«сайлов 2021» тегли мақолалар


Бугун, 10:51

Сўров иштирокчиларининг деярли ярми президентликка номзодлар теледебат қилишларини ёқламоқда — «Ижтимоий фикр»

«Ижтимоий фикр» марказининг президентлик сайлови бўйича сўрови фуқаролар сайловолди дастурлари билан тўлиқ танишишга ҳали улгурмаганини кўрсатди. Респондентларнинг деярли ярми номзодлар орасидаги очиқ теледебатларни дастурлар ҳақида маълумот олишнинг энг жозибали шакли деб аташди.

21 сентябрь 2021, 15:51

Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 трлн сўм йўналтирилади — Шавкат Мирзиёев

ЎзЛиДеПнинг президентликка номзоди Шавкат Мирзиёев келгуси 5 йилда Қорақалпоғистонни ривожлантириш учун 43 трлн сўм йўналтирилишини таъкидлади. Ушбу маблағлар давлат бюджети, халқаро молия ташкилотлари ва банк кредитлари ҳисобидан ажратилади.

14 сентябрь 2021, 14:48

Ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга тушди

Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари Алишер Саъдуллаев ёшлар учун yoshsaylovchi.uz электрон платформаси ишга туширилганини эълон қилди. Платформа орқали сайлов участкасини аниқлаш ва сайловда кўнгилли ёки тренер сифатида қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш мумкин бўлади.

14 сентябрь 2021, 11:47

Мақсуда Ворисова, Баҳром Абдуҳалимов ва Шавкат Мирзиёев президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссияси ХДПдан Мақсуда Ворисова, «Адолат»дан Баҳром Абдуҳалимов ва ЎзЛиДеПдан Шавкат Мирзиёевни президентликка номзодлар сифатида рўйхатга олди.

11 сентябрь 2021, 12:42

«Миллий тикланиш» етакчиси сайловда «Адолат» билан ягона номзод кўрсатишни таклиф қилди

«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров сайловолди дастурларидаги ўхшаш жиҳатларни «имконият» деб атаб, «Адолат» партияси билан президентлик сайловларида ҳар икки партиядан ягона номзод кўрсатиш масаласини муҳокама қилишга тайёр эканлигини маълум қилди. Аввалроқ, «Адолат» Алишер Қодировни сайловолди дастуридаги ғояларни кўчирганликда айблаган эди.

9 сентябрь 2021, 16:47

«Барчага ғамхўрлик — давлатнинг бурчи!» — ХДП номзоди Мақсуда Ворисованинг сайловолди дастури

Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Ворисова сайловолди дастурини эълон қилди. Президентликка номзод пенсия тайинлаш тизимини ислоҳ қилиш, қимматбаҳо мулкларга «ҳашамат солиғи»ни жорий этиш, шифокорларнинг иш ҳақини 3 баробарга ошириш, 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни бепул 100 фоиз мактабгача таълим билан қамраб олиш, хусусий шифохоналарда 25% бепул тиббий хизмат кўрсатиш каби таклифларни илгари сурди. Номзоднинг тўлиқ дастури.

9 сентябрь 2021, 13:09

Шаҳар ва туман ҳокимлигига номзодларни партиялар кўрсатиши мумкин бўлади — президент

Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида туман ва шаҳар ҳокими лавозимига номзодларни кўрсатиш бўйича янги тартибни жорий қилишни таклиф қилди. Унинг таъкидлашича, ҳудудий кенгашда энг кўп депутатлик ўрни олган партия гуруҳлари ҳокимликка ўз номзодларини кўрсатишлари мумкин бўлади.

9 сентябрь 2021, 11:36

2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга туширилади — Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев сайловолди дастурида 2026 йил охиригача камбағалликни 2 баробар қисқартиришини таъкидлади. ЎзЛиДеП номзоди 2023 йилдан ҚҚС 12 фоизга, мол-мулк солиғи ставкаси 1,5%га туширилишини ҳам қайд этди. Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун яна қатор режалар эълон қилинди.

8 сентябрь 2021, 16:42

«Дебатлар қизиқ бўлади» — президентликка номзод Баҳром Абдухалимов дебатлар бўлишига ишонишини айтди

Президентлик сайловларида «Адолат» партиясидан номзод Баҳром Абдухалимов сайловолди жараёнларда дебатлар албатта ўтказилишини маълум қилди. У ўз рақиблари «етарли компетенцияга эга эканликларини» ва улар билан ўтказиладиган дебатлар «шубҳасиз қизиқ бўлишини» таъкидлади.

6 сентябрь 2021, 18:53

Ўзбекистондаги сайловчиларнинг қарийб 33 фоизини ёшлар ташкил этади

Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевнинг маълум қилишича, сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатида 21,2 миллиондан ортиқ сайловчи мавжуд. Уларнинг қарийб 33 фоизини (6,9 миллион) 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.

31 август 2021, 21:08

«Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман» — президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини мамлакат мустақиллигининг 30 йиллиги билан қутлар экан, бўлғуси президент сайловларида дунёнинг 50 га яқин мамлакати ҳамда ўнлаб халқаро ташкилотлардан кузатувчилар иштирок этиши кутилаётганини маълум қилди. «Бўлғуси сайловлар юксак демократик мезонлар асосида ўтади, деб ишонаман», — деди у.

27 август 2021, 14:14 1

«Биз келажак учун жавобгармиз» — Экопартия номзоди Нарзулла Обломуродов сайловолди дастурини эълон қилди

Экопартия Нарзулла Обломуродовни президентлик сайловлари учун номзод сифатида тасдиқлади. Обломуродовнинг «Биз келажак учун жавобгармиз» шиори остидаги сайловолди дастуридан яшил иқтисодиётни ривожлантириш, чиқиндиларни ресурсга айлантириш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, Орол минтақасида вазиятни яхшилаш, суд органларига ишончни ошириш, соғлиқни сақлаш ҳамда Ўзбекистон атрофида хавфсизлик минтақасини яратиш йўналишлари ўрин олган. Партиянинг тўлиқ дастури.

23 август 2021, 10:41

Алишер Қодировнинг президентликка номзодини қўллаб-қувватлаш учун имзолар мажбурий йиғилаётгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда мактаб тарғибочилари уйма-уй юриб, «Миллий тикланиш» партиясининг президентликка номзоди Алишер Қодировни қўллаб-қувватлаш учун мажбурий равишда имзолар йиғаётгани айтилмоқда. Ҳолатга Алишер Қодиров муносабат билдириб, имзо йиғишда мажбурлаш бўлмаслиги кераклигини таъкидлади ва партия фаолларининг босимига учраганлардан депутатнинг Telegram-ботига хабар беришни сўради.

19 август 2021, 10:08

Сиёсий партияларга сайловчилар билан оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берилди

Коронавирусга қарши кураш бўйича махсус комиссия партияларга карантин талабларига асосан сайловолди йиғилишлари ва бошқа оммавий тадбирларни ўтказишга рухсат берди. Уларга эмланганларни таклиф қилиш тавсия этилди.

9 август 2021, 11:39

Мислсиз ислоҳотлар ўз-ўзидан бўлмайди — Абдулла Арипов

«Биз жуда тез амалга оширилаётган ўзгаришларга кўникиб қолдик. Уларнинг моҳиятини англашга улгурмаяпмиз. Мислсиз ислоҳотлар айнан шундай бўлиши керакдек ва шу ишлар ўз-ўзидан бўлаётгандек қабул қиляпмиз» — деди Абдулла Арипов ЎзЛиДеП сиёсий кенгашининг навбатдаги мажлисида. Барча ислоҳотлар замирида Шавкат Мирзиёевнинг қатъияти мужассам, дея таъкидлади у.

7 август 2021, 17:42

Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди тарғиботи ва амалдаги вазифаси аралашиб кетмаслиги назорат қилинади — МСК

Марказий сайлов комиссияси томонидан ОАВ ва блогерлар билан ўтказилган очиқ мулоқотда амалдаги президентнинг вазифаси ва сайловолди тарғиботи аралашиб кетмаслиги назорат қилиниши айтилди. «Албатта, номзодни сайловолди тарғиботи ва ўзининг фаолиятини адаштирмаслигимиз керак. Лекин назорат қилинади», — деди МСК раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоров. Комиссия аъзоси Шерзодхон Қудратхўжа эса Шавкат Мирзиёевнинг ташриф ва учрашувлари тагида пиар эмас, балки ислоҳотлар ётганини таъкидлади.

7 август 2021, 11:06

ХДП президентлик сайловларига Мақсуда Варисовани номзод сифатида кўрсатмоқчи

Қонунчилик палатаси депутати Мақсуда Варисова октябрь ойидаги президентлик сайловларида «Халқ» демократик партиясининг номзоди сифатида қатнашиши кутилмоқда.

4 август 2021, 12:42

Экопартия президентлик сайловларига ўз номзодини эълон қилди

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан президентлик сайловларида Нарзулла Обломуродов номзод сифатида қатнашади. Партия президентлик сайловларида илк бора иштирок этмоқда.

12 май 2021, 12:34

AҚШ куздаги сайловларни яқиндан кузатиб боради — AҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси

AҚШ Ўзбекистондаги элчиси Дэниел Розенблюм октябрь ойида Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, AҚШ ЕХҲТнинг мониторинг ишида қатнашади ва сайловларни яқиндан кузатиб боради. Шунингдек, унинг айтишича, сайловларда рақобатлашмоқчи бўлганларга имкон ва барча шароитлар бўлиши жуда муҳим. «Aгар кимдир сиёсий партия тузмоқчи бўлса, унинг йўлига қўйиладиган тўсиқлар бўлмаслиги керак», — дейди у.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг