебатлар бўлиб ўтди

АҚШда президентликка номзодлар Дональд Трамп ва Жо Байден ўртасида илк дебатлар бўлиб ўтди. Сиёсатчилар COVID-19 пандемияси, иқтисодиёт ва ирқчиликни муҳокама қилишди. Томонлар бир-бирларига гап бермасдан, бир-бирини ёлғончиликда айблашди.

11 август 2020, 17:18

Беларусь: норозилик намойишлари, Светлана Тихановскаянинг ҳибсга олиниши ва мамлакатни тарк этиши

Беларусда ўтказилган президентлик сайловлари натижалари эълон қилинганидан сўнг мамлакатнинг йирик шаҳарларида иккинчи тун давомида норозилик намойишлари давом этмоқда. Мухолифат номзоди Светлана Тихановская мамлакатни тарк этишга мажбур бўлди ва Литвага жўнаб кетди. У видеомурожаатида «ҳаётимизда энг муҳими — болалар» дея таъкидлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг